Режа 1 Бошқариш структурасининг мазмуни 2


Download 167.72 Kb.
bet1/6
Sana13.04.2023
Hajmi167.72 Kb.
#1352073
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-мавзу Менежмент


РЕЖА
1

2
    • Бошқариш структураларининг ташкилий турлари

3
    • Бошқариш структурасини қайта ташкил қилиш усуллари, шакллари ва йўллари

4-Мавзу. БОШҚАРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ СТРУКТУРАЛАРИ
1. Бошқариш структурасининг мазмуни
“Структура” – лотинча сўз бўлиб, нарсалар таркибий қисмларининг ўзаро боғлиқ, равишда жойлашиши, тузилишини билдиради.
Бошқариш структураси деганда бошқарув мақсадларини амалга оширувчи ва функцияларни бажарувчи бир-бири билан боғланган турли бошқарув органлари ва бўғинларининг мажмуи тушунилади.
Бошқаришнинг у ёки бу вазифаларини ҳал қилиш учун муайян органлар тузилади. Бошқариш органлари тизими, қуйи органларнинг юқори органларга бўйсуниши ва улар ўртасидаги ўзаро алоқа бошқариш структураси тушунчасини ташкил қилади. Бундай структура одатда “бошқарув аппарати структураси” деб юритилади.
Бўлинмалар йиғиндиси, уларнинг таркиби ва ўзаро алоқа шакллари корхоналарнинг ташкилий структурасини ташкил этади. Ҳар бир корхона ўзига хос ташкилий структурасига эгадир.
Бошқаришнинг мақсадлари, функциялари, вазифалари, объектлари ва органлари унинг ташкилий структурасини белгилаб беради.
Ташкилий структураларни ҳосил киладиган бошқариш органлари бошқарув бўғинлари ва бошқарув босқичлари шаклида бўлади.
Бошқариш бўғини — бу бошқаришнинг айрим ёки қатор функцияларини бажарувчи мустақил структураси бўлимларидир. Бу бўлимлар ўртасидаги боғланиш ва алоқалар горизонтал ҳарактерга эга: Вазирлик, бирлашма, корхона, цех, участка.
Бошқариш босқичлари бир бошқариш бўғинининг иккинчисига, одатда, қуйи бўғиннинг юқори бўғинга изчиллик билан бўйсинишини кўрсатади. Бу вертикал бўйича бўлинишдир.
Барча бўғин ва босқичларнинг таркиби ва уларнинг ўзаро бўйсуниш тартиби, ҳар бир бошқарув органи ва бўғиннинг ҳуқуқ ва бурчлари, шунингдек, улар ўртасидаги муносабатлар тартиби, ахборот каби бошқаришнинг ташкилий унсурлари бошқариш тизимини ташкил килади.

Download 167.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling