Фан/модуль коди mvtb302 Ўқув йили 2022-2023, 2023-2024 Семестр
Download 412.99 Kb. Pdf ko'rish
|
3 02 1 Фан дастури Манбашунослик ва тарихшунослик 2020 (5)
4 –мавзу. Араб ёзувидаги (араб, форс туркий тиллардаги манбалар) Араб ёзувидаги дастлабки манбалар тарихидан. Араб тилидаги ёзма манбалар: Қуръони Карим ва унинг тафсирлари; ҳадислар ва уларнинг шарҳлари; Муҳаммад пайғамбар ва халифалар ҳаётига оид асарлар. Фиқҳга оид манбалар. Араб тилида ёзилган турли фан соҳаларига оид манбалар (филология, луғатлар, философия, медицина, география). Араб тилидаги тарихий асарлар (ал-Мадоиний, Табарий, ал- Балазурий, ал-Яъқубий, Беруний асарлари). Фанлар таснифига оид асарлар (Ибн ан- Надим, Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий). IX-XIII асрлар давомида араб тилидаги манбаларнинг кўпайиши. Форсий тилда араб ёзувида ёзилган дастлабки манбалар. Араб ёзувига ўтиш босқичлари. Форсий матнлардаги хат турлари. Хаттотлик касб сифатида. Форсий ёзма мероснинг кўпайиб бориши. Энг қадимги форсий қўлёзмалар (исломга оид манбалар; турли фан соҳаларига оид асарлар). Бизгача етиб келган форсий ёзма мерос ҳақида (Таржимайи “Тарихи Табарий”, Ҳудуд-ул-олам, Жаҳоннома, “Зайн-ул-ахбор” Гардизий асари; Фирдавсий “Шоҳнома”). Араб ёзувидаги туркий ёзма мерос. Туркий ёзма мероснинг кўлами. Туркий тиллардаги ёзма мероснинг шакл жиҳатдан таркиби; назмда ёзилган асарлар, исломга оид асарлар, таржима асарлар (араб ва форсий тиллардан), шарҳлар. Араб ёзувидаги туркий қўлёзма асарларнинг миқдорий кўрсаткичлари (жаҳон қўлёзма хазиналаридаги салмоғи). Туркий қўлёзмаларнинг мазмуний таркиби: тарих, хронология, ёзишмалар, биография, шажара, география, библиография, астрономия, энциклопедия, медицина, фалсафа, этика, математика. Араб ёзувидаги туркий қўлёзмаларнинг ташқи белгиларига қараб бўлиниши. Туркий қўлёзмалар ─ “Қутадғу билик”, “Тарихи мулуки ажам”, Қуръон тафсирлари, “Қисаси Рабғузий”, “Шайбонийнома”, “Таворихи гузида” асарлари. 5 –мавзу. Шарқ қўлёзмалари хазиналари Қўлёзма асарлар тарихидан ва уларнинг ҳудудий қамрови. Араб тилидаги ёзма мерос ва унинг тарқалиши. Қўлёзмаларнинг жаҳон бўйлаб тарқалиш сабаблари. Шарқ қўлёзмаларининг Европага тарқалиши. Шарқ қўлёзмаларининг турли мамлакатлардаги миқдорий кўрсаткичи. Қўлёзмалар хазиналари: Миср, Эрон, Буюк Британия, Германия, Туркия, Россия, Ўзбекистон. Шарқ қўлёзмаларини тавсифлаш ва каталоглар чоп этилиши тарихидан. Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институти Шарқ қўлёзмалари хазинаси ҳақида умумий маълумотлар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling