Фаннинг маъруза матни


Download 432.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/31
Sana01.03.2023
Hajmi432.04 Kb.
#1241319
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31
Bog'liq
Etika Ma\'ruza matni

 
 
Ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов. Этиканинг асосий тушунчалари. Ахлоқий тамойиллар 
ва меъёрлар Европа ва Осиё халқлари ахлоқидаги умумийлик ва фарқли жиҳатлар. 
 
Режа:
1. 
Ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов.
2. 
Этиканинг асосий категориялари 
3. 
Ахлоқий меъёрлар. 
4. 
Ахлоқий тамойиллар. 
5. 
Умуминсоний ва миллий ахлоқ уларнинг фарқли жихатлари. 
1. 
Ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов 
Ахлоқ - олий мавжудотга ато этилган олий неъмат. Яъни ахлоқнинг келиб чиқиши илоҳий манбадандир. Ана шу 
илоҳий асосни асраб-авайлаб, тараққий топтириш ҳар бир инсоннинг асосий вазифаси, бурчи. Шу боис ўз-ўзини ва, 
иложи бўлса, ўзгаларни ахлоқий тарбиялаш барча муқаддас китобларда савоб саналади.
Ихтиёр эркинлиги энг аввало ихтиёрнинг уч босқичда воқе бўлиши билан боғлиқ. Биринчи босқич - ичидан 
фақат биттасини танлаб олиш ва ҳаракатга айлантириш мумкин бўлган алоҳида хоҳиш - истакларнинг туғилишидан 
иборат. Иккинчи босқичда мазкур хоҳишларнинг ўз аро бир – бирини тутиб туриши, тенг ҳолатга келтириши юз 
беради ва бу-танлов орақали бир қарорда тўхташ имконини яратади. Учинчи босқич танланган хоҳишнинг ўзига мос 
жисмоний ҳаракатга ўтиши билан белгиланади. 
Эркинликка келсак, шуни айтиш керакки, муайян ихтиёрга берилган эркинлик фақат танловнинг бошланишида 
ва танлов жараёнидагина мавжуд бўлади. Танлов жараёни тугаши билан, яъни икки нарсадан бирини танлаганингиз 
заҳоти ихтиёрингиз учун берилган эркинликнинг ваколати тугайди: сиз ихтиёр қилиб бўлдингиз, бундан буёғига эркин 
эмассиз, энди танлаган нарсангизга мос ҳаракатни бошлашингиз керак. Демак, ихтиёр эркинлиги танланаётган икки 
нарса оралиғидаги фикрлаш мобайнидагина воқе бўладиган ҳодисадир. 
Танловнинг ўзи эса икки хил хоҳиш ўртасидаги курашдан иборат. Бу курашда фақат битта ҳоҳиш - қайсиниси 
кучли бўлса, ўша ғалаба қозонади: ҳам унисининг, ҳам бунисининг баравар танланиши мумкин эмас. Руҳшунослик 
нуқтаи назаридан танлов ҳиссиётга асосланган, қандай сабаб орқали вужудга келиши аҳамиятсиз бўлган руҳий омил. 
Этикадаги танлов эса қадрият билан боғлиқ, ақлга асосланган катигория. Биринчиси - бор нарса, иккинчиси - бўлиши 
керак деб ҳисобланган нарса; биринчиси -мавжуд омилни, иккинчиси - идеални, меъёрни англатади. Шундай қилиб, 
инсондаги ихтиёр эркинлиги зарурият талаби билан оқилона, ақлга бўйсундирилган равишда, идеал ва меъёрларга мос 
тарзда чекланади. 
Ахлоқ ҳақида гап борганда, албатта унинг муайян тузилмаси, унга асос бўлган омиллар, унсурлар тўғрисида 
тўхталмаслик мумкин эмас. Ахлоқ тузилмасини, одатда, уч омил-асосдан иборат деб ҳисоблайдилар. Булар - ахлоқий 
онг, ахлоқий ҳиссиёт ва ахлоқий хатти-ҳаракатлар. 

Download 432.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling