Фанни ўқитишнинг долзарблиги


"Моддий қийматликлар камомади ва махсулотларнинг бузилишидан кўрилган зарарлар"


Download 1.87 Mb.
bet92/149
Sana12.03.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1264530
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   149
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик

"Моддий қийматликлар камомади ва махсулотларнинг бузилишидан кўрилган зарарлар"да ишлаб чиқариш сохасида моддий бойликларнинг табиий йўқолиш меъёрлари доирасида ва улардан ортиқча йўқотилиши, яроқсизланиши ва кам чиқиши ҳисобга олинади.
"Ишлаб чиқаришга оид бошқа харажатлар" моддасида қуйидагилардан ташкил топади:

  • ишлаб чиқаришни хом ашё, материаллари, ёнилғи, энергия, инструмент, мосламалар ва бошқа меҳнат воситалари ва буюмлари билан таъминлаш ҳаражатлари;

  • четдан жалб этилган корхоналар томонидан амалга оширилган корхонанинг асосий ишлаб чиқариш фондларини иш ҳолатида сақлаш ҳаражатлари (техник кўрик ва қаров, ўртача, жорий ва мукаммал тузатиш ҳаражатлари);

  • ишлаб чиқариш фаолиятига тегишли бўлган асосий воситаларни жорий ижарага олиш билан боғлиқ ҳаражатлар;

  • ифлослантирувчи моддаларни йўл қўйиладиган меъёрлар

доирасида ва ундан ортиқча атроф-муҳитга чиқарганлик учун тўловлар;

  • ишлаб чиқариш хусусиятлари билан боғлиқ меҳнатнинг нормал шароитларини ва техника хавфсизлигини таъминлаш ҳаражатлари;

  • ходимларга текин кўрсатиладиган коммунал хизматлар, озиқ-овқат, текин бериладиган жой хақини тўлаш ҳаражатлари (ёки уй-жой, коммунал хизматлар ва бошқалар учун пул компенсацияси суммаси);

  • амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ текин бериладиган ва шахсий фойдаланишда қоладиган буюмлар қиймати (шу жумладан, формали кийим-бош, махсус овқатлар) ёки улар пасайтирилган нархлар бўйича сотилиши муносабати билан имтиёзли суммаси;

  • ишлаб чиқариш ходимларини белгиланган ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлган хизмат сафарларига юбориш бўйича меъёрлар доирасида ва улардан ортиқча ҳаражатлар;

  • ишлаб чиқариш ишчиларини ва ишлаб чиқариш активларини мажбурий суғурта қилиш ҳаражатлари;

  • кафолатли хизмат муддати белгиланган буюмларни кафолатли тузатиш ва уларга кафолатли хизмат кўрсатиш ҳаражатлари;

  • махсулотни (хизматларни) мажбурий сертификация қилиш харажатлари;

  • ишлаб чиқариш жароҳатлари туфайли меҳнат қобилияти йўқолиши муносабати билан тегишли ваколатли органларнинг қарорлари асосида ва қарорларисиз тўланадиган нафақалар;

  • ходимларни иш жойига олиб бориш ва олиб келиш билан боғлиқ ҳаражатлар;

  • ишлаб чиқариш характеридаги бошқа ҳаражатлар.

Корхонанинг қайси тармоққа мансублигидан келиб чиқиб, махсулот таннархини ҳисоблаш моддалари фарқ қилади. Масалан. Қишлоқ хўжалигида таннархни ҳисоблаш моддалари қуйидагича туркумланади:
Қишлоқ хўжалигида махсулот танархини ҳисоблашнинг "Ишлаб чцаришга оид меҳнатга ҳақ тўлаш ҳаражатлари", "Ишлаб чиқаришга оид ижтимоий сугурта ажратмалари" ва "Асосий воситалар амортизацияси" моддаларидан ташқари бошқа моддалари таркиби саноат корхоналари маҳсулоти таннархини ҳисоблаш моддаларидан фарқ қилади.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling