Фанни ўқитишнинг мақсади ва вазифалари


Download 384 Kb.
bet5/7
Sana13.09.2023
Hajmi384 Kb.
#1676516
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
17берилганлар базаси

Жами

30



IV. Мустақил таълим ва мустақил ишлар

Талаба мустақил таълимининг асосий мақсади – ўқитувчининг раҳбар­лиги ва назоратида муайян ўқув ишларини мустақил равишда бажариш учун билим ва кўникмаларни шакллантириш ва ривожланти­ришдан иборат.


Талабаларга берилганлар базасини бошқариш тизими фанидан мустақил ишлар, фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, бирон бир хақиқий объект бўйича MS Access 2010/2016 ёки MS SQL Server 2012 муҳитидан фойдаланиб, амалий тизимни яратиш бўйича ташкил қилинади. Амалий ва лаборатория машғулотлари даврида ана шу мустақил ишни бажаришга тайёргарлик ва кўникмалар ҳосил қилинади. Талаба зарурий мавзуни ўзлаштириш давомида ўзига ажратилган мустақил бажариши лозим бўлган мавзунинг тегишли пунктлари устида ҳам иш олиб бориши тавсия этилади. Ҳар бир талабага битта мавзу бириктирилади ва талабадан шу мавзу бўйича берилганлар базасини бошқариш тизимини яратиш талаб қилинади. Талабаларга MS Access БББТимига жойлаштирилган ўқув базалар “Борей” ва “Northwind” дан мунтазам равишда фойдаланиш тавсия этилади.
Талаба мустақил ишини ташкил этишда қуйидаги шакллардан фойдала­нилади:

  • айрим назарий мавзуларни ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш;

  • берилган мавзулар бўйича тизимни яратиш;

  • назарий билимларни амалиётда қўллаш.



Мустақил таълим мавзулари бўйича намуналар



Мавзулар номи

Мавзулар номи

Абитуриент

Махалла

Автобус йўналиши

Метро

Автобус йўналиши

Мини маркет

Автокасса

Моддий бойлик­лар

Аптека

Олий ўқув юртларининг проспекти

Аспирантура

Олий ўқув юрти

Аэрокасса

Ошхона

Божхона (импорт)

Прокат

Божхона (экспорт)

Республика аҳо­лиси

Бошқарув (соҳалар бўйича)

Республика ҳу­дудлари

Давомат-академик ли­цей

Талаба

Давомат-коллеж

Талабалар уйи

Давомат-мактаб

Талаба-сессия

Дунё харитаси

Талаба-шартнома

Каталог (газета, журнал)

Темир-йўл касса­си

Кафедра

Узавто

Қимматли қоғозлар

Футбол-команда

Лицей

Ходимлар бўлими

Магистратура

Ҳужжатлар назо­ра­ти

Мактаб

Хусусий поли­клиника

Маршрут такси йўналиши

Чиқим



















Мустақил таълим мавзулари

Дарс соатлари ҳажми

1

Амалий машғулотларга тайёргарлик ва шахсий мавзу бўйича тизимни яратиш

46

2

Toad Data Modeler тизимида танланган мавзуни лойиҳалаш

10

3

Мижоз иловаларини яратиш. Мижоз иловалари­нинг яратишдаги таркибий қисмлар.

4




Жами

60

V. Фан ўқитилишининг натижалари (шаклланадиган компетенциялар)


Фанни ўзлаштириш натижасида талаба:
Билим нуқтаи назаридан:
Берилганлар базаларини бошқариш заруриятини келтириб чиқарувчи омиллар, реляцион берилганлар базалари, берилганларни нормаллаш­тириш, берилганлар базаларини лойиҳалаш, берилганларнинг модел­ларини яратиш ҳақида тасаввурга эга бўлиши, предмет соҳани тавсифлашнинг функционал-йўналтирилган ва объектга йўнал­тирилган тавсифини, берилганларни таҳлил қилиш ва турларга ажратиш, Toad Data Modeler муҳитини билиши ва ундан фойдалана олиши, берилганлар базаларини яратиш заруриятини келтириб чиқарувчи омиллар реляцион берилганлар базалари, реляцион алгебра, нормал­лаштириш жараёни, аниқ объектлар учун берил­ган­лар базасини тегишли муҳитдаги ускуналар ёрдамида яратиш, база билан шакллар орасидаги интер­фейсларни таъминлашни билиши ва улардан фойдалана олиши, реляцион берилганлар базасини бошқариш тизимларидан бирини билиши ва ундан фойдалана олиши.


Кўникмалар нуқтаи назаридан:
Уч даражали архитектура ва ахборотнинг уч соҳасини аниқлаш услубиятига, объектлар, моҳиятлар ва атрибутларни аниқлаш услубиятига, берилганларнинг “моҳият-алоқа” (ER) моделларини яратиш, нормаллаш­тириш жараёнларидан, база билан шакллар орасидаги интерфейс­лар­ни таъминлаш, SQL тилидан фойдаланиш усулларига, берилганлар базасидаги жадваллар устида ишловларни амалга ошириш усулларига эга бўлиши керак.
VI. Таълим технологиялари ва усуллари:

  • маърузалар;

  • шаҳсий лойиҳалар;

  • гуруҳларда ишлаш;

  • танланган мавзу бўйича лойиҳани ББни яратиш.

VII. Кредитларни олиш учун талаблар

Фанга оид назарий ва услубий тушунчаларни тўла ўзлаштириш, таҳлил натижаларини тўғри акс эттира олиш, ўрганилаётган жараёнлар ҳақида мустақил мушоҳада юритиш ва жорий, оралиқ назорат шаклларида берилган вазифа ва топшириқларни бажариш, якуний назорат бўйича лойиҳа ва тизимни яратиш ва топшириш.



Download 384 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling