Режа 1 Бошқариш структурасининг мазмуни 2


Download 167.72 Kb.
bet6/6
Sana13.04.2023
Hajmi167.72 Kb.
#1352073
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-мавзу Менежмент

«Х» лойиҳа
бошлиғи
«У» лойиҳа
бошлиғи
Ушбу структурани "Тўр" кўринишида тасаввур этиш мумкин. У икки турдаги структуранинг, яъни:
• функционал структура;
• маҳсулот буйича структуралар комбинациясини ифодалайди.
3. Бошқариш структурасини қайта ташкил қилиш усуллари, шакллари ва йўллари
Бошқарув структурасига ўзгартириш киритиш ва уни алмаштириш — бу жаҳон амалиётидаги доимий жараён бўлиб, ҳар қандай ташкилотда менежер фаолиятини ифодаловчи асосий кўрсаткичлардан ҳисобланади. Бундай ўзгаришларнинг бош омили — бу илмий-техника тараққиёти ва кучли рақобатдир. АҚШ фирмаларида, Fарбий Европа ва ривожланган Шарқ давлатларида бошқарув структураси ўртача ҳар 3—5 йилда алмаштирилиб турилади.
Бошқарув структурасини такомиллаштириш йўллари:
1. Амалдаги струк­турани соддалаштириш усули
Бошқарув бўғинлари сонини қисқартириш ва бошқарувнинг қуйи бўғинига ҳуқуқ ва ваколатни кўпрок бериш (демарказлашув). Бундай усул инқилобий усуллар қаторига киради.
2. Механик тарзда ташкил этилган структурани кўникма ҳосил қилинган структура билан алмашти­риш.
Механик тарзда ташкил этилган структурага қуйидаги салбий томонлар хос: горизонтал табақаланишдаги кескинлик иерархик алоқалардаги қатъийлик меъёрлаштирилган масъулият юқори даражадаги расмиятчилик қарорлар қабул қилинишидаги ўта марказлашув ва унда кўпчилик бошқарувчиларнинг қатнаша олмаслиги.
3. Механик тарзда ташкил этилган структура ичида турли шакллардаги узвий структурани ташкил қилиш.
Бу деган сўз корхона таркибига:
— венчур ва инновация, яъни "бизнесга таваккалчилик "бўлимлари
бизнес-марказлар
— эксперт гуруҳлари
— ишчи, бригадалар гуруҳларини ташкил қилишни билдиради.
Венчур ва инновация бўлимларидаги тадбиркорлар янги технология учун ўзларининг капиталини ёки олган қарз маблағларини таваккал киладилар "Венчур" ибораси тадбиркор, раҳбар ёки менежернинг таваккалчиликдаги:
— уддабуронлиги, эпчиллиги
— серҳаракатлилигини
— қунтли, матонатлилигини
— дадиллиги, жасоратлилигини
— жўшқин, бизнесга берилиб кетишини билдиради.
4. Конгломерат, модулли ва "атомистик" структурани барпо этиш.
"Конгломерат" — бу турли структураларни биргаликда қўшиб олиб борилишини англатади. Бундай структурани йирик корпорацияларда, яъни чизиқли, функционал, дастурли мақсадли структураларнинг биргаликда амал қилишида кўришимиз мумкин.
Ахборот инқилоби бюрократияга болта урувчи модулли структуранинг, тўғридан-тўғри маъмурий буйсунувчанликка чек қўювчи "атомистик" структураларнинг ташкил топишини тақозо этади
Download 167.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling