8.4.2-жадвал. Олий навли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича режа бажарилиши таҳлили
Кўрсаткичлар
|
Ўт й
|
|
Ҳисобот йили
|
Ўзгариш
|
ган
ил
|
режа
бўйича
|
ҳақиқатда
|
ўтган йилга
нисбатан
|
режага
нисбатан
|
|
Товар маҳсулоти
|
14006
|
14265
|
14495
|
+489
|
+230
|
Шу жумладан олий навли маҳсулотлар
|
2831
|
3459
|
3663
|
+832
|
+204
|
Олий навли маҳсулотларнинг умумий маҳсулотлар ҳажмига нисбатан салмоғи, фоизда
|
20,2
|
24,4
|
25,2
|
+5
|
+0,8
|
Маҳсулотнинг сифатига уни ишлаб чиқариш учун фойдаланилган хом ашё ва материалларнинг сифати, белгиланган технологик жараёнга аниқ риоя қилиниши, ишчиларнинг малакаси, маҳсулот сифатини яхшилаганлик учун моддий рағбатлантириш, тайёр маҳсулотларни сақлаш, ташиш ва бошқалар таъсир қилади.
Маҳсулотнинг таннархи кичик корхоналар ишининг тежамлилигини таърифловчи энг муҳим кўрсаткичлардан биридир. Маҳсулот таннархининг пасайиши корхона ривожланишининг энг муҳим омили ҳисобланади. Маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг таннархи деганда бевосита маҳсулотларни тайёрлаш ва ишларни бажариш, ишлаб чиқариш шароитларини яхшилаш ва уни такомиллаштириш жараёнида фойдаланиладиган ресурсларнинг барча турлари: асосий фондлар, табиий хом ашё ва саноат хом ашёси, материаллар, ёнилғи ва энергия, меҳнатнинг пул шаклида акс эттирилган харажатлари тушунилади. Маҳсулот таннархига киритилган харажатларнинг таркиби, уларни моддалар бўйича таснифлаш давлат стандарти томонидан, калкуляциялаш усуллари эса корхонанинг ўзи томонидан белгиланади.
Маҳсулотнинг таннархи корхонанинг ишлаб чиқариш ва муомала харажатларидан иборат бўлади, харажатлар ва даромад-ларни тенглаштириш, яъни ўз харажатларини ўзи қоплаши бозор механизмининг асосий хусусиятларидан биридир.
Тайёр маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг сотилиши корхона фаолияти молиявий натижаларини аниқлашга имкон беради.
Ҳисобот даврида ҳаридорларга ортиб жўнатилмаган маҳсулотнинг қиймати ва фирма ичидаги оборот сотиш ҳажмига киритилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |