Фанидан ўҚув услубий мажмуа
Кўчатларни бошқа жойга кўчириб ўтқазиш
Download 296.11 Kb.
|
Dorivor osimliklar ma`ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари.
- 6- Мавзу: Доривор ўсимликларни етиштиришнинг биологик асослари. Режа: 1.
- 3. Дориворлик ҳусусиятига эга ўсимликлар
- Қаторли экиш
- Доривор ўсимикларнинг кўчатсиз етиштириш усули.
Кўчатларни бошқа жойга кўчириб ўтқазиш (пикировка) – кучли ўсимликлар олинишини таъминловчи муҳим агротехник усулдир. Кўчатлар икки тишли кўчат кўчириш вилкаси ва қозиқча ёрдамида янги жойга экилади. Илдиз қисми яхши ривожланиши учун кўпгина ўсимлик илдизлари кўчириб ўтқазишда 1/3 узунликка қисқич билан қисқартирилади. Кўчатлар шахмат тартибида бошқа жойга кўчат қилинади, бунда ўсимликлар орасидаги масофа кейинги кечикиб экишлар пайтида кенгайиб боради. Қайта кўчириб экиш ишлари зичроқ ва тўйимлироқ тупроқларда амалга оширилади. Кўчатлари кўчириш сояда ва шамол бўлмаганда амалга оширилади. Кўчатлар янги жойга кўчирилгандан сўнг биринчи 2-3 кунда ҳаво ҳарорати уруғ экишдаги ҳарорат сингари бўлиши, кейин эса 2-50 пасайтирилиши керак. Кўчатлар етиштиришда тупроқ ҳар доим юмшоқ бўлиши, вақтида суғорилиши ва бегона ўтлардан тозаланиши лозим
Назорат саволлари. 1. Доривор ўсимликларнинг етиштириш технологияси ҳақида маълумот? 2. Доривор ўсимликлар етиштиришни биотехнолкогик жиҳатдан яҳшилаш усулари? 3. Доривор ўсимликларни етиштириш бўйича амалга ошириладиган ишларнинг технологик чизмаси? 6- Мавзу: Доривор ўсимликларни етиштиришнинг биологик асослари. Режа: 1. Технологик жиҳатдан яҳшиланган доривор ўсимикларнинг етиштиришнинг ўзига ҳос ҳусусиятлари 2. Доривор ўсимикларнинг ўзига ҳос ҳусусиятлари 3. Дориворлик ҳусусиятига эга ўсимликлар Доривор ўсимикларнинг экиш усуллари – уруғ экишнинг 3 хил қаторли, уяли ва сепиш усули мавжуд. Экиш усули экилаётган уруғ миқдорига, экиш жойига ва вақтига, шунингдек ҳажмига боғлиқ. Қаторли экиш – маркер ёки чизғич билан белгиланган эгатчаларга ҳамда катта майдонларга сеялка ёрдамида экишдир. Экишнинг уяли усулида йирик уруғлар 2-3 донадан чуқурчаларга экилади. Уруғлар сепма усулида қаторли ва уяли экишга кўра бир текис жойлашади. Бу усул билан уруғлар иссиқхоналарга, яшикларга ва саёз идишчаларга сепилади, кўчатлар эса кейинчалик бошқа жойларга кўчириб ўтқазилади. Уруғларни сепишда уларни майдон бўйича имконияти борича бир текис, зич қилмасдан сепиш керак акс ҳолда кўчатлар сиқилиб, нозик бўлиб қолади ва уларни сайраклатиш учун кўп вақт сарф қилинади. Майда уруғларни бир текис сепиш учун қум ёки бўр билан аралаштирилади, жуда майда уруғларни эса, яхши кўриниши учун қор қатлами ёки оқиш нейтрал матерал устига сепилади. Уруғлар қанчалик майда бўлса, улар шунчалар юзага экилади. Манзарали ўсимликлар уруғи бевосита очиқ ерга сепилади ёки кўчат усули билан етиштирилади. Доривор ўсимикларнинг кўчатсиз етиштириш усули. Бир йиллик ўсимликларни кўчатсиз етиштириш усули меҳнат сарфини ва ўсимликлик таннархини маълум даражада камайтиради, бунда ўсимлик кучли ривожланиш билан ажралиб туради, камроқ касалланади. Бу усулнинг камчилиги шундан иборатки, ўсимликлар кўчат билан етиштирилгандагига қараганда бир мунча кеч гуллайди ва уруғ 2,5-3 баровар кўп сарф бўлади. Бир йиллик ўсимликларни кўчатсиз усулда етиштиришда уруғлар баҳорги дон экинлари сингари март охири – апрель бошида экилади. Қатордаги ўсимликлар ва қаторлар орасидаги масофалар экин вазифаси ўстирилаётган ўсимлик биологик хусусиятларга кўра аниқланади. Уруғлар ариқ тортувчи трактор ёки қўлда тайёрланган қаторларга экилади. Download 296.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling