Фанидан ўҚув услубий мажмуа


Фармакопеяга кирган ўсимликлар


Download 296.11 Kb.
bet19/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

Фармакопеяга кирган ўсимликлар; Офитсинал ўсимликлар; Халқ табобатида ишлатиладиган ўсимликлар; Келажаги бор ўсимликлар; Оригинал ўсимликлар. Ресурсшуносларни олдида турадиган навбатдаги масала бу ўсимлик оламига зарар етказмаслик учун чора тадбирлар тавсия қилиш. Бу масалани хал қилиш учун: олдиндан ишлатилиб келинаётган доривор ўсимликларни қайтадан чуқурроқ фитокимёвий фитохимикларни жалб этиш; мол боқиладиган ерларни қисқартириш (зарур жойларда); тоғлик эрларга, тоғ ўсимликларидан экиб кўпайтириш, трассалар яратиш; халқ (аҳоли) ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш. Тушунтириш ишларида асосан ўсимлик ва ҳайвон оламини муҳофаза қилиш ишларини олиб бориш керак; эндем ўсимликларни асраб авайлаб мулоқатда бўлишни эрлик аҳоли билан бир қаторда ўсимлик йиғиб олувчилар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш ҳам асосан ресурсоведлар олиб боради.
Назорат саволлари:
1. Илмий тиббиётда амалий жиҳатдан қўлланиладиган доривор ўсимликларни айтиб ўтинг?
2. Қашқадарё ҳудудида етиштириладиган доривор ўсимликлар ҳақида мълумот беринг?
3. Доривор ўсимликларнинг асосий рўйҳатини тузиш босқичларини санаб ўтинг?


8-Мавзу: Биотехнологик асосида етиштириладиган сув ўтлари биотехнологияси
Режа:
1. Сув ўтлари тоғрисида умумий маълумот
2. Сув ўтларининг систеамтик тахлили
3. Сув ўтларининг айрим турлари ҳақида маълумот.
Сув ўтлари сув муҳитининг хавосини СО2 дан тозалаб,О2 билан бойитиб туради. Сув ўтлари сувда яшовчи хайвонлар уларни овқат ҳисобланади. Сув ўтларининг баъзи турлари одамлар томонидан ҳам истеъмол қилинади. Мас: ламинария - ламинариа. Денгиз карами номи билан машхурдир. Ламинариянинг баргига ўхшаш қисми 50 м.гача боради. Шу қисми овқатга ишлатилади. Ламинарияда оқсил, ёғ ва углеводлар бор. Сув ўтлари парнадачиликларга ҳам бой бўлади. Япония, хитой ва бошқа мамлакатларда сув ўтлари билан ер ўғитланади. Чунки унинг таркибида н, вр, с, ва бошқа бирикмалар бўлади. Қизил сув ўтларидан "агар-агар" деган модда олинади. Бу моддани микробиология практикасида бактерияларни ривожлантиришда ва ўстиришда ишлатилади. Озиқ-овқат саноатида эса, мармелад тайёрлашда ишлатилади. Баъзи қўнғир сув ўтларидан сифатли елим олинади. Сув ўтларидан олинган алгин препарати енгил ич юмшатувчи таъсирига эга(алгинат натрий). Сариқ сув ўтларини қолдиқларини "трепел" деб аталади. Бу модда динамит тайёрлашда ва бинокорликда тошларни пардозлашда ишлатилади. Шунинг учун узоқ вақт чиримайди. Кўк-яшил сув ўтларининг баъзи турлари: анаваена ва стратанастоc бошқалар ҳаводаги н2 ни ютиш хусусиятига эга. Улар хаводаги н2 ни ютиб, ерни н ли бирикма билан бойитади. Кўк-яшил сув ўтлари, яшил сув ўтлари, сариқ сув ўтлари денгизларда органик чўкмалар хосил қилади. Бу органик чўкмаларни сапропел дейилади. Сапропел озиқ модда ва ўғит сифатида катта аҳамиятга эгадир. Сув ўтларининг баъзи бирларидан хлорелла деб аталган антибиотик дори олинади. Хлорелла ошқозон касали, синга, буқоқ, гипертония касаликларига даво. Споранинг хипчини бўлмайди, харакатсиз, зооспораники харакатчан бўлади. Сув ўтлари морфологик жиҳатдан жуда хилма - хил бўлиб, улар орасида микроскопик бир ҳужайралилар билан бир қаторда бир неча ўн метрга борадиган вакиллари ҳам бор. Сувўтлар тана ҳолатида яшайдиган ўсимликлар, уларда илдиз, поя, барг бўлмайди. Бироқ баъзи вакилларнинг танаси - талломи бирмунча мураккаб тузилган бўлиб, танаси айрим қисмларга ажралган. Сувўтларнинг ҳужайраси ташқи томондан қаттиқ девор билан қопланган. Ҳужайра ситоплазмаси девор атрофида жойлашган бўлиб ҳужайрани тўлдириб туради. Ҳужайрада битта ёки бир нечта майда вакуолалар мавжуд. Ядронинг сони ҳам бир ёки бир нечта бўлиши мумкин. Ҳужайрадаги хроматофорларда пигментлар сақланади. Хроматофорнинг шакллари турли - туман: пластинкали, спираль, лентасимон, тўрсимон, юлдузсимон.
Сув ўтлари чучук сувларда, денгиз ва океанларда, зах ерларда яшайди. Уларнинг кўп миқдорни ташкил этувчи микроскопик тўдаси эркин сузиб, фитопланктон ҳосил қилади. Сувда яшайдиган 3 гуруҳга бўлинади.
1. Сув остида яшовчилар - бентос
2. Сув ичида яшовчилар - планктон
3. Сув юзида яшовчилар - поверхностный
Плактоннинг чуқурлиги 300 м гача бўлиши мумкин. Сув ҳавзасининг 300 метрдан чуққурроқ жойида яшовчи сув ўтлари бентос дейилади. Айрим сувўтлари жуда паст ҳароратда ҳам ҳаёт кечириш қобилиятини йўқотмайди. Хатто қутбда, тоғ чўққиларидаги қорларда ҳам яшайди. Қор хломидомонадаси қорни қизил, сариқ, яшил, қўнғир рангларга бўяши мумкин. Хлорелланинг айрим вакиллари ҳам ҳавода яшай олади. Сув ўтлар ҳужайрасида яшил ранг берувчи хлорофиль пигменти бўлганлиги сабабли овқатланиш жиҳатидан автотроф организм ҳисобланади. Ҳаёт кечириш учун зарур бўлган. Озиқ моддани ўзларига ўзи тайёрлайди, яъни ҳужайрасида фотосинтез процесси бўлади.
Баъзи бир кўк-яшил сув ўтлари тайёр органик модда хисобига ҳам яшайди, яъни улар сапрофит холатда яшайди. Кўк - яшил сув ўтларининг хромотофорида хлорофиллдан ташқари кўк ранг берувчи фикоциан пигмент учрайди. Яшил сувўтларида фақат яшил ранг берувчи хлорофиль пигменти учрайди. Диатом сув ўтларида хлорофилдан ташқари сариқ ранг берувчи диатомин пигменти бўлади. Қўнғир рангли сув ўтларининг хромотафорида хлорофиллдан ташқари қўнғир ранг берувчи фукоксантин пигменти учрайди. Қизил сув ўтларида хлорофилдан ташқари қизил ранг берувчи фикоэритрин пигменти бўлади. Сув ўтларининг хужайрасида озиқли модда сифатида крахмал, ёғ,оқсил хамда хайвонларга хос бўлган крахмал-гликоген учрайди. Гликоген ёд таъсирида қўнғир рангга бўялади. Хозирги кунда ер юзида 75000 хил сув ўтлари бўлиб, буларнинг ҳаммаси 5 та типга бўлинади:
1. Кўк-яшил сув ўтлари
2. Яшил сув ўтлари
3. Сариқ сув ўтлари
4. Қўнғир сув ўтлари
5. Қизил сув ўтлари

Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling