Фанни ўқитишнинг долзарблиги
Download 1.87 Mb.
|
Кичик бизнес ва тадбиркорлик
- Bu sahifa navigatsiya:
- СТО = Ф * А * 100 / (100 - А);
АСС = СТО * А / 100;
бу ерда, АСС – акциз солиғи суммаси, сўм. СТО – солиқка тортиладиган оборот, сўм. А – солиқ ставкаси,%. Агар товарлар бошқа мамлакатлардан ташиб келтирилса ва сотилса, акциз солиғи суммаси қуйидаги формула билан аниқланади: СТО = Ф * А * 100 / (100 - А); Бу ерда, СТО – солиқка тортиладиган оборот, сўм. Ф – келтирилган товарларнинг фактура қиймати, сўм. А – солиқ ставкаси, %. Акциз солиғи бюджетга икки хил муддатда – ҳар куни ва ҳар ўн кунда тўланади. Биринчи усул вино-ароқ маҳсулотларини сотувчиларга тегишли. Бу усулда тўлов товарларнинг ҳақиқий обороти амалга ошгандан сўнг унинг учинчи кунида тўланади. Иккинчи усулда акциз ости товар-лари сотувчи корхоналарнинг ҳақиқий оборотидан ҳар ўн кун ўтиши билан солиқ тўланади, яъни: биринчи ўн кунлик учун – шу ойнинг 13-санасига; иккинчи ўн кунлик учун – шу ойнинг 23-санасига; учинчи ўн кунлик учун – келгуси ойнинг 3-санасига солиқ тўлайди. Акциз солиғига тортиладиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловини ҳисоблаш чоғида солиққа тортиладиган база акциз солиғи суммасига камайтириладиган тартиб ўрнатилди. Янги ташкил этилаётган микрофирмалар ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини бир йилга кечиктириш, кечиктирилган суммани имтиёзли давр тугагандан кейин тенг улушларда 12 ой давомида тўлаш ҳуқуқи берилди. Илгари микрофирмалар ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўлаш бўйича берилган солиқ имтиёзлари ягона солиқ тўловини тўлаш чоғида сақлаб қолинди. Ягона солиқ тўловини тўлайдиган микрофирма ва кичик корхоналар қонун ҳужжатларига мувофиқ ижарага олинган ер майдонлари учун бюджетга ижара ҳақи тўлашдан озод қилинди. Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишида энг аввало мазкур соҳа учун белгиланаётган солиқ имтиёзлари етарли даражада рағбатлантирувчи роль ўйнаётганлиги ҳисобланади. Жумладан, бу борада 2009 йилда кичик санoат кoрxoналари учун ягoна сoлиқ тўлoви 8 фoиздан 7 фoизга пасайтирилди, якка тартибдаги тадбиркoрлар учун эса қайд этилган сoлиқ миқдoри ўртача 1,3 барoбар камайтирилди (6.6.1-расм). Расмдаги маълумотлардан кўринадики, 1996-2010 йиллар мобайнида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун белгиланган солиқ ставкалари 38 фоиздан 7 фоизгача, яъни 5,4 марта қисқарган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 июндаги ПФ3620-сонли «Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлан-тиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан кичик бизнес субъектларини жадал ривожлантиришни янада рағбатлантириш ҳамда унинг мамлакат иқтисодиётидаги улушини тубдан ошириш мақсадида 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлаш ўрнига ягона солиқ тўлови жорий этилди. Мазкур фармонга биноан, ягона солиқ тўлови ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунигача ҳар чоракда тўланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сонли «Тўғридан-тўғри хорижий хусусий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига биноан, 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари корхоналари асосий фаолияти бўйича даромад (фойда) солиғи, мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ҳудудларни ободонлаштириш солиғи, экология солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлашдан, шунингдек, Республика йўл жамғармасига мажбу-рий ажратмалар тўлашдан озод қилинди. Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳажми қуйидагича бўлганда мазкур солиқ имтиёзлари: 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача – 3 йил муддатга; 3 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача – 5 йил муддатга; 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 7 йил муддатга берилади. Шунингдек, Фармонда кўрсатилган солиқ имтиёзлари қуйидаги шартлар асосида қўлланилиши белгилаб қўйилган: мазкур корхоналарни ортиқча ишчи кучи бўлган минтақалар – Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида, шунингдек Навоий, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш; хорижий инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилмаган ҳолда амалга ошириш; корхонанинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 50 фоизни ташкил этиши лозим; ушбу корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин тўғридантўғри хусусий хорижий инвестицияларни киритиш; хорижий инвестицияларни эркин алмаштириладиган валюта ёки янги замонавий технологик ускуна тарзида қўйиш; мазкур имтиёзларни қўлланиш муддати давомида имтиёзлардан олинган даромадни корхонани янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтириш. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling