Фаннинг ишчи ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 25. 04


Download 0.66 Mb.
bet11/13
Sana20.06.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1633257
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Ишчи дастур 5-курс тиб.-педагогика (2021-2022) 2

Амалий кўникма № 2
Апноэ ҳолатида биринчи ёрдам кўрсатиш қоидалари




1.

Стерилланган резина қўлқоп кийилади

2.

Беморни чалқанча ётқизилади

3.

Бўйин остига валик қўйилади

4.

Нафас йўлларидан ҳаво ўтишини яхшилаш учун беморнинг боши орқага ташланади

5.

Электроотсос ёрдамида ЮНЙ шиллиқлардан тозаланади

6.

Беморнинг оғзи ёки бурнига стерилланаган салфетка қўйилади

7.

Оғиз-оғиз ёки оғиз-бурун йўли орқали нафас олишни тиклаш

8.

Стерилланган дока салфетка сув билан намланади

9.

Намланган стерил салфетка нафас ниқобига қўйилади

10.

Кучайтирилган оксигенация қилиш нафас ниқоби орқали кислород ёстиқчаси ёки Боборов аппарати, ЎСВ ва бошқалар ёрдамида намланган кислород берилади








Амалий кўникма № 3
Соҳта круп ҳолатида ёрдам кўрсатиш қоидалари




1.

Врач ниқобда бўлиши керак

2.

Стерилланган резина қўлқоп кийилади

3.

Юқори нафас йўлларининг ўтказувчанлигига ишонч ҳосил қилинади

4.

Стерилланган дока салфеткани сувда намланади

5.

Намланган стерил дока салфеткани кислород ёстиқчаси ниқобига қўйилади

6.

Кислород ёстиқчасини беморга яқин қўйиб кучайтирилган оксигенация олиб борилади

7.

Тоғора олинади

8.

Тоғорани иссиқ сув (38-40ºС) билан тўлдирилади

9.

Бемор оёқлари 15-20 дақиқага иссиқ сувга (38-40ºС) ботириб қўйилади

10.

Беморга илиқ минерал сув (37-38ºС) ёки бошқа ишқорий суюқлик ичирилади








Амалий кўникма № 4
Чин круп ҳолатида биринчи ёрдам кўрсатиш қоидалари




1.

Стерилланган резина қўлқоп кийилади, ниқоб тақилади

2.

Юқори нафас йўллари очиқлигига ишонч ҳосил қилинади

3.

Суюқлик сўрғич ёрдамида нафас йўлларини шиллиқлардан тозаланади

4.

Безредко усули бўйича дифтерияга қарши зардобни юборилади

5.

Глюкокортикостероид гормонларни юборилади

6.

Диуретиклар юборилади

7.

Антибиотиклар юборилади

8.

Хиқилдоқда асфиксия бўлганда трахеотомия қилинади

9.

Хиқилдоқда стеноз бўлганда кекирдакни интубация қилинади

10.

Оксигенотерапия (кислород билан тўйинтириш) ўтказилади








Амалий кўникма № 5
Ҳайвонлар ва кемирувчилар тишлаганда жароҳатларни тозалаш қоидалари




1.

Стерилланган резина қўлқоп кийилади

2.

1 литр ҳажмли стерилланган идиш олинади

3.

Идишга 20 гр. ҳўжалик совуни қириндилари солинади

4.

Идишга 100 мл дистилланган сув солинади

5.

Идишни 20% ли эритма ҳосил бўлгунча яхшилаб чайқатилади

6.

Жароҳат устидан 20% ли совун эритмаси оқизиб яхшилаб ювилади

7.

Стерилланган пахтали тампон тайёрланади

8.

Жароҳат атрофларини тикмасдан туриб 5% ли йод эритмаси билан артиб тозаланади

9.

Стерилланган боғлов материаллари билан боғланади

10.

Рабиолог врачга йўлланма билан жўнатилади



Фан бўйича талабалар билимини баҳолаш ва
назорат қилиш мезонлари
Юқумли касалликлар ва болалар юқумли касалликлари” фанидан амалий машғулотларини жорий баҳолаш (ЖБ) шакллари

Талабалар билимини баҳолаш баллик рейтинг тизимида амалга оширилади




Талабалар билимини жорий баҳолаш мезонлари



Баҳолаш усуллари

Экспресс тестлар, ёзма ишлар, оғзаки сўров, презентациялар

Баҳолаш мезонлари

86-100 балл “аъло”
-мавзуга оид назарий ва услубий тушунчаларни тўла ўзлаштира олиш;
-мавзу бўйича ўз фикрини тўлиқ баён этиш, барча берилган саволларга тўлиқ тўғри жавоб бериш, таҳлил қилиш ва хулоса чиқариш, ижодий фикрлаш, аудиторияда мавзуни муҳокама қилишда фаол қатнашиш;
-мавзу бўйича вазиятли масалаларни ечиш, тест саволларига тўлиқ ва тўғри жавоб бериш;
-эркин тасаввурга эга бўлиб, керак бўлганда ўқитувчи билан ўз фикрини алмашиш.


71 – 85 балл “яхши”
-мавзуга оид назарий ва услубий тушунчаларни тўла ўзлаштира олиш;
-мавзу бўйича ўз фикрини етарли даражада баён этиш, барча берилган саволларга тўғри жавоб бериш;
- таҳлил қилиш ва хулоса чиқариш, ижодий фикрлаш, аудиторияда мавзуни муҳокама қилишда қатнашиш,
-мавзу бўйича амалий иш натижалари бўйича мустақил текшириш баённомасини тўлдириш;
-берилган уй вазифаси мавзуси бўйича аниқ тасаввурга эга бўлиш.


55-70 балл “қониқарли”
-мавзу бўйича ўз фикрини баён этиш, барча берилган саволларга тўғри жавоб бериш;
- аудиторияда мавзуни муҳокама қилишда қатнашиш,
-мавзу бўйича амалий иш натижалари бўйича мустақил текшириш баённомасини ўқитувчи ёрдамида тўлдириш;
-берилган уй вазифаси мавзуси бўйича тасаввурга эга бўлиш.



Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling