Фанни ўқитишнинг долзарблиги


-БОБ. КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ ВА МАҲСУЛОТ ТАННАРХИ ТАҲЛИЛИ


Download 1.87 Mb.
bet86/149
Sana12.03.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1264530
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   149
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик

7-БОБ. КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ ВА МАҲСУЛОТ ТАННАРХИ ТАҲЛИЛИ

7.1. Ишлаб чиқариш харажатларининг моҳияти, таркиби ва элементлари


Ҳар бир корхона махсулот ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ харажатларни амалга оширади. Махсулот ишлаб чиқариш жараёнида сарф қилинган моддий ресурслар (асосий воситалар эскириши, хом-ашё ва материаллар, ёнилғи-мойлаш материаллари, эхтиёт қисмлар ва бошқа) ва жонли меҳнат сарфи ишлаб чиқариш харажатларини ташкил қилади.
Корхонанинг ишлаб чиқариш, сотиш ва бошқа фаолияти натижасида юзага келадиган харажатларини қуйидагича туркумлаш мумкин (7.1.1расм):
1. Ишлаб чиқариш жараёнидаги иштирокига кўра:

  • ишлаб чиқариш ҳаражатлари;

  • ноишлаб чиқариш ҳаражатлари.

2. Ишлаб чиқаришда сарф этиладиган ресурслар манбаига кўра: - ички ҳаражатлар;
- ташқи ҳаражатлар.
3. Махсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига нисбатаи: - доимий ҳаражатлар;
- ўзгарувчан ҳаражатлар.
4. Махсулот таннархига олиб борилиши жиҳатидан:
- бевосита ҳаражатлар; - билвосита ҳаражатлар.
5. Корхонанинг умумий ишлаб чиқариш, молиявий ва бошқа фаолияти натижасида юзага келадиган:

  • махсулот таннархига киритиладиган ҳаражатлар;

  • давр ҳаражатлари;

  • молиявий фаолият бўйича ҳаражатлар; - фавқулодда зарарлар.

Ишлаб чиқариш ҳаражатлари бевосита ишлаб чиқариш жараёни амалга ошириш билан боғлиқ қуйидаги ҳаражатлардан ташкил топади:

  • бевосита моддий материал ҳаражатлари;

  • бевосита меҳнатга ҳақ тўлаш ҳаражатлари; - ишлаб чиқаришга тааллуқли устама ҳаражатлар.

Бевосита махсулот ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган ҳаражат турлари ноишлаб чиқариш ҳаражатлари деб юритилади.
Унинг таркибига:

  • махсулотни сотиш билан боғлиқ ҳаражатлар;

  • бошқарув ҳаражатлари;

  • бошқа операцион ҳаражатлар ва зарарлар; - фавқулодда зарарлар киради.


Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling