Фанидан ўҚув услубий мажмуа
Download 296.11 Kb.
|
Dorivor osimliklar ma`ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Доривор ўсимликларнинг экологияси
Яйлов баландлик минтақасида субалҳп ва алҳп ўтлоқлари мавжуд. Минтақанинг қуйи тоғ минтакасига туташган қисмида пакана арчалар ва субалҳп ўтлоқлари учрайди. Субалҳп ўтлоқлари тоғ минтақаси ўтлоқларидан бўйи бирмунча пастлиги билан фарқланади. Субалҳп ўтлоқлари нисбатан тупроқ яхши ривожланган, намгарчилик жойларда вужудга келиб, кўнғирбош, мушукқуйруқ, ёввойи арпа, ёввойи сули, қўзиқулоқ, оқ момиқ, таран.
Сассиққурай, пушти, қўқонгул, бир оз қурғоқчил жойларда чайир, шувоқ, бетага, тиконли астрагал бутаси ўсади. Яйлов баландлик минтақасининг юқори қисмида (3500 м. дан юқорида) алп ўтлоқлари учрайди. Алп ўтлоқлари субалп ўтлоқларидан паст бўлиб, ер бағирлаб ўсиши билан фарқланади. Намгарчилик бўлган ерларда тўнғизсирт (кобрезия) ўтининг бир неча турлари, гунафша, қоқиўт, юлдузўт, сариқ айиқтовон, ёввойи кўкнори кабилар ўсади. Қурғоқчил, тошлоқ ерларда қизилтикон, тошёрар, астрагал каби ўсимликлар учрайди. Яйлов баландлик минтақасининг энг баланд қисмида доимий қор ва музликлар ҳамда қоялар мавжуд бўлган қисмини эса нивал минтақача ишғол қилиб, ўсимлик деярли учрамайди. Фақат қоялар орасидаги пастқам жойларда астрагал, тошёрар каби ўсимликлар ўсади, холос. Доривор ўсимликларнинг экологияси. Ўсимликларнинг тарқалишида иқлим омилларига (иссиқлик, ёғингарчиликка) асосий эътибор берилган, лекин ўхшаш бўлган алоҳида регионларни ўрганишда эдафик омил катта аҳамиятга эга бўлган. 1910 йилда Брюсселда 3 ҳалқаро ботаника конгрессида экология ботаниканинг мустақил соҳаси деб расмий равишда эълон қилинган бўлсада, Э. Варлинг ўсимликлар экологиясининг отаси ҳисобланади. У айниқса ўсимликларнинг ҳаёти биргаликда (гуруҳ-гуруҳ бўлиб) ўтади ва уларнинг ўзи муҳитга таъсир кўрсатади деб таъкидлайди. Ёруғликка бўлган талабига қараб ўсимликлар қуйидаги группага бўлинади: 1. Ёруғсевар ўсимликлар (гелофитлар). 2. Соясевар ёки сояда ўсувчи ўсимликлар (ссиофитлар) Сув билан таъминланишига ёки намлик шароитига мослашишига кўра қуйидаги экологик гуруҳларга бўлинади: Download 296.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling