Фанидан ўҚув услубий мажмуа


Алберт Сассоннинг таъкидлашича


Download 296.11 Kb.
bet68/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

Алберт Сассоннинг таъкидлашича, биотехнологиянинг ривожланиши ўзининг комплекс муаммолари эволюция билан боғлиқ ҳолда биологик изланишларга қаратилган.
Бу фикр айни ҳақиқатдай кўринади. Лекин бундай муаммоларни талаблигича ҳал этиш биотехнология тажрибасида асосли равишда исботланмаган. Биотехнология тирик ҳужайрада органик технологияни тўқима, организм, биоценоз, биосфера ва инсон билан боғлиқ муҳим масалаларни ҳал қилувчи ўзига хос бўлган технологиядир. У бутун сайёрани айланасини қамраб олиш имкониятида.
Бу ҳозирча фақат фараз, ҳамда қийинчилик билан эришиладиган орзу. Ҳозирда биотехнология кўпроқ кимёвий технологиянинг тирик фрагменти асосида қўлланилади. Ҳозирда ана шу орзулар ва фаразлар натижасида экологик ва биологик масалалар билан боғлиқ кўплаб ишлар бажарилмоқда.
Асримизнинг бошлариданоқ француз химиги П.Бертло идеал овқатланишни, яъни тайёр озиқни ошқозон-ичакларга ва қонга юборишни таклиф қилган. Бу фараз 70-йилларгача қўллаб-қувватланиб келган, лекин энди бу усулдан овқатланиш самарали эмас. Бу масалани биринчи бўлиб академик А.М.Уголев (1960) кўплаб тадқиқотлар асосида ечди ва фанга мембранада овқат ҳазм бўлиши деган тушунчани киритди.
Барча тирик организмлар, жумладан, микроорганизмлар, ўсимликлар, ҳайвонлар ва одамларнинг ҳаёти энергияга бўлган талабини қондириш билан боғлиқдир. Бундан келиб чиқадики, биотехнологиянинг бўлимларидан бири бу – биоэнергия бўлиши ҳамда унинг асосий йўналишидан бири ҳисобланиши керак.
Биоэнергетика кенг маънода ер биосферасини энергия билан таъминловчи омилдир. Биосфера таркибига кирувчи барча организмлар энергияси микроорганизм, ўсимлик ва ҳайвон энергияси билан узвий боғлиқдир. Биологик чизиққа кирувчи, айлана ичидаги органик бирикмалар кимёвий энергия билан тўлдирилган. Жумладан фотосинтез жараёни кўплаб мураккаб кимёвий реакциялар билан боғлиқдир.
Сайёрамизда йил давомида 232,5 млрд тонна қуруқ органик маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Улар тахминан табиат учун 6000.102 кдж энергия сарфлайди. Ҳаёт давомида энергияга бўлган талаб ортиб боради. Шу сабабли одамларнинг биосферага бўлган талаби табиатдаги мувозанатни бузилишига олиб келиши мумкин.
Биоэнергиядан кўп миқдорда фойдаланиш оқибатида нафақат ўсимлик ва ҳайвоннинг нобуд бўлиши, уларнинг системасини бузилиши, биогеоценознинг издан чиқиши, биосфера структурасининг бузилиши, ўз-ўзини ҳимоялашни мирикиллашиши каби кўплаб салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Лекин ҳаводан режа асосида фойдаланиш биосферага онгли равишда ёрдам беради. Булар ҳаммаси экологияни муҳофаза қилишга ва биоэнергияни бир меъёрда сақлаш учун имкон яратади. Қуйидаги 2 та ноосферанинг бирлиги бу системани сақлаб тура олади:
1) Энергия (саралаш ва системани сақлаш, энергиянинг катта қисми);
2) Ахборотли (жуда мураккаб сараланган система). Буларнинг ҳар иккаласи янгича биоэнергиянинг шаклланишида фаол иштирок этади.
Прокариотик геномларга мустақил генлар ва оперонлар киради. Мустақил генлар қўшни генлардан кодланмаган қисмлар (спейсерлар) томонидан ажратилган, улар одатда транскрипция қилинмайди. Мустақил генлардан фарқли ўлароқ, оперон умумий тартибга солиш тизимига эга бўлган, тузилма генлар гуруҳидир. Ушбу генлар ҳар қандай биокимёвий жараённинг изчил босқичларини амалга оширишда иштирок этади. Дастлаб, опероннинг модели 1960 йилда франтсуз биокимёгарлари Ф. Жакоб ва Ж. Моно томонидан лактозани бижғиши жараёни мисолида ишлаб чиқилган. Лактоза оперонининг комплексига сут шакарини ферментациялаш жараёнида иштирок этадиган учта ферментни кодловчи учта таркибий ген (Z, Y, A) киради. Асосий фермент β-галактозидаза. Оперонни бошқариш тизими промотор, оператор ва ген-регуляторни ўз ичига олади. Эукарётик геномнинг ахборот макромолекуласи бу ДНК бўлиб, у бир нечта хромосомаларга кўп сонли оқсиллар билан комплекслар шаклида нотекис тақсимланган.
Прокарётик ва эукарётик геномнинг ўртасидаги фаолияти билан таққослаганда генлар таъсирини бошқаришининг кўп босқичли табиати сезиларли фарқ бўлиб ҳисобланади. Прокарётларда фақат битта услубда бошқариш мумкин - оперон тизимидан фойдаланган ҳолда транскрипция даражасида. Эукарётларда, генларнинг узлуксиз тузилиши туфайли, ушбу бошқариш турига посттранскриптив (сплайсинг, модификация) бошқариш ва трансляция даражасида (трансляция ноаниқлиги) қўшилади. Бундан ташқари, хромосомаларда гистонлар мавжудлиги ДНКнинг структуравий ўзгариши механизми ёрдамида хромосома ҳудудларини фаол (эухроматик) ҳолатдан фаол (гетерохроматик) ҳолатга ўтказиш орқали генларнинг таъсирини гуруҳли назорат қилиш имконини беради. Бундай ўзгаришлар баъзан бутун хромосомаларга ва ҳатто бутун геномга таъсир қилади. Эукарётлардаги генларнинг бошқаришилиши аксарияти РНК полимераза генга боғланганида содир бўлади - транскрипциянинг бошланиши. Прокарётик ҳужайралар сингари эукарётик ҳужайралар бошқариш генларга эга. Аммо эукарётик бошқарислиш генлари кўпроқ оқсилларни ўз ичига олади ва ўзаро таъсири янада мураккаброқдир.

Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling