Бизнес тадқиқотларини ўтказиш кетма-кетлиги
6.8.1-расм.
Тадқиқотчилар тадқиқотнинг дастлабки босқичида муаммони аниқ белгилашлари ва тадқиқот мақсадини белгилаб олишлари керак. Ахборотларни йиғиш анча оғир ва маъсулиятли ишдир. Муаммони мужмал ёки нотўғри белгилаш ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган харажатларга олиб келади. Аниқ қўйилган мақсад муаммони ҳал қилишнинг асосидир.
Тадқиқотнинг кейинги босқичида буюртмачини қизиқтираётган ахборот турини ва уни энг самарали йиғиш йўлини аниқлаш зарур. Тадқиқотчи икқиламчи ёки бирламчи ахборотларни ёки иккаласини бир вақтда йиғиши мумкин.
Иккиламчи ахборот – бу аввал бошқа мақсадлар учун йиғилган мавжуд ахборотдир.
Қуйидагилар икқиламчи ахборот манбаларини ташкил этади:
Иккиламчи ахборот тадқиқотнинг бошланғич нуқтаси бўлиб хизмат қилади. У арзон тушиши ва олиниши осонлиги билан ажралиб туради. Аммо тадқиқотчига керакли маълумотлар эскирган, ноаниқ, тўлиқсиз ёки ишончсиз ҳолда етиб келиши мумкин. Бу ҳолда тадқиқотчининг янада кўпроқ маблағлар ва вақт сарфлаши орқали бирламчи ахборот йиғишига тўғри келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |