Фан/модуль коди mvtb302 Ўқув йили 2022-2023, 2023-2024 Семестр


–мавзу. Туркистон генерал-губернаторлиги девонхонаси ҳужжатлари


Download 412.99 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/15
Sana18.01.2023
Hajmi412.99 Kb.
#1099840
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
3 02 1 Фан дастури Манбашунослик ва тарихшунослик 2020 (5)

12–мавзу. Туркистон генерал-губернаторлиги девонхонаси ҳужжатлари 
(ЎзР МА) 
Туркистон генерал-губернаторлиги канцелярияси материаллари Ўрта Осиё 
тарихига оид манба сифатида. Туркистонни ўрганган рус олимларининг асарлари. 
Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги материаллари тарихий манба сифатида. 
XIX аср иккинчи ярми ва ХХ аср бошларидаги Туркистонга оид статистик 
маълумотлар, архив материаллар ва даврий матбуот («Туркестанские ведомости», 
«Туркестанский вестник» ва б.) хабарлари тарихий манба сифатида аҳамияти. 
 
13–мавзу. Ўзбекистоннинг ХХ аср тарихига оид манбалар 
Россиядаги февраль инқилоби ва Туркистондаги сиёсий жараёнларни акс 
эттирувчи материаллар, Октябрь воқеаларидан кейин Туркистонда Шўролар ҳукумати 
ташкил топиши ва янги давлат тарихи билан боғлиқ манбалар. Совет ҳокимиятининг 
декретлари. Советлар съездларининг қарорлари, партия ташкилотларининг 
ҳужжатлари манба сифатида. Туркистонда мухториятчилик ва истиқлолчилик 
ҳаракати тарихига оид ҳужжатлар тарихий манба сифатида. Ўрта Осиёда миллий 
чегараланиш тарихига оид ҳужжатлар, Ўзбекистоннинг 1925-1941 йиллардаги 
тарихини ёритувчи манбалар; қатағонлар тарихи акс этган ҳужжатлар, 1941-1945 
йиллар уруши тарихига оид материаллар, Ўзбекистоннинг 1945-1991 йиллардаги 
тарихига оид ҳужжатлар, шунингдек, статистик тўпламлар ва иш юритиш 
ҳужжатлари Ўзбекистоннинг ХХ аср тарихига оид муҳим тарихий манба сифатида. 
 
14–мавзу. Ўзбекистоннинг мустақиллик йиллари тарихига оид манбалар 
Мустақил Ўзбекистон давлатининг ташкил топишига оид материаллар. 
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов асарлари мустақил Ўзбекистон тарихи 
бўйича асосий манба. Ўзбекистонда демократик давлат тизимини барпо этишга доир 
ҳужжатлар тарихий манба сифатида. Ўзбекистон Республикаси Президенти 
фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони нашрлари, Ўзбекистон 
Олий Мажлис ҳужжатлари муҳим тарихий манба. Мустақиллик даври турли 
ҳужжатлари, статистик маълумотлар, нашр материаллари, матбуот материаллари ва 
бошқа маълумотлар тарихий манба сифатида. Тарихий манбаларни ўрганиш юзасидан 
ҳукумат расмий ҳужжатлари. Тарихий манбаларни тўплаш ва сақлаш. 

Download 412.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling