Фанидан ўҚув услубий мажмуа


Download 296.11 Kb.
bet6/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

Назорат саволлари.
1.Ўзбекистонда доривор ўсимликларни ўрганишнинг дастлабки вақтлари ва унда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот беринг?
2.Гаммерман ишлари ҳақида нималарни биласиз?
3.С.Юнусов ишлари ҳақида маълумот беринг?


4-Мавзу: Доривор ўсимликлардан фойдаланишда Ўрта Осиё алломоларининг бажарган ишлари ва таълимоти.
Режа:
1. Доривор ўсимликлардан фойдаланишда Ўрта Осиё олимлари
2. Ўрта Осиё олимларининг таълимоти
3. Ўзбек олимларининг ҳозирги кундаги ютуқлари

Машҳур ҳаким Абу Али Ибн Сино 1020 йилда 5 жилдлик «Ал-қонун» («Тиб қонунлари») китобини ёзади. Бу китобнинг II жилди оддий, V жилди эса мураккаб дориларга бағишланган бўлиб, китобнинг II жилдида ўша замонда тиббиётда ишлатиладиган 811 та доривор ўсимликлар, улардан ва ҳайвонлардан олинган маҳсулотлар ҳамда минерал доривор воситалар таърифланган. Китобда келтирилган доривор ўсимликлар сони 500 тадан, ўсимликлардан олинган доривор воситалар сони 40 тадан ошади. «Ал-қонун» кўпгина Оврупо тилларига таржима қилинган бўлиб, фақат лотин тилининг ўзида 16 марта чоп этилган. XVI асргача Оврупо врачлари ундан қўлланма сифатида фойдаланганлар. Осиё мамлакатларида, айниқса табобатда ва анъанавий тиббиётда ҳозирда ҳам «Ал-қонун»дан кенг фойдаланилмоқда.


Қомусчи олим Абу Райҳон Беруний умрининг охирги йилларида “Китоб ас-сайдана фит-тибб”, яъни “Тиббиётда фармакогнозия” асарини яратади. Бу асарда ўша даврнинг шарқ табобатида қўлланиладиган 674 та доривор ўсимлик ва 90 та ўсимлик маҳсулотлари тўғрисида фикр юритилади. Булардан ташқари, “Сайдана”да яна 104 та ҳайвонлардан олинган маҳсулотлар ҳамда шу вақтгача тўғри аниқланмаган 113 та доривор ўсимликлар ҳақида маълумотлар бор.
Сабзавот экинлари деҳқончилик қилинадиган шимолий минтақадан тропик минтақагача бўлган ҳамма территорияда экиб ўстирилади. Уларнинг бундай кенг тарқалганлиги ниҳоятда лаззатли озиқ-овқат ва парнадачиликлар манбаи эканлиги билан белгиланади. Бу ҳақда XV-XVI асрлардаги Ўрта Осиё хўжалиги тарихи тўғрисида "Зироатнома" (Фанн-и кишту зироат) да батафсил маълумотлар келтирилган. Унда ўтмишда яшаган бобо-деҳқонларнинг минг йиллар давомида орттирган тажрибалари акс эттирилган. Улар қимматбаҳо аҳамиятли мевали дарахтлар, полиз ва сабзавот экинларининг навларини яхшилаш, яратиш, зараркунанда-касалликларига қарши курашиш, муттасил, мўл ва узоқ ташиш ҳамда сақлашга яроқли ҳосил олиш усулларини ишлаб чиққанлар.
Буларни тасдиқловчи тарихий маълумотларни Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг "Бобурнома", Махдуми Аъзамнинг "Рисолайи-биттихия" (деҳқончилик рисоласи) асарларида ўқиш мумкин.
Махдуми Аъзам Самарқандда (Даҳбедда) яшаган деҳқон-селекционер бўлиб, 90 танобдан зиёд майдонда "Боғи Махдуми Аъзам"ни яратган. Унда дунёнинг турли жойларидан экинларнинг ҳар хил навларини келтириб ўстирган, танлаш ва ўрганиш асосида Даҳбеди қовун, Даҳбеди анжир, Даҳбеди ёнғоқ навларини яратган ва бу навлар ўша даврда машҳур бўлган. У киши ўзи парвариш қилиб ўстирган нок дарахти ёнига дафн қилинишини васият қилган ва шу нок дарахти ёнига дафн этилган. Шундай қилиб, Махдуми Аъзам шахсан ўзи "инсон ҳукмига инъом этилган оламни яшнатиш, гуллатиш, поклаш ва такомиллаштириш"га намуна кўрсатган.
Европаликлар XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Африка ва Австралия тропик мамлакатларининг доривор ўсимликларини ўргана бошладилар. Африкада ўсадиган кола ёнғоғи, строфант, калабар дуккаги ҳамда Австралияда ўсадиган эвкалипт дарахти Оврупо фармакопеясидан ўрин олди.
Шундай қилиб, XVII-XX асрларда Ғарбий Европа давлатлари дорихонларида маҳаллий доривор ўсимликлар билан бир қаторда Ҳиндистон, Африка, Америка, Австралия ва бошқа жойлардан келтирилган маҳсулотлар ҳам бўлар эди.
XIX асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошларида давлатлар ўртасида савдо-сотиқ ишлари кенг йўлга қўйилганлиги туфайли бутун қитъалардан Оврупо бозорига доривор ўсимликлар келтирила бошланди. Улар кўпинча қирқилган ҳолда бўлиб, бу маҳсулотларнинг тозалигини, таркибида аралашма бор-йўқлигини аниқлаш керак бўларди. Шу сабабли фармакогнозия бошқа фармация фанларидан мустақил фан сифатида ажралиб чиқди ва бу ишлар билан шуғуллана бошлади. Орадан кўп ўтмай турли тилларда фармакогнозиядан қўлланмалар босилиб чиқди.
1899 йилда профессор Варлих Россияда ўсадиган доривор ўсимликлар атласини ва шу даврда рус олими Н.И.Анненков ботаника луғатини тузади. Бу китоблар ҳозир ҳам ўз қимматини йўқотмаган.
1921 йилда доривор ўсимликларни йиғиш ва экиш тўғрисидаги махсус Декрет чиқарилади. Бу Декрет фарматсевтика саноатининг ривожланишида, дорихоналарни дори маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда доривор ўсимликларни йиғишда катта аҳамиятга эга бўлади. Дори маҳсулотларини йиғиш иши билан фақат давлат маҳкамалари шуғуллана бошлайди ва бу иш маълум режа асосида олиб борилади. Декрет асосида янги илмий-текшириш муассасаларини очиш, доривор маҳсулотлар сифатини аниқлаб берувчи қўлланма ва стандартлар тузиш ҳамда мутахассислар тайёрлаш учун дарсликлар яратиш зарур эди. Шу мақсадда 1931 йилда Бутуниттифоқ доривор ва хушбўй ўсимликлар илмий-текшириш институти (ВИЛАР) очилади.
Бундан ташқари, Бутуниттифоқ ўсимликшунослик институти (ВИР) очилади. Бу институтнинг асосий вазифаси чет элдан келтирилган доривор ва бошқа доривор ўсимликлар биотехнологиясини экиш усулларини ҳамда уларнинг агротехника қоидаларини ўрганишдан иборат эди.
Доривор ўсимликларни қидириб топиш ва ўрганиш иши ҳозир ҳам кенг кўламда олиб борилмоқда. Янги доривор ўсимликларни топишда халқ табобатида ишлатиладиган доривор маҳсулотларни ўрганиш, ўсимликларни филогенетик қардошлигидан фойдаланиш билан бир қаторда маълум туман флорасини ялпи кимёвий анализ қилиш катта аҳамиятга эга.
1918 йиллардан бошлаб мамлакатимизда илм-фан жуда тез тараққий эта бошлади. Айни вақтда таркибида алкалоид бўлган ўсимликларни текшириш ишлари ҳам режалаштирилди ва ривожланди. Академик А.П.Орехов томонидан собиқ Иттифоқ химия-фарматсевтика илмий тадқиқот институти қошида биринчи марта алкалоидлар бўлими ташкил этилди.
Ўзбекистонда эса бу ишлар академиклардан О.С.Содиқов ва С.Ю.Юнусовлар ҳамда уларнинг шогирдлари томонидан кенг кўламда давом эттирилмокда.



Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling