Фанидан ўҚув услубий мажмуа
Доривор ўсимликлардан дамлама ва қайнатмалар тайёрлаш
Download 296.11 Kb.
|
Dorivor osimliklar ma`ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Улар қуйидагича тайёрланади
Доривор ўсимликлардан дамлама ва қайнатмалар тайёрлаш. Доривор йиғмалар қадимги дори турларига кирадиган, уй шароитида ишлатишга қулай ва доривор ўсимликларни ишлатишнинг энг оддий шакли бўлган дори туридир.
Доривор йиғмалар ва чойлар маълум бир касалликни даволашга мўлжалланган бир нечта доривор ўсимликларнинг йирик майдаланган маҳсулотларининг аралашмасидир. Йиғмалар ва чойлар қатъий дозаланмаган (дозаларга - истеъмол қилинадиган миқдорларга бўлинмаган), тахминий дозаланадиган дори тури бўлгани учун, уларни одатда заҳарли ва кучли таъсир қилувчи ўсимликлардан тайёрланмайди. Тахминий дозалаш ҳам йиғма ёки чойдан дори тури тайёрловчи шахс (беморнинг ўзи ёки унга дори тайёрлаб берувчи) зиммасига юкланган. Масалан, бир ош қошиқда (ёки чой қошиқда) олиб, бир стакан қайнаб турган сувда дамланади ва ҳоказо. Йиғма ва чойлар ишлатилишига қараб қуйидагича бўлиши мумкин: Оғриган ерга қиздириб (ёки қайнатиб) босиладиган (ёки боғланадиган) йиғма ва чойлар. Ванна қилиш учун йиғма ва чойлар. Дамлама ва қайнатмалар тайёрлаш (истеъмол қилиш) учун йиғма ва чойлар. Чекиш учун йиғма ва чойлар ва бошқалар. Бу йиғма ва чойлар бир-биридан таркиби ҳамда тайёрлаш технологияси (усуллари) бўйича фарқ қилади. Доривор йиғмалар ва чойлар қадимдан дорихоналарда тайёрланиб келинган. Лекин дорихоналар шароитида кўп миқдорда доривор ўсимликлар маҳсулотини майдалаш, аралаштириш қийинлигини ҳисобга олиб, ҳозирги вақтда уларни фармасевтика саноатининг корхоналарида тайёрланади. Улар қуйидагича тайёрланади: йиғма ва чойлар таркибига кирадиган доривор ўсимликлар маҳсулоти (жўка, сигирқуйруқ ва мойчечак гуллари, баъзи мевалар ва уруғлардан ташқари) айрим-айрим ҳолда майдаланилади, махсус элакда эланади ва ресептда кўрсатилган миқдорда олиб, то бир хил аралашма ҳосил бўлгунга қадар яхшилаб аралаштирилади. Ўсимлик порошоги (чанги) тешигининг диаметри 0,2 мм ли қил элакда элаб ташланади ва қадоқлаб идишларга (картон қутичаларга) жойлаштирилади. Картон қутичалар устига йиғмалар — чойлар номи, таркиби, ишлатилиши, тайёрлаш технологияси ва бошқа маълумотлар ёзилган ёрлиқ ёпиштирилади. Шу аҳволда тайёр бўлган доривор йиғмалар ва чойлар дорихоналарга сотиш ва лабораторияларга анализ қилиш учун юборилади. Доривор йиғмалар ва чойларнинг анализи, улар таркибидаги доривор ўсимлик маҳсулотларининг чинлигини ва миқдорини аниқлаш, уларни ўзаро нисбати тўғри эканлиги ҳамда ёт аралашмалар йўқлигини исботлашдан иборатдир. Анализ қилиш учун йиғма ва чойлардан уларни оғир-енгиллигини ҳисобга олган ҳолда намуна (0,5—10 г) тарозида аниқ тортиб олинади, қалин оқ қоғоз варағига тўкиб, уни картон куракча ёки чўткача ёрдамида таркибий қисмга ажратилади. Айни вақтда аралашмалар бўлса, улар ҳам ажратилиб, кейин тарозида тортилади, сўнгра йиғманинг таркибий қисмини тўғри ёки тўғри эмаслиги ҳақида тегишли хулоса чиқарилади. Кўпчилик йиғмалар - чойлар таркибига кирадиган маҳсулотлар бўлакчалари осонлик билан аниқланади, айниқса улар йирик ёки бутун – майдаланмаган ҳолда бўлса. Майда, аниқланиши қийин бўлган маҳсулотларни анализ қилишда лупа ва микроскоплардан фойдаланилади. Доривор йиғма ва чойлардан уй шароитида истеъмол қилиш учун врачлар тавсияси бўйича дамлама ёки қайнатма тайёрланади. Тиббиёт саноати ҳозирги кунда қуйидаги йиғма ва чойларни ишлаб чиқаради:
Қуйида доривор ўсимликлардан уй шароитида дори тайёрлаш тартиб қоидалари ҳақида тўхталиб ўтишни лозим топдик. Бунда Давлат фармакопеясида қабул қилинган ва ҳамма дорихоналарда қўлланиладиган дори тайёрлаш усуллари ҳақида гап боради. Уй шароитида дорилар фақат заҳарли бўлмаган доривор ўсимликлардан тайёрланади. Биз буни бошқа ўринларда ҳам айтиб ўтдик. Одатда, доривор ўсимликларнинг юпқа ва нозик қисмларидан — барги, ер устки қисми, гули ва баъзи мева ҳамда уруғларидан дамлама тайёрланади. Ер остки органлари - пўстлоғи, меваси, уруғи ва баъзи қалин баргларидан қайнатма тайёрланади. Заҳарли бўлмаган доривор ўсимликлардан дамлама ва қайнатма 1:10 нисбатда тайёрланади, яъни оғирлиги 10 қисм маҳсулотдан докада сиқиб сузиб олингандан сўнг ҳажми 100 қисм дамлама ёки қайнатма олиниши керак. Агар уй шароитида дамлама ва қайнатмалар тайёрлайдиган бўлсангиз, улар қуйидагича тайёрланади. Майдаланган ўсимликни сирли кастрюлкага солиб, устидан сув қуйилади. 100 мл дамлама олиш учун 10 г майдаланган доривор ўсимлик маҳсулоти ва 100 мл ҳисобида сув солинади. Кастрюлканинг қопқоғини ёпиб, кичикроқ тоғорадаги қайнаб турган сувга қўйиб, 15 дақиқа қайнатилади. Қайнатиш вақтида маҳсулот тез-тез чайқатиб турилади. Кейин дамлама уй ҳароратида 1 соат давомида совутилади. Дока ёки ип-газлама ўралган пахта қатламидан сузиб ўтказиб, унга ресептда кўрсатилган ҳажмгача қайнатилган сув қуйилади. (Масалан, 1:10 нисбатда олинган йиғмадан 100 мл дамлама олиниши керак: агар дамлама 90 г бўлиб қолган бўлса, у ҳолда яна 10 мл сув қўшиш керак). Қайнатма ҳам дамлама каби тайёрланади, фарқи шундаки, ўсимлик маҳсулотига қайнаб турган сув қуйилиб, сувли идишга қуйиб ёки паст оловда 20-30 дақиқа қайнатилади ва совугандан сўнг сузиб олинади.Сув ҳаммоми ўрнида сув қуйиб қайнатилган ҳар қандай идишдан фойдаланиш мумкин. Дамлама ёки қайнатма одатда кўрсатилган миқдорда совуқ ёки илиқ ҳолида ичилади. Дамлама ва қайнатма одатда тез бузилиб қолади. Шуни учун уларни ҳар куни тайёрлаб ёки салқин қоронғу жойда сақлаб 3 кунгача ишлатиш мумкин. Download 296.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling