Фанни ўқитишнинг долзарблиги


Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш, улардан олинадиган солиқ турлари ва солиқ имтиёзлари


Download 1.87 Mb.
bet78/149
Sana12.03.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1264530
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   149
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик

6.5.3-расм.

6.6. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш, улардан олинадиган солиқ турлари ва солиқ имтиёзлари


Мулк шаклларидан қатъий назар, барча корхоналар Ўзбекистон Республикасининг «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги қонунига мувофиқ давлат ва маҳаллий бюджетларга солиқлар тўлайдилар.
Солиқлар – бу бюджетга тушадиган пул ва қонун билан белгиланган мажбурий муносабатлардир. Бу муносабатлар солиқ тўловчилар (юридик ва жисмоний шахслар) билан давлат ўртасидаги муносабатларни ифода этади.
Солиқлар, энг аввало, давлатнинг вазифаларини молиявий маблағлар билан таъминлаш зарурлигидан келиб чиқади.
Давлат олдида турган умумий-ижтимоий зарурий вазифаларга ҳозирги шароитда қуйидагилар киради:

  • аҳолининг кам таъминланган табақалари (талабалар, нафақахўрлар, ногиронлар ва бошқалар)ни ижтимоий ҳимоя қилиш;

  • мамлакат мудофаасини таъминлаш;

  • мамлакат фуқароларининг тинч меҳнат қилиши ва эркин яшаши муҳофазасини таъминлаш;

  • мамлакат ичида узлуксиз ижтимоий, маданий тадбирлар (маориф, соғлиқни сақлаш, маданият, ижтимоий таъминот ва бошқалар)ни амалга ошириш;

  • хорижий мамлакатлар билан иқтисодий, маданий ва сиёсий алоқаларни ўрнатиш;

  • бозор инфратаркибини яратиш ва ҳоказо.

Бу вазифаларни амалга ошириш ниҳоятда кўп молиявий ресурс-ларни талаб қилади. Бозор иқтисодиёти шароитида бу ресурсларни фақат солиқлар ва солиқ характерига эга бўлган тўловлар орқали амалга ошириш мумкин.
Амалдаги қонунчиликларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида солиқлар ва йиғимлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан белгиланади ва бекор қилинади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги солиқлар ва йиғимлар амал қилади:

  • умумдавлат солиқлари;

  • маҳаллий солиқлар ва йиғимлар.

Умумдавлат солиқларга қуйидагилар киради:

  • юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи;

  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

  • қўшилган қиймат солиғи;

  • акциз солиғи;

  • ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ; - сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ.


Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling