Фан/модул коди jtnm3004
II. Асосий қисм (маъруза машғулотлари)
Download 1.12 Mb. Pdf ko'rish
|
3.07-ЖТН ва М НФД 5111700-БТ 2020-2021 ў.й (2)
II. Асосий қисм (маъруза машғулотлари)
II.I. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради: 1-мавзу. Фаннинг мақсади ҳамда вазифалари. Ҳаракатли ўйинларни қисқача тарихи, туркумлари ва педагогик аҳамияти. Ҳаракатли ўйинлар бўйича ота боболаримиз ўйнаб келган ўйинларни тиклаш, таълим муассасаларида ўтказиладиган жисмоний тарбия дарсларида спорт ва ҳаракатли ўйинларни ташкил қилиш ҳамда ўтказишга ўргатиш, болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва баркамол авлодни тарбиялашга мос билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришдир. Ҳаракатли ўйинларни қисқача тарихи, ривожланиши ва тушунчаси ҳақида назарий маълумотлар бериш. Ҳаракатли ўйинларнинг миллий қадриятларимиздаги ўрнини англатиш. Ҳаракатли ўйинларни ўтказишда болаларни ёш хусусиятларини ҳисобга олиш ҳақида назарий маълумотлар бериш. Талабаларга ҳаракатли ўйинлар мазмунини тушунтириш, ўйинларни тавсифи, ривожланиш босқичлари ва ҳаракатли ўйинларни тарбиявий соғломлантирувчи ва билим бериш аҳамиятларини англатиш. Ҳар бир ўйинни тарбиявий педагогик аҳамияти ҳақида маълумотларга эга қилиш. Ҳаракатли ўйинларни туркумлари: умумтаълим мактаб, академик- лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда катта, ўрта ва кичик меъёрдаги ҳаракатларга ўйинлар мазмуни, тавсифи, ривожланиш босқичлари ва ҳар бир ўйинни тарбиявий аҳамияти ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш. 2-мавзу. Ҳаракатли ўйинларни ташкил қилиш ва ўтказиш. Ҳаракатли ўйинларни болани ёшига мос ҳолда танлаш ва ўтказиш, яъни умумтаълим мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ва жинсини ҳисобга олган ҳолда катта, ўрта ва кичик меъёрдаги ҳаракатларга тааллуқли ўйинлар мазмуни, тавсифи, таҳлил қилиш ва ўтказиш методлари. Ҳаракатли ўйинларни ташкил қилиш ва ўтказиш ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш. Умумтаълим мактаб, академик-лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўйинларни меъёрлаш ва ўтказиш услубиятлари ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш. Ўйинга раҳбарлик қилиш, ўйинни бошланиши, ўйинчиларни ҳаракатини ташкил этиш ва ижодий ташаббускорлигини ривожлантириш, ўйинчиларни ҳулқини ва ўйинни боришини кузатиш ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш. Ўйинга ҳакамлик қилиш бўйича назарий маълумотлар бериш. Ҳаракатли ўйинларда юкламани тартибга солиш усуллари, ўйинни давом этиш вақти, ўйинни тугаши, ўйин натижаларини аниқлаш ва якунлаш ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling