Фанни ўқитишнинг мақсади ва вазифалари
Download 384 Kb.
|
17берилганлар базаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мустақил таълим мавзулари бўйича намуналар
- Мустақил таълим мавзулари Дарс соатлари ҳажми
- Кўникмалар нуқтаи назаридан
- VI. Таълим технологиялари ва усуллари
- VII. Кредитларни олиш учун талаблар
IV. Мустақил таълим ва мустақил ишлар Талаба мустақил таълимининг асосий мақсади – ўқитувчининг раҳбарлиги ва назоратида муайян ўқув ишларини мустақил равишда бажариш учун билим ва кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат. Талабаларга берилганлар базасини бошқариш тизими фанидан мустақил ишлар, фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, бирон бир хақиқий объект бўйича MS Access 2010/2016 ёки MS SQL Server 2012 муҳитидан фойдаланиб, амалий тизимни яратиш бўйича ташкил қилинади. Амалий ва лаборатория машғулотлари даврида ана шу мустақил ишни бажаришга тайёргарлик ва кўникмалар ҳосил қилинади. Талаба зарурий мавзуни ўзлаштириш давомида ўзига ажратилган мустақил бажариши лозим бўлган мавзунинг тегишли пунктлари устида ҳам иш олиб бориши тавсия этилади. Ҳар бир талабага битта мавзу бириктирилади ва талабадан шу мавзу бўйича берилганлар базасини бошқариш тизимини яратиш талаб қилинади. Талабаларга MS Access БББТимига жойлаштирилган ўқув базалар “Борей” ва “Northwind” дан мунтазам равишда фойдаланиш тавсия этилади. Талаба мустақил ишини ташкил этишда қуйидаги шакллардан фойдаланилади: айрим назарий мавзуларни ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш; берилган мавзулар бўйича тизимни яратиш; назарий билимларни амалиётда қўллаш. Мустақил таълим мавзулари бўйича намуналар
V. Фан ўқитилишининг натижалари (шаклланадиган компетенциялар) Фанни ўзлаштириш натижасида талаба: Билим нуқтаи назаридан: Берилганлар базаларини бошқариш заруриятини келтириб чиқарувчи омиллар, реляцион берилганлар базалари, берилганларни нормаллаштириш, берилганлар базаларини лойиҳалаш, берилганларнинг моделларини яратиш ҳақида тасаввурга эга бўлиши, предмет соҳани тавсифлашнинг функционал-йўналтирилган ва объектга йўналтирилган тавсифини, берилганларни таҳлил қилиш ва турларга ажратиш, Toad Data Modeler муҳитини билиши ва ундан фойдалана олиши, берилганлар базаларини яратиш заруриятини келтириб чиқарувчи омиллар реляцион берилганлар базалари, реляцион алгебра, нормаллаштириш жараёни, аниқ объектлар учун берилганлар базасини тегишли муҳитдаги ускуналар ёрдамида яратиш, база билан шакллар орасидаги интерфейсларни таъминлашни билиши ва улардан фойдалана олиши, реляцион берилганлар базасини бошқариш тизимларидан бирини билиши ва ундан фойдалана олиши. Кўникмалар нуқтаи назаридан: Уч даражали архитектура ва ахборотнинг уч соҳасини аниқлаш услубиятига, объектлар, моҳиятлар ва атрибутларни аниқлаш услубиятига, берилганларнинг “моҳият-алоқа” (ER) моделларини яратиш, нормаллаштириш жараёнларидан, база билан шакллар орасидаги интерфейсларни таъминлаш, SQL тилидан фойдаланиш усулларига, берилганлар базасидаги жадваллар устида ишловларни амалга ошириш усулларига эга бўлиши керак. VI. Таълим технологиялари ва усуллари: маърузалар; шаҳсий лойиҳалар; гуруҳларда ишлаш; танланган мавзу бўйича лойиҳани ББни яратиш. VII. Кредитларни олиш учун талаблар Фанга оид назарий ва услубий тушунчаларни тўла ўзлаштириш, таҳлил натижаларини тўғри акс эттира олиш, ўрганилаётган жараёнлар ҳақида мустақил мушоҳада юритиш ва жорий, оралиқ назорат шаклларида берилган вазифа ва топшириқларни бажариш, якуний назорат бўйича лойиҳа ва тизимни яратиш ва топшириш. Download 384 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling