Фанни ўқитишнинг долзарблиги


Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида аудит


Download 1.87 Mb.
bet81/149
Sana12.03.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1264530
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   149
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик

6.7. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида аудит

ва аудиторлик тафтишини ўтказиш

Тадбиркорларнинг иқтисодий фаолият юритишларида молиявий ва бухгалтерия ҳисоб-китобларини тўғри амалга оширишларида аудиторлик фирмалари ҳам муҳим рол ўйнайди. Аудиторлик фирмалари бозор инфратузилмасининг энг муҳим элементларидан бири бўлиб, мулкдорлар ва давлатнинг мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида мустақил молиявий назоратни амалга оширади.
Ўзбекистонда аудит Ўзбекистон Республикаси «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни асосида амалга оширилади. Аудит – хўжалик юритувчи субъектларни мустақил экспертиза ва молиявий ҳисоботини таҳлил етувчи ташкилотдир. Буни шунга вакил қилинган шахслар – аудиторлар (аудиторлик фирмалари) бажаради.
Аудитнинг асосий мақсади – молиявий ва хўжалик операцияларининг тўғрилигини ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва бошқа меъёрий ҳужжатларига нечоғлик мослигини аниқлашдан, буларнинг тўла-тукислиги, аниқ-равшанлиги, бухгалтерия ҳисоби ёки бошқа молиявий ҳисоб юритишга қўлланилаётган талабларга нечоғлик монандлигини аниқлашдан иборатдир. Аудит таркибига яна консалтинг, яъни мижоз билан шартнома тузиб, хизматлар кўрсатиш ҳам киради.
Аудиторлик фаолияти хўжалик юритувчи субъектларнинг фао-лияти устидан маҳсус ваколат олган давлат идораларининг назорати ўрнини босмайди.
Аудитнинг асосий «ҳаракатланувчи шахси» аудитор ва ауди-торлик фирмасидир. Аудитор белгиланган тартибда аудиторлик фао-лияти билан шуғулланиш ҳуқуқини олган ҳамда аудиторлик касби рўйхатига киритилган мутахассисдир. Аудиторлик фирмаси – юридик ва жисмоний шахс томонидан тузилиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтгач, уставига кўра аудиторлик хизмати кўрсатиш билан шуғулланадиган ташкилот.
Аудиторлик фирмалари кичик корхоналар, масъулияти чекланган жамиятлар ва бошқа корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларида очилиши мумкин, очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари бундан мустасно.
Қуйидагиларга аудиторлик текширувини ўтказиш тақиқланади:

  • текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдр шахслари билан яқин кариндош бўлган шахсга;

  • текширилаётган хўжалик юритувчи субъектда шахсий-мулкий манфаатлари бўлган шахсга;

  • хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарларига, муассасаларига ёки мулкдорларига;

  • текширилаётган хўжалик юритувчи субъект ёки унинг филиал-лари ходимига;

  • давлат хокимияти ва бошқаруви идораларининг мансабдор шахсларига;

  • кредиторлар, инвесторлар ва бошқа манфаатдор шахсларга.

Аудиторлар ва аудиторлик фирмалари давлат рўйхатидан ўтиб, лицензия олганларидан кейин фаолият бошлайди.
Аудиторлар ва аудиторлик фирмалари қонунда белгилаб қўйилган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Адлия Вазирлигида Давлат рўйхатидан ўтади.
Аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия давлат рўйхатидан ўтгандан кейин берилади. Уларни бериш тартиби-ни Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
Аудиторлар (аудиторлик фирмаси) қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоботини аудит қилиш ва тузилган шартномага биноан консалтинг хизмати кўрсатиш;

  • Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғриси-да»ги қонуни ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига биноан текширувнинг шакл ва усулларини мустақил белгилаш;

  • текширилаётган объектда ҳам, учинчи шахслар қўлида ҳам бўлган, текширилаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг мулкий ҳолати ва фаолиятига дахлдор ҳужжатлар билан танишиш имко-ниятига эга бўлиш;

  • ўтказилаётган текшириш ёки кўрсатилаётган аудиторлик хизмати муносабати билан текширилаётган хўжалик юритувчи субъект раҳбарларидан ва бошқа ходимларидан, шунингдек учинчи шахслардан оғзаки ёки ёзма тарзда зарур изоҳлар олиш;

  • лицензиядан маҳрум этиш ҳақида қарор қабул қилинганида судга ариза билан мурожаат қилиш ва ҳоказо.

Аудитор (аудиторлар фирмаси)нинг бурчлари:

  • аудитор текширувини сифатли, мукаммал ўтказиш, текширувлар ўтказиш билан алоқадор бошқа аудиторлик хизмати кўрсатиш;

  • текширилаётган хўжалик юритувчи субъект раҳбариятига текширув вақтида аниқланган қонунчиликнинг бузилиш ҳоллари ва бухгалтерия ҳисоботи юритиш ҳамда молиявий ҳисоботни тузишга қўйилган талабларнинг бузилиш далиллари ҳақида маълумот бериш;

  • ўз вазифаларини бажариш чоғида маълумотларни сир сақлаш. Мижозга зарар етказадиган маълумотлар фақат суднинг талаби билан ошкор қилиниши мумкин;

  • узрли сабаблар бўлмаса, ўз фаолиятини тўхтатмаслик, уни охирига етказиш ва хулоса чиқариш;

  • мабодо иши ва хулосаларида ҳолис ва объектив бўлишнинг имкони бўлмай қолса, ўз фаолиятини тўхтатиш.

Аудиторни мижоз билан шартнома тузган аудиторлик фирмаси хўжалик юритувчи субъект мулкдорлари билан келишилган ҳолда тайинлайди.
Хўжалик юиртувчи субъект мулкдорлари қарори билан ёки аудиторни тайинлаган юридик шахснинг қарорига кўра аудитор чақириб олиниши мумкин, аудитор бу ҳақда барвақт ёзма тарзда, унинг хизматидан воз кечиш сабабларини кўрсатиб хабардор қилинади.
Текширув вақтида ёки буюртмага кўра, бошқа ишлар қилинаётганида хизматдан воз кечилса, хўжалик юритувчи мулкдор аудитор хизматига ҳақ тўлаши шарт.
Суриштирув органи, проқурор, терговчи ва суд топшириғи билан аудиторлик текшируви ўтказилса, харажатлар текширилаётган хўжалик субъекти зиммасига тушади, унинг қўлида етарли маблағ бўлмаса, текширувни тайинлаган орган зиммасига тушади.
Мабодо хўжалик юритувчи субъект қўлида зарур маблағ бўлса-ю, текширув харажатларини тўлашдан бўйин товласа, прокурор аудитор ёки аудиторлик фирмасининг мулкий манфаатларини ҳимоя қилиб тегишли судга мурожаат қилиши шарт.
Хўжалик юритиш субъектининг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари аудиторнинг талаби билан қуйидагиларни бажариши шарт:

  • молиявий-хўжалик фаолиятига дахлдор ҳужжатларни бериши;

  • оғзаки ёки ёзма тарзда изоҳлар бериши;

  • текширилаётган объектнинг молиявий-хўжалик фаолиятини сифатли экспертиза қилиш учун бошқа зарур шарт-шароитларни яратиши.

«Аудиторлик фаолияти ҳақида»ги қонун ва бошқа қонун ҳужжатларининг қоидаларини аудиторлик текшируви вақтида бузганлик учун аудитор ва аудиторлик фирмаси жавобгар ҳисобланади ва қуйидаги жавобгарликка тортилади:

  • Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан мулкий ва маъмурий жавобгарликка;

  • лицензия ҳуқуқини тўхтатиб қўйиш ёки аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган лицензиядан маҳрум этишгача (лицензия берган орган қарорига мувофиқ) бўлган интизомий жазолар берилади.

Аудитор фаолиятини тартибга солиб туриш учун қонунчиликда аудиторлар палатасини очиш назарда тутилган.
Ўзбекистондаги аксарият аудиторлик фирмаларини аудиторларнинг ўзлари ташббускор бўлиб тузган, аммо мустақил аудит ўтказиш учун уларнинг сони етарли эмас. Бу муаммони ҳал этиш учун Давлат мулк қўмитаси ташаббуси билан 1996 йилнинг май ойида қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларига маслаҳат-аудиторлик ва ахборот хизмати кўрсатиш учун маҳсус агентлик – «Консаудитинформ» ташкил этилди.
Ҳозирги кунда қўшма корхоналар аудити, ҳиссадорлик жамият-лари аудити, инвестиция фондларининг аудити ва суғурта компания-ларининг аудити шаклланди.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling