Фанидан ўҚув услубий мажмуа


Download 296.11 Kb.
bet21/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

Назорат саволлари:
1. Сув ўтлари тоғрисида умумий маълумот беринг?
2. Сув ўтларининг систеамтик тахлили айтиб беринг?
3. Сув ўтларининг айрим турлари ҳақида маълумот беринг?


9-Мавзу: Медицинада ишлатиладиган доривор ўсимликлар биотехнологияси
Режа:
1.Медицинада қўлланиладиган доривор ўсимликлар
2.Кенг қўлланиладиган доривор ўсимликлар
3.Ўсимликларни биотехнологик йўллар билан кўпайтириш
4. Валериана, кийик ўти, бўйи мадоран, андиз.

Илмий тиббиётда қўлланиладиган доривор ўсимликлар. Илмий табобатда ишлатиладиган доривор ўсимликларнинг аксарияти асрлар давомида халқ ишлатиб келган ўсимликлардан олинган. Ўзбекистонда доривор ўсимликлардан кўпроқ анор, аччиқмия, бодом, доривор гулхайри, ёнғоқ, жағ-жағ, зубтурум, исириқ, итсигек, омонқора, писта дарахти, сачратқи, чойўт, шилдирбош, ширинмия, шувоқ, янтоқ, қизилча, қоқиўт ва бошқалар тарқалган. Аччиқмиядан пахикарнин, исириқдан гармин, итсигекдан анабазин, омонқорадан галантамин, шилдирбошдан сферофизин алколоидлари олинади. Анор пўстидан гижжа ҳайдовчи пелтерин танат ва экстракт тайёрланади. Доривор гулхайри препаратлари балғам кўчирувчи ва юмшатувчи, жағ-жағ ва лагохилус дорилари қон кетишни тўхтатувчи, писта бужғуни ва чойўтдан тайёрланган дорилар меда-ичак касалликларини даволовчи сифатида ишлатилади. Доривор ўсимликларни 2 хил тавсифлаш қабул қилинган:
1. Таъсир қилувчи моддаларнинг таркибига қараб - алколоидли, гликозидли, эфир мойли, витаминли ва бошқалар. Бу гуруҳ вакиллари тўғрисида кимёвий тасниф мавзусида айтиб ўтилди.
2. Фармокологик кўрсаткичларига қараб — тинчлантирувчи, оғриқ қолдирувчи, ухлатувчи, шунингдек, юрак-томир тизимига таъсир қилувчи, марказий нерв тизимини қўзғатувчи, қон босимини пасайтирувчи ва бошқа доривор ўсимликлар.
Тошкентдаги кимё-фармасевтика заводларида Ўзбекистонда ўсадиган ва экиб ўстириладиган доривор ўсимликлардан турли-туман дорилар тайёрланади. Масалан, оққурайнинг илдизи ва мевасидан песни даволашда қўлланиладиган псорален, япон софораси ғунчасидан витамин А дек таъсир этувчи рутин, омонқорадан галантамин алколоиди, кендордан строфантин, симарин, юрак гликозидлари ва бошқа препаратлар олина бошланди.
Беморларни даволашда қадимдан ишлатиб келинадиган анъанавий дори турларидан (қайнатма, настойка, экстракт, дамламадан) ташқари доривор ўсимликлардан фитопрепаратлар ҳам олинади.
Доривор ўсимликлардан фитопрепаратлар олиш учун олдин уларнинг кимёвий таркиби чуқур ўрганилиши лозим. Бунинг учун ўсимликларнинг асосий таъсир қилувчи моддаси аниқланади, уни ажратиб олиб, тузилиши, физик ва кимёвий хоссалари ҳамда фармакологик хусусияти ўрганилади. Асосий таъсир этувчи модда ўсимликнинг ўсишининг қайси даврида ва қайси қисмида кўп тўпланиши аниқланади, ажратиб олиш ва бирга учрайдиган моддалардан тозалаш ҳамда сифат ва миқдорий аниқлаш усуллари ишлаб чиқилади. Ўсимлик ўсиш даврида уни таркибидаги асосий таъсир этувчи модданинг миқдорий ўзгариши ва бу ўзгаришга сабабчи омиллар ўрганилиб, маҳсулотни тайёрлаш вақти аниқланади.
Кейинчалик ўсимликдан олинган фитопрепаратнинг фармакологик таъсири ўрганилиб, клиника (шифохона) шароитида текширилиб кўрилгандан сўнг тиббиёт соҳасида ишлатишга тавсия қилинади. Доривор ўсимликларнинг бундай ўрганиш албатта тиббиётда ишлатиш учун фитопрепарат яратиш билан якунланиши керак.
Биз дори-дармонлардан фойдаланаётганимизда, кўпинча уларни шифобахш ўсимликлардан тайёрланаётганини хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Масалан: кардиовален — юрак касалликларини даволашда қўлланиладиган сифатли дорилардан бўлиб, у дўлана, асарун (валериана), сариқгул (адонис) ва бошқа бир қанча ўсимлик турларидан тайёрланадиган мураккаб бирикмадир.
Ҳозирги вақтда тиббиётда ишлатиладиган 900 дан ортиқроқ хил дори-дармонларнинг учдан бир қисми доривор ўсимликларнинг маҳсули ҳисобланади. Юрак касалликларини даволашда фойдаланиладиган дориларнинг 77% и, жигар ва ошқозон-ичак йўлларида учрайдиган касалликларни даволайдиган дориларнинг 74% и, бачадон касалликларига қарши ишлатиладиган дориларнинг 80% и шифобахш ўсимликлардан тайёрлангандир.

Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling