Фаннинг ишчи ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 25. 04


Download 0.66 Mb.
bet2/13
Sana20.06.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1633257
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Ишчи дастур 5-курс тиб.-педагогика (2021-2022) 2

Тақризчилар:


Ташқи тақризчи:

Г.А.Ибадова



ТошВМОИ, “Болалар юқумли касалликлари” кафедраси мудири, т.ф.д., профессор



Ички тақризчи:

А.Б.Абидов



ТТА, “Юқумли ва болалар юқумли касалликлари” кафедраси доценти, т.ф.н.

Кафедра мудири Л.Н.Туйчиев

Даволаш факультети декани Б.Т.Халматова


Ўқув услубий бўлим бошлиғи Ш.Ш. Массавиров


1. Меъёрий ҳужжатлар:
ДТС: ДТС: O`zDSt 36.2018:2016;
Малака талаблари: ЎзР ССВ 22.08.2017 йилдаги 474-сонли буйруқ бн;
Ўқув режа: ЎзР ССВ 22.08.2017 йил 474-сонли ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 603-сонли буйруғи билан тасдиқланган мувофиқлаштирувчи ўқув режа асосида ўқитилади.


2. Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар
“Юқумли касалликлар ва болалар юқумли касалликлари” фани бўлажак умумий амалиёт шифокорини юқумли касалликларига доир билимларига асосланган ҳолда аҳоли ўртасида касалликни олдини олиш ва даволаш билимдонликни оширишга доир ҳал қилинадиган тадбирларни бажаришига, аҳоли ўртасида атроф муҳитда бор бўлган барча омилларни инобатга олиб соғлом турмуш тарзига доир тушунчаларни шакллантириш вазифаларини бажаради.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади.
Талаба:

  • беморнинг шикояти, эпидемиологик анамнези ва касаллик анамнезини тўплаш;

  • беморни аъзолари ва тизимлари бўйича клиник текшириш;

  • бирламчи ташхисни асослаш учун зарур бўлган анамнестик ва клиник белгиларни аниқлаш ва уларнинг етакчиларини ажратиш;

  • лаборатор ва инструментал текширувлар режасини тузиш; натижаларни таҳлил қилиш;

  • клиник ташхисни асослаш ва шакллантириш;

  • даволашнинг режа ва тартибини аниқлаш;

  • реконвалесцентларни диспансер кузатиш ва уларни ишга чиқариш муддатини аниқлаш учун шифокор экспертизасини ўтказиш;

  • ўчокда бирламчи профилактик чора-тадбирларни ташкиллаштириш (специфик ва носпецифик) усуллари тўғрисида тасаввурга эга бўлиши;

  • юқумли касалликларни этиологияси ва эпидемиологияси;

  • юқумли касалликларни патогенези ва патологик анатомияси;

  • юқумли касалликларга хос клиник белгилар;

  • юқумли касалликларни ҳозирги даврда клиник кечиш хусусиятлари;

  • юқумли касалликларни бошланғич даврида юзага келиши мумкин бўлган шошилинч ҳолатлар;

  • юқумли каслликларга эрта ташҳис қўйиш, таққослаш, лаборатор ва инструментал ташҳис қўйиш;

  • юқумли касалликларни даволаш тамойиллари;

  • реконвалесцентларни касалхонадан чиқариш ва диспансер назорат қоидалари;

  • жамоада, оилада ва касалхонада инфекция тарқалишининг олдини олиш чора тадбирлари;

  • бирламчи инфекция ўчоғи аниқланганда умумий амалиёт шифокори тактикаси ҳақида билиши ва улардан фойдалана олиши;

  • ботулизм касаллиги мисолида Безредко усули бўйича зардобни юбориш қоидалари;

  • уй шароитида беморларда орал регидратация ўтказиш қоидаси;

  • ҳайвонлар ва кемирувчилар тишлаганда жароҳатларни тозалаш қоидалари;

  • чин круп ҳолатида биринчи ёрдам кўрсатиш қоидалари;

  • сохта круп ҳолатида ёрдам кўрсатиш қоидалари каби амалий кўникмаларига эга бўлиши керак.


Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling