Фанни ўқитишнинг долзарблиги
Download 1.87 Mb.
|
Кичик бизнес ва тадбиркорлик
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.2. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг
«Тадбиркорлик» тушунчаси тадбиркорнинг энциклопедик луғатида қуйидагича таърифланади:
Тадбиркорлик – (ингл. ентерприсе) шахсий даромад, фойда олишга қаратилган фуқароларнинг мустақил фаолияти. Бу фаолият ўз номидан, ўз мулкий масъулияти ва юридик шахснинг юридик масъулияти эвазига амалга оширилади. Тадбиркор (фрн. ентрепренеур) қонун томонидан тақиқланмаган барча хўжалик фаолияти, шу жумладан, воситачилик, сотиш, сотиб олиш, маслаҳат бериш, қимматбаҳо қоғозлар билан иш олиб бориш билан шуғулланиши мумкин. Тадбиркорлик шахсий ва ижтимоий фойдаларни кўзлаган ҳолда даромад олиш учун сарфланаётган маблағ билан боғлиқ фаолиятдир. Тадбиркорликка берилган ушбу таъриф батафсиллиги билан ажралиб туради. Бу таърифда тадбиркорлик фақат маълум фаолият билан шуғулланиш эмас, балки бевосита фаолият кўрсатишдан иборатлиги таъкидланган. Тадбиркорликка берилган қатор таърифларда энг муҳим ҳолат, яъни шахсий даромад билан ижтимоий фойданинг яхлитлик хусусияти кўрсатилмаган. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, тадбиркорликнинг муҳим хусусиятларига қуйидагилар киради: хўжалик фаолияти олиб бораётган субъектларнинг мустақиллиги ва эркинлиги. Ҳуқуқий меъёрлар чэгарасида ҳар бир тадбиркор у ёки бу масала юзасидан мустақил қарор қабул қилиши мумкин. иқтисодий манфаатлилик. Тадбиркорликнинг асосий мақсади максимал даражада даромад олишни кўзлаб, жамият тараққиётига ҳам ўз ҳиссасини қўшишдир. хўжалик таваккалчилиги ва масъулият. Ҳар қандай ҳисоб-китобда ҳам ноаниқлик ва таваккалчилик бўлиши мумкин. 1.2. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятинингиқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий асослариТадбиркорликни шакллантириш учун иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий ва бошқа муайян шароитлар яратилиши керак. Иқтисодий шароитларга қуйидагилар киради: товарга бўлган таклиф ва талаб; ҳаридор сотиб олиши учун товар турларининг мавжудлиги; ҳаридор сотиб олиши учун керак бўлган пул ҳажмининг мавжудлиги; ишчиларнинг маошига, яъни сотиб олиш имкониятига таъсир кўрсатувчи ишчи жойларининг, ишчи кучларининг ортиқчалиги ёки етишмовчилиги. Пул ресурсларининг мавжудлиги ва улардан фойдаланиш имкониятлари, киритилган капиталдан олинаётган даромад миқдори ва ўз ишбилармонлик операцияларини молиялаштириш учун олинмоқчи бўлган кредит миқдори иқтисодий шароитга таъсир этади. Бу ишларнинг барчаси билан бозор инфратаркибини ташкил қилган турли хилдаги ташкилотлар шуғулланади. Тадбиркорлар шундай ташкилотлар билан алоқа ўрнатиб, тижорат операцияларини амалга оширади. Молия хизматини кўрсатувчи банклар, хом ашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, ёқилғи, энергия, машина ва ускуналар, инструментлар билан таъминловчилар; товарни ҳаридорга етказувчи улгуржи ва чакана савдогарлар; касбий, юридик бухгалтерия хизматларини, воситачилик хизматини кўрсатувчи фирма ва корхоналар; ишчилар кучини ёллашда ёрдам берувчи ишга жойлаш агентликлари; ишчи ва мутахассис хизматчиларни тайёрлаётган ўқув юртлари; реклама, транспорт, суғурта агентликлари; алоқа ва ахборотни узатиш воситалари ушбу ташкилотлар тизимини ташкил этади. Тадбиркорликнинг шаклланиши иқтисодий ва ижтимоий шароит билан чамбарчас боғлиқ. Тадбиркорлик шаклланишининг иқтисодий шароитига ижтимоий шароит яқин туради. Ижтимоий шароит, аввало, ҳаридорларнинг диди ва модага жавоб бера оладиган товарларни сотиб олишга интилиши билан белгиланади. Турли босқичларда ушбу талаб ўзгариб туриши мумкин. Бунга ижтимоий-маданий муҳитга боғлиқ бўлган аҳлоқий ва диний меъёрлар жиддий таъсир кўрсатади. Ушбу меъёрлар ҳаридорларнинг турмуш тарзига ва у орқали товарларга бўлган талабига бевосита таъсир этади. Ижтимоий шароит шахснинг ишга бўлган муносабатига ўз таъсирини ўтказади, бу эса, ўз навбатида, бизнес таклиф этаётган маошнинг миқдорига, меҳнат шароитига бўлган муносабатга таъсир этади. Тадбиркорлик фаолиятининг шаклланишида ишбилармон ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш масалаларини ҳал этиш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун тадбиркорлик фаолиятини олиб боришнинг замонавий услубларини ўрганишни ташкил этиш, ходимларни ўқитиш ва қайта ўқитиш, уларни ривожланган мамлакатларга малака ошириш учун юбориш, ишбилармонларни ўқитиш учун ўқитувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишларини ташкил этиш, тадбиркор сектори учун ходимларни танлаш бўйича маслаҳат марказларини очиш керак. Ҳар бир тадбиркорлик фаолияти тегишли ҳуқуқий муҳитда кечади. Шунинг учун керакли ҳуқуқий шароит яратиш катта аҳамиятга эга. Бу нарса биринчи навбатда тадбиркорлик фаолиятини тартибга келтирувчи фармонлар ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароит яратиб берувчи қонунларнинг мавжудлиги, яъни корхоналарни рўйхатдан ўтиш жараёнининг қисқа ва оддий бўлиши; тадбиркорликни давлат бюрократизмидан ҳимоя қилиш; солиқ қонунчилигини такомиллаштириш; Ўзбекистон ва чет эл ишбилармонларининг ҳамкорлик фаолиятини ривожлантиришдан иборатдир. Шу билан бирга бунга кичик тадбиркорлик ишларига кўмаклашиш ҳудудий марказларини ташкиллаштириш, статистика шакли ва ҳисоб-китобини такомиллаштириш киради. Тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий кафолати масаласи билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. АҚШнинг тадбиркорлик соҳасида кўп йиллар мобайнида қўллаб келаётган қонунлар тизими бунга мисол бўла олади. Улардан бир нечасига эътибор берайлик (1.2.1-жадвал)1: Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling