Мустақил таълим мавзулари талабалар томонидан аудиториядан ташқари ўзлаштирилади ва мавзуга оид жорий баҳолашда инобатга олинади. Мустақил ўзлаштириладиган мавзулар бўйича талабалар томонидан рефератлар тайёрланади ва уни тақдимоти ташкил қилинади. Юқумли касалликлар билан касалланган бемор парвариши модули бўйича тавсия этилаётган мустақил ишлар модул тизимида турли хил кейс, вазиятли масала ва кроссвордлар шаклида амалга оширилади
Мустақил таълимни ташкил этиш учун тавсия этиладиган ўқув-услубий таъминот: қўлланмалар, адабиёт, фотосуратлар, асбоб-анжом, жадваллар, ўргатувчи ва назорат қилувчи тестлар, компьютер дастурлари, клиник фанлар учун кечки навбатчиликлар, волонтёрлик, симуляцион марказларда ишлаш ва ҳ.к.
Талаба мустақил ишни ташкил этишда қуйидаги шакллардан фойдаланилади:
аудитория машғулотларидан ташқари тренажёр, муляж ва симуляцион залларда/марказларда тасдиқланган амалий кўникмаларни педагог назоратида сон ва сифат жихатдан бажариш ва амалий кўникмаларни ўзлаштириш дафтарларида акс эттириш;
тиббиёт ОТМ клиникалари ва клиник ўқув базаларида аудиториядан ташқари ташкиллаштирилган клиник навбатчиликда тасдиқланган амалий кўникмаларни навбатчи шифокор-педагог назоратида сон ва сифат жихатдан бажариш ва навбатчилик дафтарларида акс эттириш;
беморларни парвариш қилишда даволовчи ёки навбатчи хамшира билан иштирок этиш;
айрим назарий мавзуларни ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш;
берилган мавзу бўйича ахборот (реферат) тайерлаш;
модулнинг бўлимлари ёки мавзулари устида махсус ёки илмий адабиётлар (монографиялар, мақолалар) бўйича ишлаш ва маърузалар қилиш;
вазиятли ва клиник муаммоларга йўналтирилган вазиятли масалалар ечиш;
CASE (реал клиник вазиятлар ва клиник вазиятли масалалар асосида сase-study) ечиш.
моделлар ясаш, кроссвордлар тузиш, органайзерлар тузиш ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |