3
3 –мавзу. Ўрта Осиё тарихига оид қадимги ва илк ўрта аср ёзма манбалари (араб
ёзувигача)
Қадимги эпиграфик манбалар (Беҳистун, Персеполь, Нақши Рустам, Доро I,
Айритом битиклари). Авесто-қадимий ёзма ёдгорлик; Авестода Ўрта Осиё тавсифи.
Қадимги Ҳинд манбаларида Ўрта Осиё ҳақида маълумотлар. Қадимги
Юнон ва
Қадимги Рим муаллифлари асарлари Ўрта Осиёнинг қадимги давр тарихига оид
муҳим манба: Геродот, Диодор,
Аристотель, Помпей Трог, Арриан,
Квинт Курций
Руф, Гай Плиний, Плутарх, Полибий, Страбон, Клавдий Птолемей асарлари.
Хитой солномалари Ўрта Осиё тарихи бўйича қадимги манба сифатида. Хоу-
Хан-шу (“Кейинги Хан сулоласи тарихи”), Бэй-шу (“Шимолий сулолалар тарихи”),
Суй-шу (“Суй хонадони тарихи”). Қадимги туркий манбалар илк ўрта асрлар Ўрта
Осиё тарихига оид манба сифатида. руна битиклари: Лена-Байкалбўйи, Енисей,
Монголия, Олтой, Шарқий Туркистон ва Ўрта Осиёдан топилган битиклар (Тўнюҳуқ
битиги, Култегин битиги, Билга хоқон битиги, Онгин битиги).
Суғд ҳужжатлари
ўрта асрлар Ўрта Осиё тарихига оид муҳим манба. Муғ қалъасидан
топилган
ҳужжатлар, Афросиёбдан топилган суғд ҳужжатлари, Шарқий Туркистондан
топилган суғд ҳужжатлари ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: