Фанни ўқитишнинг долзарблиги


"Қайта ишлаш учун хом ашё"


Download 1.87 Mb.
bet94/149
Sana12.03.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1264530
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   149
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик

"Қайта ишлаш учун хом ашё" моддасида корхонанинг ёрдамчи тармоқларида махсулотларни қайта ишлашда ишлатилган ва яратилаётган махсулотнинг асосини ёки таркибий қисмларидан бирини ташкил этадиган хом ашё ва материаллар сарфи ўз аксини топади:

  • аралаш озуқа (комбикорма) тайёрлашда - дон, дон аралашмаси, ўт уни. суяк уни ва бошқа микро ва минерал қўшимчалар қиймати;

  • тегирмонда - буғдой қиймати;

  • сабзавот ва меваларни қайта ишлашда - сабзавотлар, мевалар, турли хил қўшимчалар ва консервантлар қиймати;

  • қассобхонада - сўйиладиган чорва моллари қиймати;

  • сут махсулотлари тайёрлашда - сут, сут махсулотлари, шакар, ванилин, ачитқи ва бошқа қўшимчалар қиймати.

"Асосий воситаларни сақпаш" моддасида айнан шу экин ёки чорва моллари турига тақсимланадиган, асосий воситаларнинг баланс қийматидан келиб чиқиб ўрнатилган меъёрда хисобланадиган амортизация ажратмалариҳисобга олинади.
Усимликчилик тармоғида ишлатиладиган асосий воситаларни сақлаш харажатлари алохида экин турлари махсулотлари ва тугалланмаган ишлаб чиқариш турлари таннархига қуйдаги тартибда қўшилади:

  • тор ихтисослашувдаги асосий воситаларники (масалан, шоли ўрувчи комбайнлар ва пахта териш машиналари) - бевосита шу экин махсулотлари таннархига;

  • тракторларники - улар томонидан экин турлари бўйича ишлов ҳажмига (шартли эталон гектарда) мутаносиб равишда;

  • тупроққа ишлов берувчи машиналарники - экин турлари бўйича экилган майдон хажмига мутаносиб равишда;

  • экиш агрегатлариники - экин турлари бўйича экилган майдон хажмига мутаносиб равишда;

  • хосилни ўриб - йиғувчи комбайнларники - экин турлари бўйича ишлов берилган майдон хажмига мутаносиб равишда;

  • минерал ўғит солувчи машиналарники - экинларга солинган ўғитларнинг физик хажмига мутаносиб равишда;

  • бир неча турдаги чорва моллари жойлаштирган биноларники - ҳар бир чорва моли турининг бинода эгаллаган жойи ҳажмига (метр квадратда) мутаносиб равишда;

  • бир турдаги чорва моллари жойлашлаштирган биноларники - тўғридан -тўғри шу чорва моллари таннархига олиб борилади;

  • махсулотларни сақлаш омборлариники - хар бир махсулот турининг омборда эгаллаган майдони хҳажмига мутаносиб равишда.


Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling