Фанидан ўҚув услубий мажмуа
Download 296.11 Kb.
|
Dorivor osimliklar ma`ruza
Исфарак — кўп йиллик ўтсимон ўсимлик. Поясининг узунлиги 30—80 сантиметргача бўлади. Ярмидан юқориси тукли, пастки қисми жуда майда, ётиқ туклар билан қопланган. Исфарак-нинг бандли япроқлари беш бўлакка бўлинган.
Гулён баргчаларидаги гуллар сариқ рангда. Гулён баргчалари учли, гулбандлари қисқа, силлиқ, қатор тизилган, узунлиги қарийб 3—4 сантиметр. Гулқўрғонининг баргчалари тўмтоқ, қуйи ёнбаргчалар тескари — тухумсимон, юқори ён-баргчалар кенг тескари — тухумсимон, узунлиги 1,2—1,5 сантиметр, эни эса 1 сантиметргача келади. Исфарак Ўзбекистонда жуда кенг тарқалган. У тоғ олди қисмидаги пасттекисликлардаги адирларда, яримчўл зоналарида, тошлоқ, майда шағалли ҳамда соғ тупроқли ерларда тарқалган. Баъзан лалмикор ерлардаги экинзорлар орасида ҳам учраб туради. Исфарак денгиз сатҳидан 1300 метр баланд бўлган майдонларгача кўтарилган. Исфаракнинг бўёқбоплик хусусияти қадимдан маълум. Эрон ва Афғонистонда узоқ йиллардан бери бу ўсимликдан ажойиб сариқ бўёқлар олиб келинади. Сариқ бўёқ моддалари унинг гулларидан олинади. Бўёқ моддасининг асоси. С15Н10О7 формулага эга бўлган ва тезобли бўёқларга мансуб кварцетиндир. Бу бўёқ билан алюмин тузлари аралаштирилиб бўялганида сариқ туслар ҳосил қилинади. Лекин ҳозирги пайтда хромли бўяшда ҳам кенг қўлланилмоқда. Исфарак бўёқлари билан жунли ва ипакли газламалар бўялганида энг яхши рангни ҳосил қилиш мумкин. Бу бўёқлар ёруғлик нурлари узоқ вақт таъсир қилса ҳйм, кўп ювилса ҳам, айнимайди. Писта – бута бўлиб ўсади. Дарахт шаклида камдан-кам учрайди. Бутанинг баландлиги 5 метрдан 6 метргача бўлади. Шох-шаббалари сада, танаси йўғон, пастаккина бўлади. Писта катта ёшида дарахт шаклига киради. Ёш ўсимликлари эса — бута шаклида. Бизнинг шароитимизда пистанинг барглари тўкилувчан, тоқ патсимон, 3—7 япроқчадан иборат. Баъзан фақат битта яхлит, туксиз зич япроқлардан иборат бўлади. Писта буталари йилига ўрта ҳисобда 100 миллиметргача ёғингарчилик ёғадиган кулранг шағалли тупроқли чўлли ерларда ўсади. Писта биологик шароитларга қараб, апрель-май оиларида гуллайди. Меваси август-сентябрь оиларида пишиб етилади. Меваси йирик, бодомсимон бўлиб, пўстлоқ, пўчоқ ва мағиздан иборат. Юмшоқ қалин қобиқчаси — экзокарпи ҳар хил рангли бўлади. Яланғоч данакчалари — эндокарпи — (скор-лупа) етилганидан кейин чоки бўйлаб ёрилгани-да.тўкилиб кетади. Мағзи мойли, сарғиш-яшил равгда, хуштаъм. Етиладиган мева йиғилган бўлиб, узум бошини эслатади. Писта мевасидан кондитер ва парфюмер саноатида ишлатиладиган мой олинади. Бу мой серширадир. Бузғунчнинг таркибида 35 просентгача таннид бор. Бўёқ пистанинг ўзидан эмас, баргларида ҳосил бўладиган бузғунчи деб аталувчи ғурралардан олинади. Писта шираси баргларни тешади. Шунинг натижасида писта баргларида ғурралар ҳосил бўлади. Бузғунчдан олинадиган бўёқ ип газламаларни, шойи ва жунли матоларни бўяшда майда ҳунармандчиликда қадим замонлардан бери ишлатилиб келинарди. Бу бўёқ темир туз бирикмасида қора тусга, хромда кулранг тусга киради. Тирноқгул тукчасимон безли, пояси сершох бўлади. Ёпирма барглари чўзиқ тескари — тухумсимон. Гуллари гултўдаларга йиғилган. Тепа саватчалари сергул, диаметри 2—5 сантиметр келади. Гуллари сариқ ёки зарғалдоқ рангида бўлади. Май—сентябрь оиларида гуллайди. Тирноқгул Европадан тарқалган, жаҳоннинг ҳамма қисмида, шу жумладан Ўзбекистонда манзарали ўсимлик сифатида экиб ўстирилади. Гулбаргларидан озиқ-овқат саноатида қўлланиладиган тўқ сариқ бўёқлар тайёрланади. Бу бўёқлар соф каротиннинг ўрнини боса олади. У ҳар хил маргаринларни сариёғ рангига бўяшда ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларига тус беришда ишлатилади. Тилсимон барглари (гулбарглари) дан олинадиган қиём медисинада кенг қўлланилади. Тирноқгул қиёми, томоқ оғриғи ва ошқозон касалликларини яхши даволайди. Халқ медисинасида бу қиём нерв безгак, йўтал, бош айланиш, сариқ ва жигар касалликларининг дориси сифатида беморларга ичирилади. Download 296.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling