Фанидан ўҚув услубий мажмуа
Download 296.11 Kb.
|
Dorivor osimliklar ma`ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Уруғ сифати.
- Уруғларнинг нав сифати нав тозалигини билдиради
- Уруғларни экишга тайёрлаш
- Уруғларни дорилаш
- Уруғларни термик қайта ишлаш ў
Уруғни экиш чуқурлиги. Доривор ўсимликларнинг биологик хусусиятлари турлича бўлиб, уруғларини катта-кичиклиги билан ҳам фарқланади. Уруғларнинг оптимал экиш чуқурлигини аниқлаш бўйича қилинган тажрибалардан уруғларни катта-кичиклигига қараб турли хил чуқурликда экиш тавсия қилинади. Уруғлар асосан кеч кузда ёки эрта баҳорда экилади. Майда уруғлар 0,5-1 см чуқурлигида экилади, каттароқ уруғлар эса 2-5 см чуқурликкача экилади.
Уруғ сифати. Экиш учун мўлжалланган уруғ юқори экиш ва нав сифатларга эга бўлиши зарур. Уруғнинг экиш сифатлари кўкариш энергияси, униб чиқиши, яшаш қобилияти, ўсиш суръати, тозалиги, йириклиги, намлиги, зараркунанда ва касалликлар билан касалланганлиги аниқланади. Уруғлар экиш сифатлари бўйича III синфга бўлинади. I- II- III- синф ва ДСТ талабларига мос келиши шарт. Масалан, қўқонгул ва шабо чиннигулининг I синфи 98% дан кам бўлмаган тозаликка ва 90% дан кам бўлмаган униб чиқиш қобилиятига эга бўлиши керак. II синфи 95 % тозаликка, 70 % униб чиқиш қобилиятига, III синфи 90 % тозаликка ва 40% униб чиқиш қобилиятига эга бўлиши керак. Уруғларнинг нав сифати нав тозалигини билдиради. Манзарали ўсимликлар уруғлари нав сифати бўйича нав тозалиги элита, 1-2 категорияларга бўлинади. Нав тозалиги элита ва I категорияли уруғларда бошқа навлар ва турли гибридлар аралашмасига йўл қўйилмайди. Уруғларни экишга тайёрлаш. Юқори сифатли манзарали ўсимликларни фақат соғлом нав уруғлардан олиш мумкин. Пуч, лат еган, пишмаган уруғларда яшаш хусусияти йўқ ва уларни саралаш зарур. Уруғлар жуда яхши униб чиқиши ва улардан соғлом ўсимликлар олиш учун махсус тарзда қайта ишланади. Уруғларни тайёрлашнинг асосий усуллари қуйидагилар: Уруғларни дорилаш – ўсимлик кўчатларини касалликлардан асрайди у қуруқ ва нам бўлиши мумкин. Қуруқ дорилаш учун одатда гранозан препарати ишлатилади. 1 кг уруғни дорилаш учун 1г препарат етади. Экишдан 3-5 соат олдин уруғларга препарат сепилади ёки аралаштирилади. Уруғларни термик қайта ишлаш ўсимликлар турларига кўра 50-55 С иссиқ сувда 2 соатдан 12 соатгача ўтказилади. Ивитиш – ҳар қандай доривор ўсимликнинг ва бошқа ўсимликлар уруғи тез униб чиқиши учун уларни экишдан олдин 1 кун давомида 20-300 ли сувда ивитиб қўйиш зарур. Сўнг уруғлар салгина қуртитиб экилади. Музлатиш – уруғлар униб чиқиш даврининг қисқартириш ва ўсимликлар яшаш фаолиятини яхшилаш учун амалга оширилади. Уруғни яшикларга жойлаб ўралади ва қорга кўмилади, улар бу ҳолда эрта баҳоргача қолдирилади. Download 296.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling