Фанидан ўҚув услубий мажмуа


Download 296.11 Kb.
bet74/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

1. Гидатофитлар – ҳаёти доим сувда ўтувчи ўсимликлар бўлиб, улар асосан сув ўтларидан иборат.
2. Гидрофитлар – танасининг бир қисми сувдан ташқарида, қолган қисми сув қатламида жойлашган бўлади. Бу гуруҳга сув нилуфари, ғиччак, сагиттария, сув айиқтовони, ўқ барг ва бошқа сувда ўсувчи гулли ва спорали юксак ўсимиклар киради.
3. Гигрофитлар – сернам тупроқда ва сув этарли бўладиган муҳитда яшовчи ўсимликлар гуруҳидир. Улар дарё ва кўл бўйларидаги ботқоқликларда ва бошқа жойлардан учратиш мумкин. Гигрофитлар ўрмоннинг сернам ва соя жойларида ва тоғли туманларда ҳам кўп учрайди. Уларга савағич, қамиш, қиёқ, шоли, қўға ва бошқалар киради.
4. Мезофитлар – ўртача намлик шароитда ўсувчи ўсимликлар ҳисобланиб, бу экологик гуруҳга кўпчилик маданий ва ёввоий ўсимликлар киради. Мезофитлар илдиз тизми яхши ривожланган, барглари йирик, ясси, юмшоқ, этсиз, тўқималари ўртача ривожланган бўлади.
5. Ксерофитлар – қурғоқчил шароитда ўсишга мослашган ўсимликлардир. Улар одатда чўл, чала чўл ва дашт зоналарида кенг тарқалган. Барча ксерофитлар склерофитлар ва суккулентлар деб аталадиган гуруҳчаларга бўлинади.
Склерофитлар – қурғоқчил шароитда ўсишга мослашган кўп йиллик, пояси дағал, барглари кучли редукцияланган ёки тиканларга, тангачаларга айланган. Қалин кутикулали ва яхши ривожланган механик тўқимага эга. Уларга саксовул, янтоқ, шувоқ, бетага, чалов ва бошқалар киради. Марказий Осиёнинг қумли чўлларида яшовчи склерофитлар танасидаги умумий сув миқдорини 50 % камайтириш мумкин. Ҳужайра ширасини осмотик босими анча юқори бўлади.
Сккулентлар – танаси серсув, этли пояси ёки баргида сувни заҳира ҳолда тўплайдиган кўп йиллик ўсимликлар. Поясида сув сақловчи турларнинг барглари тиканларга ёки тангачаларга айланган. Буларга (кактус, қорашўра, баъзи сутламалар) киради. Баргида сув сақловчи турларнинг (агава, алоэ, семизак) поялари кучсиз ривожланган.
Ўсимликлар таркибидаги моддалар — биологик фаол бирикмалар ўсимликнинг ўсиши даврида (онтогенезда) ва турли факторлар таъсирида доимий ўзгаришда бўлади. Улар синтезланади, аста-секин кўпаяди, маълум даврда кўп миқдорда тўпланади, кейинчалик камая боради ва бир вақт келиб, бутунлай йўқолиб кетиши мумкин.
Ўсимлик таркибидаги моддалар синтезига, уларнинг тўпланишини ўзгариб боришига таъсир этувчи ташқи муҳит омилларига қуйидагилар киради: ўсимликнинг ўсиш жойи, намлик (ҳаво ва тупроқдаги намлик миқдори), тупроқ таркиби, ҳарорат (ҳаво ва тупроқнинг иссиқ-совуқлиги), ёруғлик ва қуёш нурининг кўп ёки кам бўлишлиги, иқлим ва бошқалар.
Маълумки, ҳар бир ўсимликнинг ўзига хос ўсадиган жойи бўлади ва у шу шароитда яхши тараққий этади. Баъзи ўсимликлар, барглар чириндиси кўп бўлган ерларда (марваридгул ва бошқалар), бошқалари шўрли ерларда (қизилмия, шувоқ турлари, шўрак ва бошқалар) ёқтирса қолганлари тоғлиқ, тошли ерларни ва шағалли (қизилча, қорақовуқ ва бошқалар) ёки кишилар яшайдиган жойларга яқин ва ифлос жойлар (мингдевона, бангидевона ва бошқалар) ерларда яхши тараққий қилади.
Баъзи ўсимликлар намликни ёқтирса (дала қирқбўғими, оққалдирмоқ, валериана, сариқ нуфар, игир, ботқоқ ледуми, мениантес ва бошқалар), бошқалари аксинча қуруқ чўлларда, қирларда (аччиқмия, афсонак, исириқ ва бошқалар) ўсади. Агар ангишвонагулни ўсиш даврида меёридан ортиқ суғорилса, унинг таркибидаги юрак гликозидлари кам синтезланади, худди шундай намлик кўп бўлса, дармана шувоқ тараққий этмайди.
Иссиқлик ва ёруғлик ҳам ҳамма ўсимликларга бир хил миқдорда керак эмас. Женшень ўсимлиги ўрмонларнинг (тайгани) чириндиси кўп, нам, салқин ва ёруғлик кам бўлган ерларида яхши тараққий этади, ангишвонагул эса ёруғлик, қуёш нури кўп бўлса, юрак гликозидларини яхши синтез қилади.
Кўпчилик эфир мойи сақловчи ўсимликлар иссиқ ва ёруғликни севади. Шунинг учун жанубий туманларнинг флораси таркибида эфир мойи сақловчи ўсимликлар кўп бўлади ва уларнинг эфир мойлари ҳидининг яхшилиги билан фарқланади. Ўсимликларнинг деярли барча органларида эфир мойи бўлади. Эфир мойининг ўсимлик таркибида кўп ёки кам миқдорда тўпланиши ҳаво ҳароратига ва намлигига, тупроқ намлигига ҳамда ердаги минерал моддаларнинг кўп ёки озлигига боғлиқ. Одатда ҳаво ҳарорати кўтарила бошлаган сари ўсимлик таркибида эфир мойлари кўпроқ синтезланади ва аксинча, ҳаво намлиги кўпайиши билан бу бирикмалар миқдори камайиб боради. Тупроқдаги намликнинг ўрта даражадан кўп ёки кам бўлиши ўсимлик таркибида эфир мойларининг камайишига олиб келади. Шунингдек қурғоқчилик баъзи ўсимликларда эфир мойларининг кўп тўпланишига сабаб бўлади. Одатда жанубий туманларнинг флораси шимолий туманларникига нисбатан эфир мойи сақловчи турларга бой. Шу шароитда ўсадиган ўсимликларнинг эфир мойларининг ҳиди кўпроқ хушбўй, таркибий қисми ҳам мураккаброқ бўлади.
Аксинча, баъзи ўсимликлар (родиола, левзея ва бошқалар) салқин ерда, тоғли туманларда яхши ўсади.
Бундай мисолларни кўп келтириш мумкин. Шуни яхши билиш керакки, ҳар бир ўсимлик ўзини ўрганган, яшаб тараққий этадиган ўзига хос шароит ва иқлимда ўсса, тегишли ўзига хос бўлган биологик фаол моддаларни кўп синтез қилади. Юқорида келтирилган ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши ва улар таркибидаги доривор моддаларнинг синтези ва тўпланишига ташқи муҳит (намлик, иссиқлик, ёруғлик, тупроқ таркиби, ўсиш жойи ва бошқалар) таъсирини билишнинг катта аҳамияти бор ва бу ҳоллар доривор ўсимликларни табиий шароитдан плантацияларда ўстиришга ўтқазилганда ҳисобга олиниши зарурдир. Ҳар бир ўсимлик учун уни плантацияларда ўстирилганда ўзига хос шароит ва иқлимни иложи борича туғдириш лозим.
Ўсимликларнинг ҳаётий шаклларини Данялик ботаник Раункер томонидан таклиф қилинган системаси ботаникага доир адабиётларда энг кўп тилга олинади. Раункер ўзининг классификасиясида ўсимликларнинг янгиланиб турадиган органларнинг жойланишига ва уларнинг бу органларнинг қишнинг ноқулай шароитидан ёки қурғоғчиликдан ҳимояланишга асосланади. Ўсимликлар ҳаётий шакиллари ёки (Раункиэр аташича биолгик типлар) системаси қуйидаги гуруҳларни ўз ичига олади.

Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling