Фанидан ўҚув услубий мажмуа
Download 296.11 Kb.
|
Dorivor osimliklar ma`ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вегетатив кўпайтиришнинг сунъий усуллари.
- 1. Поя қаламчалари
7. Туганак пиёзлилар. Туганак пиёзли ўсимликларга гладиолус, монтбритссия, шафран ва бошқалар киради. Улар туганак пиёзларни бўлиш ва болачалари билан кўпаяди.
Вегетатив кўпайтиришнинг сунъий усуллари. Тўпни бўлиш – кўпайтиришнинг энг оддий усуллидир. Бу усул билан одатда илдизпояли ўсимликлар кўпайтирилади, кучли тўпли ва катта миқдордаги бачкили, яъни илдиз ёки илдизпоядан ўсувчи новдалар (доривор дельфиниум, йирик гулли мойчечак, марваридгул, кўп йиллик хризантема, очиқ ер примуласи, атиргул, настариннинг айрим навлари, чубошник, калина, булдонеж ва бошқалар, ёпиқ ер ўсимликларидан эса – аспидистра, аспарагус ва башқалар). Ковлаб олинган тўп ўткир белкурак, токқайчи ёки пичоқ билан тенг бўлакларга бўлинади, бунда ҳар бир илдизда 2-3 тадан новда ёки куртак бўлиши керак. Эрта баҳорда гулловчи ўсимликларни кузда бўлиб экиш керак. Ёз ва кузда гулловчи ўсимликларни кузда ва баҳорда бўлиш мумкин. Қаламча пайванд қилиш – ўсимликларнинг маълум қисмларини илдиз оттириш йўли билан вегетатив кўпайтириш усули. Қаламчалар пояли, илдизли, баргли бўлиши мумкин. 1. Поя қаламчалари. Ўз вақтида улар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: а) ёғочлашган қаламчалар (смородина, терак, спиря, тол, мажнунтол) ва бошқалар. 15-30 см. узунликдаги пишган қаламчалар куз ёки баҳорда тайёрланади. Улардан 60-700 бурчак остида 1-2 куртакни ер устида қолдириб экилади, бунда қаламчанинг илдиз отаётган қисмига кўпроқ ҳаво тегиб туриши керак. Экилган қаламчаларни, албатта, суғориш ва нам сақлашни таъминлаш (мулчалаш) керак. Ёғочлашган қаламчаларнинг илдиз отиши ҳамма ўсимликларда ҳам бўлавермайди ва бундай ҳолларда ярим ёғочлашган қаламчалар ишлатилади. б) ярим ёғочлашган қаламчала. Улар баргли ва ҳали пўсти тўлиқ пишмаган бўлади. Бундай қаламчалар билан хона ясмини, чубушник, атиргул, настарин, фукция ва бошқалар кўпайтирилади. Экиш учун 2-3 та кўзли қаламчалар қўлланилади, уларнинг узунлиги эса турлича бўлиши мумкин (тугунчаклар орасидаги узунликка кўра). Хона шароитида хонаки ясмин 40-50 кундан сўнг илдиз отади. в) яшил қаламчалар, яъни пишмаган ва баргли ўсаётган новдалар. Ойнавон иссиқ бинода яшил қаламчалар билан кўпайтириш эрта баҳордан бошланади ва ёз ўрталаригача давом эттирилади; очиқ ерда бу кўпайтириш усули ёш новдалар пайдо бўлиши билан қўлланилади. Турли ўсимликлар қаламчаларининг илдиз отиш муддатлари турлича. Алтернантера, геран, чиннигул, ирезине, гелиотроп, колеус, люрин, дельфиниум, гулхайри, седум, флокс, кўпгина хона ўсимликлари – традесканция, фикус, олеандра, аукуба, лигуструм, хризантема, фукция, очиқ ернинг ёғчли ўсимликлардан эса – терак, толларнинг қаламчалари иез илдиз отади (6-8 кунда). Чиройли гулловчи буталар – атиргул, настарин, чубушник, калина, булдонеж – 20-24 кунда, кўпгина игна баргли ўсимликлар 3-4 ойдан кейин ва ҳатто 6 ойдан кейин илдиз отадилар. Арча жуда секин илдиз отади унинг қаламчасини қишда иссиқхонага экиб, уни устуни ёпиб, яхшилаб иситиш керак. Баҳорда ўсимликнинг бир қисми илдиз отади. Қаламча билан пайвандлаш учун фақат соғлом, ишлаб чиқариш ва манзаравий хусусиятлари текширилган туплар қўлланилади: ўтсимонларни бирдан 3-5 ёшдагиси, дарахтсимонлардаги – 10 ёшгачаси. Қаламча билан пайвандлашда тозаликка риоя қилиш керак. Асбоб-ускуна, қўл, идишлар озиқлантирувчи муҳит (субстрат)лар ва ҳоказолар бўлиши зарур. Шу мақсадда, иш бошлашдан олдин яшиклар, калийнинг кучли эритмаси (қора рангда) билан дезинфекция қилинади. Қаламчани тутиб кетишига кесиш сифат ҳам таъсир қилади. У жуда текис, силлиқ бўлиши керак. Шунинг учун қаламчаларни ўткир асбоб билан кесиш тавсия қилади. Барглари кетма-кет жойлашган ўсимликларда туганак тагидан новда ўқига кичик бурчак (50-700) остидан кесилади, барглари бир-бирига қарама-қарши жойлашган ўсимликларда эса туганак тагидан новда ўқига перпендикуляр қилиб кесилади. Юқори кесими эса куртак тагидан олинади. Download 296.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling