Фаннинг номи. Дарё гидроузелларидан фойдаланиш
Download 175.6 Kb.
|
1 маъруза ДГФ хакида ум маълумотлар
Дарё гидроузели гидротехника иншоотига сувни физик-химик таъсири иншоот металли зангланишида, сувни музланиши ва эриши, агрессив таъсири асосида бетоннинг бузилиши, сув оқими фильтрацияси нитижасида иншоот остидаги тупроқнинг суффозияси ҳамда бетоннинг бузилиши кўриб чиқилади. Дарё гидроузели гидротехника иншооти элементларининг юзасини юқори тезликка эга бўлган оқим билан айланиб оқишида пасайган босимли маҳаллий (локал)зоналар пайдо бўлади. Ушбу зоналар кавитацион эрозияси зоналари деб аталади. Кавитацион эрозияси ҳосил этилишида иншоот элементларининг кавитацион бузилиши ейилган бўшлик (чуқурча)лар пайдо бўлиши кузатилади. Кавитацион бузилиши Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларидаги дарё гидроузелларида кузатилган эди.
Сувни биологик таъсири сувда ва иншоотлар элементларида яшовчи микроорганизмлар ҳаёти фаолияти натижасида пайдо бўлади. Уларнинг таъсири иншоотлар турли элементларининг чириши, қувурлар ичини ўсимликлар билан қоплаш, иншоотлар алоҳида элементларининг турли шакллари ва босқичларида дрейсцена молюски кўпайиши асосида қоплаш (иншоот панжараларини қоплаш ва ҳоказо) натижасида кузатилади. Бетонлик гидротехника иншоотлари одатдаги сувда иш вақти даврилиги билан мустаҳкамроқ бўлади, агрессив сувда эса бузилади. Доимий сувда турган дарахт ўнлаб ва минглаб йиллар давомида ўзининг мустаҳкамлигини йўқотмасдан сақлаши мумкин. Масалан, Россиялик Уралдаги эски ёғочлик тўғонларнинг флютбетлари ҳозиргача ўз сифатларини йўқотмадилар. Шу билан биргалигида атмосферанинг таъсирида ва ўзгарадиган сувнинг сатҳи зонасида дарахт кучли бузилади. Ёғочлик конструкцияларидан фойдаланилишида уларни антисептикка ботадилар, уларга турли нефтьь маҳсулотларини сингдирилиши, бўяши ва ҳоказо йўли билан ҳимоя этадилар.
Download 175.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling