Фанидан ўҚув услубий мажмуа


Download 296.11 Kb.
bet72/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

Тоғ баландлик минтақаси. Ўзбекистон ҳудудида 1200 м дан (айрим жойларда 1500—1600 мдая) 2700—3000 м гача бўлган ерларни ўз ичига олади. Бу баландликларда рельеф мураккаб бўлиб, тоғ тизмалари орасида водийлар мавжуд. Тоғларнинг шимолий ёнбағри билан қуёшга қараган жанубий ёнбағри орасида тафовутлар катта. Жанубий ёнбағрида нураш туфайли вужудга келган шарал ва қурумлар кўп. Иқлимий хусусиятлар хам рельефга борлиқ ҳолда ўзгаради: ёғин миқдори ортади, ёзда ҳарорат пасаяди, ёғинлар кўпроқ тоғларнинг ғарбий, шимоли-ғарбий ёнбағирларига тушади. Булар ўз навбатида тупроқ копламига таъсир этади. Тоғларнинг қурғоқчил кисмида жигарранг, аксинча нам қисмида эса қўнриғ тоғ ўрмон тупроқлари учрайди. Тоғ минтақасида табиий шароитнинг ҳамма қисмида бир хил бўлмаслиги унинг ўсимлик қопламининг жойлашишига хам таъсир этган. Тоғ бадандлик минтақасида жойнинг комплекс табиий шароитига боғлиқ ҳолда ўсимликнинг бир неча турлари мавжуд. Тоғларнинг нам шимолий ва шимоли-ғарбий ёнбағирларида мезофит, аксинча жанубий, нисбатан қуруқ ёнбағирларида ксерофит ўсимликлар учраса, захкаш ботиқларда, ёғин кўпроқ тушадиган тоғ ёнбағирларида баргли ўрмонлар ва ҳар хил буталар ўсади.
Тоғ баландлик минтақасининг қуйи қисмида кўпроқ ўтлоқ ўсимликлар, хусусан, бурдойиқ, коврак, ширач, эремурус, оқсўлта кўкчўп (исфарак), гулхайри, лолалар, анжабир, арслонқуйруқ, ерчой, бинафша, тактак (тоғ арпа), тариқбош (чўчқа ёли), қилтиқ, қасмалдақ, тулкиқуйруқ, чайир, ялпиз, шувоқ, чалов кабилар ўсади. Тоғ минтақасининг нисбатан қурғоқчил қисмида тоғсариз, қизил тиканак (акантолимон), астрагал, тоғ ялдиз, бетага, чалов., шувоқ каби ўтлар учрайди.
Тоғ баландлик минтақасида дарахтлардан арчазорлар кенг майдонни эгаллайди. Арчазорлар асосан 3000 м баландликкача бўлган жойларда кўпроқ учрайди. Маълумотларга кўра жумҳуриятимизда арчазорларнинг майдони 500 минг гектардир. Ўзбекистон тоғ минтақасида, айниқса унинг Олой-Туркистон ва Зарафшон-Ҳисор тизмаларида арчанинг қуйидаги уч тури — Зарафшон (ўрикарча) арчаси, яримшарсимон (саур арча) ва Туркистон (қора арча) арчаси ўсади. Зарафшон арчаси кўпроқ 1200— 2200 метр баландликларда, яримшарсимон арчаси 1800—2700 метр баландликларда, Туркистон арчаси эса 2600—3000 метр баландликларда ўсади. Арчазорлар кўпроқ нисбатан қурғоқчил ва тошлоқ ерларда учрайди ва аста-секин ўсиб, бўйи 20 метргача етиб, минг йилдан ортиқ яшайди. Арчазорлар тагида эса ҳар хил ўтлар ва буталар учрайди. Ўзбекистон тоғларининг намгарчилик кўпроқ бўладиган тоғларида, хусусан Ғарбий Тяншан тоғ тизимига кирувчи тоғларда, Фарғона тизмасида баргли ўрмонлар кенг тарқалган. Баргли ўрмонлар ичида энг кўп тарқалгаў палеоген неоген давридан қолган релект ўсимликлар ёнғоқзорлардир. Ёнғоқзорлар билан бирга заранг, ёввойи олма, бодом, ўрик, тоғолча, дўлана, терак, Туркистон қайини кабилар, тошлоқ ерларда темир дарахт ҳам ўсади.
Тоғ баландлик минтақасида буталардан учқат, наъматак, ирғай, зирк, маймунжон, ёввойи узум, қатранри кабилар мавжуд. Тоғларида (айниқса, Боботоғ, Бойсун тоғида) пистазорлар, Ҳисор тоғларида эса ёввойи анор ва анжир каби қуруқ субтропик ўсимликлар ўсади.
Тоғ баландлик минтақасида яна тоғ пиёзи, анзур пиёз, зира, ровоч, таран, туяяпроқ, тоғ жаммули, кийик ўти, тоғсабзи (таркибида каучук моддаси бор) каби фойдали ва доривор ўсимликлар ҳам учрайди.

Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling