Фанидан ўҚув услубий мажмуа


Download 296.11 Kb.
bet13/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

Ерни тайёрлаш ер ҳайдалаётган ёки культивация пайтида ўғит тўлиқ солинмаган бўлса у ҳолда жўяк тортиш давомида 1м кв. ерга 30-50г суперфосфат, 20-30 г аммияк селетраси ва 10-15 г калий тузи берилади. Уруғ яхши шамоллатилган торф, қум ёки чириндилар билан кўмиб беркитилади. Ноқоратупроқлар шароитларида экиш ишлари қишдан олдин тахминан октябрнинг учунчи ўн кунлигида экилади. Бевосита ерга сепилган уруғ кўчатлари 2 марта ягоналанади. Биринчи марта бир жуфт чинбарг чиққанда, кўчатларни ярми қолдирилади. Иккинчи ягоналашда эса 3-5 барглар пайдо бўлганда, яъни тахминан икки ҳафтадан сўнг, ўсимликларн орасида шу нав учун белгиланган масофа қолдирилади. Ягоналашда нимжон ўсимликлар олиб ташланади соғлом кўчатлар эса бошқа жойга кўчириб ўтқазишда ишлатилади.
Доривор ўсимикларнинг кўчатини парваришлаш – вегетация даври кўпгина ўсимликлар, очиқ ерга экилганда мамлакатимиз ўрта минтақасининг қисқа ёзи давомида гуллашга улгурмайди ёки жуда кеч гуллайди. Бундай ўсимликларни етиштиришда кўчатларини тайёрлаш талаб этилади. Бунинг учун уруғлар яшик ёки саёз идишчаларга сепилади, бошқа жойга кўчириб ўтқазилган кўчатлар эса кейин кўчат қилгунча иссиқхонада сақланади. Иссиқхоналарда гул кўчатларини етиштириш манзарали ўсимликлар хилини маълум даражада тўлдириш имконини беради. Гул кўчатларини етиштиришда тупроқ ҳароратини атроф муҳит ва ҳаво ҳароратидан 2-30 баланд ушлаб туриш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун кўчатли яшик ва саёз идишчаларни иссиқ сувли ёки буғли иситиш қувурлари устига қўйиш тавсия қилинади. Кўчатлар пайдо бўлганидан кейин яшик ёруғ жойларга ўтказилади, лекин тикка қуёш нарлардан ўсимликни сақлаш керак. Хона ҳароратини 2-30 га пасайтирилади. Иссиқ кунлар келиши билан кўчатли яшиклар шамоллатиб туриладиган иссиқ ёки иссиқроқ хоналарга кўчирилади.
Кўчатларни бошқа жойга кўчириб ўтқазиш (пикировка) – кучли ўсимликлар олинишини таъминловчи муҳим агротехник усулдир. Кўчатлар икки тишли кўчат кўчириш вилкаси ва қозиқча ёрдамида янги жойга экилади. Илдиз қисми яхши ривожланиши учун кўпгина ўсимлик илдизлари кўчириб ўтқазишда 1/3 узунликка қисқич билан қисқартирилади. Кўчатлар шахмат тартибида бошқа жойга кўчат қилинади, бунда ўсимликлар орасидаги масофа кейинги кечикиб экишлар пайтида кенгайиб боради. Қайта кўчириб экиш ишлари зичроқ ва тўйимлироқ тупроқларда амалга оширилади. Кўчатлари кўчириш сояда ва шамол бўлмаганда амалга оширилади. Кўчатлар янги жойга кўчирилгандан сўнг биринчи 2-3 кунда ҳаво ҳарорати уруғ экишдаги ҳарорат сингари бўлиши, кейин эса 2-50 пасайтирилиши керак. Кўчатлар етиштиришда тупроқ ҳар доим юмшоқ бўлиши, вақтида суғорилиши ва бегона ўтлардан тозаланиши лозим.

Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling