Фанидан ўҚув услубий мажмуа


Download 296.11 Kb.
bet40/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

Бангидевона итузумдошлар оиласига мансуб, бўйи 100—120 см га етадиган бир йиллик қўланса ҳидли ўт. Пояси теварак-атрофга қараб шохланган, туксиз силлиқ ва яшил ранглидир. Барги йирик тухумсимон, уч то­мони ўткирлашган, устки томони эса тўқ яшил, остки қисми оч яшил рангли. Гуллари гулбандли, барг қўлтиғида биттадан жойлашган. Косачаси беш қиррали, 4—6 см катталикда, яшил рангли ва қисқа тукли, ўткир тишчали бўлади. Гултожи оқ, узунлиги 6—12 см, узун найча бўлиб, уч томони қайрилган. Меваси кўсакдан иборат бўлиб, унинг усти ўткир тиканлидир. Бангидевона май-сентябрь ойларида гуллайди, меваси июль ойидан бошлаб етилади. Халқ табобатида бангидевонадан тинчлантирувчи дори сифатида, шунингдек у бод, асаб касалликлари, кўз ва тиш оғригини даволашда фойдаланилган. Тиббиётда бангидевонадан нафас қисиши, йўтал, нафас йўллари шамоллашида ва бавосилни даволашда фойдаланилади. Бангидевона таркибида алкалоидлардан атропин, гиоссиамин ва скополамин, эфир мойи, ошловчи моддалар ва ёғ кислоталари бўлади. У экинлар ичида, деворлар тагида, ташландиқ ерларда, пахтазорлар чеккасида кўп ўсади. Унинг уруғини билмасдан еб қўйилса, кишини оғир аҳволга солиб қўяди. Шу туфайли ундан болаларни эҳтиёт қилиш зарур.
Заҳарли ўсимликлар вакиллари ва уларнинг аҳамияти. Заҳарли ўсимликлар ўз органларида заҳарли моддалар (алкалоидлар, гликозидлар ва органик кислоталар)ни сақлайди. Ўсимликларнинг заҳарлилиги, айниқса, уларнинг таркибидаги кимёвий моддаларнинг хилларига ҳамда миқдорига боғлиқдир.
Алкалоидлар (арабча alkali—ишқор ва юнонча eidos — ўхшаш деган сўзларидан олинган бўлиб, ишқорга ўхшаш маъносини беради) углеродли бирикмалардан ташкил топган бўлиб, ўз таркибида азот моддасини сақлайди ва иш-қорий реакцияли бўлгани туфайли кислоталар билан реакцияга киришиб, туз ҳосил қилиш қобилиятига эгадир. Шу сабабли, кўпинча алкалоидлар ўсимликлар таркибида туз ҳолатида учрайди.
Гликозидлар фермент ёки қайнатилган сув таъсирида қанд ва аглюкон моддаларига парчаланади. Ана шу аглюкон моддаси гликозидларнинг одам организмига таъсирини кўрсатади. Кўпчилик гликозидлар юракнинг иш фаолиятига таъсир этади. Гликозидларга сапонин моддалари ҳам киради. Бу модда совунга ўхшаш кўпириш хусусиятига эга бўлиб, одам организмига ёмон таъсир қилади. Организмни титратиб юборади.
Ошловчи моддалар эса, таъм билиш нервларини қитиқлайди ва буриштиради. Аччиқ моддалар эса асабни қўзғатиб сўлак ва ошқозон суюқлиги ишлаб чиқарувчи безларнинг фаолиятига ёмон таъсир этади.
Заҳарли ўсимликлар таркибида, бундан ташқари синил, филикс, лимон, олма, янтар ва бошқа органик кислоталар бўлади. Бу кислоталардан энг заҳарлиси синил кислота бўлиб, аглютин каби таъсирга эга. Шунингдек баъзи эфир мойлари ҳам инсон организмига таъсир этиб, бош оғритади ва кўнгилни айнитади. Агар ўсимликлардаги заҳарли моддалар ҳайвон ёки одам организмига ўтиб қолгудек бўлса, улар организмига турли хил таъсир қилиб, нерв системаларининг иш фаолиятини ўзгартиради ҳамда заҳарланишни вужудга келтиради. Оқ парпи ўсимлиги заҳарли бўлиб, уни ҳар йили манзарали ўсимлик сифатида ўстирганда, бир неча йилдан сўнг заҳарсиз ўсимликка айланиши мумкин. Бошқа ноҳияларга нисбатан жанубий ноҳияларда учрайдиган заҳарли ўсимликларнинг заҳарлилик хусусияти кучлироқдир. Ўсимлик органларида тўпланган заҳарли моддаларнинг миқдори бир хил бўлмайди. Бу моддалар ўсимликнинг ер устки қисмларда гулларида, илдизларида ёки меваларида тўпланади. Кўпинча заҳарли ўсимликлар ҳўллигида қуритилганига нисбатан жуда хавфлидир. Қуритилган ўсимликларда заҳарли моддаларнинг миқдори ҳамда таъсир этиши камая боради.
Кўпчилик заҳарли ўсимликлардан олинган заҳарли моддалар оз миқдорида дори-дармонлик хусусиятига эга бўлиб, улардан турли-туман дорилар ишлаб чиқарилади ва ҳар хил касалликларни даволашда кенг қўлланилади. Заҳарли ўсимликларни билмаслик ва уларга етарли эътибор қилмаслик натижасида заҳарланиш ҳоллари рўй бериши мумкин. Шу сабабли биз, қуйида жумҳуриятимиз тер-риториясида кенг тарқалган айрим заҳарли ўсимликлар ҳақида тўхталамиз.

Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling