Чизиқли - штабли структура ҳар бир раҳбар ҳузурида ихтисослашган хизматлар, маслаҳатчилар кенгаши, яъни штаблар тузиш орқали ташкил этилади. Бу структура қуйидаги кўринишга эга:
Ш
1,1
1,1
Ф 1
Ф2
Р
Штабларнинг вазифаси ҳар хил муаммоларни ўрганиш орқали раҳбарга қарор қабул қилишда ёрдам беришдан иборат. Бундай штабларга эҳтиёжнинг пайдо бўлишига асосий сабаб — бу ташкилотлардаги функцияларнинг мураккаблашувидир. Бу ерда меҳнат тақсимоти икки турдаги мақсад ва вазифалар билан белгиланади.
Чизиқли-штабли структуранинг ижобий томонлари:
чизиқли раҳбарлар ўз диққатларини илмий-тадқиқот ишларга эмас, балки асосан, корхонанинг жорий фаолиятига қаратадилар.
Салбий томонлари:
Бошқарув тизимида ортиқча бўғинларнинг пайдо бўлиши, бошқариш тезкорлигининг сусайиши, бошқариш ҳаражатларининг ўсишидадир.
Ф 1
Ф 2
Ф 3
Ф 4
Ф 5
Бошқарувнинг функционал структураси раҳбарлар ва структура бўғинларининг бошқарув фаолиятини ихтисослаштиришга қаратилгандир. Бунда ҳар бир бошқарув бўғинига муайян функциялар бириктириб қўйилади. Масалан, бири маркетингни, иккинчиси ишлаб чиқаришни, учинчиси эса молияни бошқариш билан шуғулланади.
Функционал структуранинг ижобий томонлари:
- функционал органлар ўзига топширилган функцияларни сифатли бажаришдан манфаатдор бўлиб, "бегона” функциялар учун ҳам, бутун корхонанинг умумий фаолияти учун ҳам жавоб бермайди. Бунда ҳар бир раҳбар ўз функциялари бўйича фармойиш бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Функционал структурадаги камчиликлар:
• функционал бўлимлар ишлашларини мувофиқлаштириш даражасининг юқори эмаслиги;
• раҳбарлар вазифалари ва ҳуқуқларининг етарли даражада мувофиқлашмаганлиги;
• ишнинг пировард натижалари учун аниқ ва масъул ходимларнинг йўқлиги;
• функционал бўлинмалар ўртасида иш юзасидан низоларнинг мавжудлиги;
• бошқарув аппаратида ишга тураларча муносабатда бўлиш ҳолларининг мавжудлиги кабиларни бартараф этиш учун чизиқли-функционал (аралаш) турдаги бошқарув структураси тузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |