Фанидан ўҚув услубий мажмуа


Бир йиллик ўсимликларни кўчатсиз етиштириш усули


Download 296.11 Kb.
bet11/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

Бир йиллик ўсимликларни кўчатсиз етиштириш усули. Бир йиллик ўсимликларни кўчатсиз етиштириш усули меҳнат сарфини ва ўсимликлик таннархини маълум даражада камайтиради, бунда ўсимлик кучли ривожланиш билан ажралиб туради, камроқ касалланади. Бу усулнинг камчилиги шундан иборатки, ўсимликлар кўчат билан етиштирилгандагига қараганда бир мунча кеч гуллайди ва уруғ 2,5-3 баровар кўп сарф бўлади. Бир йиллик ўсимликларни кўчатсиз усулда етиштиришда уруғлар баҳорги дон экинлари сингари март охири – апрель бошида экилади. Қатордаги ўсимликлар ва қаторлар орасидаги масофалар экин вазифаси ўстирилаётган ўсимлик биологик хусусиятларга кўра аниқланади. Уруғлар ариқ тортувчи трактор ёки қўлда тайёрланган қаторларга экилади.
Ерни тайёрлаш – ер ҳайдалаётган ёки культивация пайтида ўғит тўлиқ солинмаган бўлса у ҳолда жўяк тортиш давомида 1м2 ерга 30-50г суперфосфат, 20-30г аммияк селетраси ва 10-15г калий тузи берилади. Уруғ яхши шамоллатилган торф, қум ёки чириндилар билан кўмиб беркитилади. Ноқоратупроқлар шароитларида экиш ишлари қишдан олдин тахминан октябрнинг учунчи ўн кунлигида экилади. Бевосита ерга сепилган уруғ кўчатлари 2 марта ягоналанади. Биринчи марта бир жуфт чинбарг чиққанда, кўчатларни ярми қолдирилади. Иккинчи ягоналашда эса 3-5 барглар пайдо бўлганда, яъни тахминан икки ҳафтадан сўнг, ўсимликларн орасида шу нав учун белгиланган масофа қолдирилади. Ягоналашда нимжон ўсимликлар олиб ташланади соғлом кўчатлар эса бошқа жойга кўчириб ўтқазишда ишлатилади.
Гулли ўсимликларни кўчатини парваришлаш – вегетация даври кўпгина доривор ўсимликлар, очиқ ерга экилганда мамлакатимиз ўрта минтақасининг қисқа ёзи давомида гуллашга улгурмайди ёки жуда кеч гуллайди. Бундай ўсимликларни етиштиришда гул кўчатларини тайёрлаш талаб этилади. Бунинг учун уруғлар яшик ёки саёз идишчаларга сепилади, бошқа жойга кўчириб ўтқазилган кўчатлар эса кейин кўчат қилгунча иссиқхонада сақланади. Иссиқхоналарда ўсимлик кўчатларини етиштириш ўсимликлар турини маълум даражада тўлдириш имконини беради. Кўчатларини етиштиришда тупроқ ҳароратини атроф муҳит ва ҳаво ҳароратидан 2-30 баланд ушлаб туриш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун кўчатли яшик ва саёз идишчаларни иссиқ сувли ёки буғли иситиш қувурлари устига қўйиш тавсия қилинади. Кўчатлар пайдо бўлганидан кейин яшик ёруғ жойларга ўтказилади, лекин тикка қуёш нарлардан ўсимликни сақлаш керак. Хона ҳароратини 2-30 га пасайтирилади. Иссиқ кунлар келиши билан кўчатли яшиклар шамоллатиб туриладиган иссиқ ёки иссиқроқ хоналарга кўчирилади.

Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling