Фаннинг номи. Дарё гидроузелларидан фойдаланиш
Daryo gidrouzellari yordamida daryo suv oqimi boshqariladi, toshqin suvlari suv omborlarida jamlanadi. Bu suvlar ma’lum vaqt davomida saqlanganidan so‘ng, ularga muhtojlik kelishida foydalaniladi
Download 175.6 Kb.
|
1 маъруза ДГФ хакида ум маълумотлар
Daryo gidrouzellari yordamida daryo suv oqimi boshqariladi, toshqin suvlari suv omborlarida jamlanadi. Bu suvlar ma’lum vaqt davomida saqlanganidan so‘ng, ularga muhtojlik kelishida foydalaniladiСув оқимининг бошқарилиши мавсумий ҳамда кўп йиллик муддатда бўлиши мумкин.Сув омбори дарё гидроузели ўзининг аҳамиятига кўра ирригация ёки гидроэнергетика, ёки мажмуавий ирригация, гидроэнергетика ва бошқа сув хўжалиги тармоқлари эҳтиёжларини бажариши учун ишлатилади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Қорадарёдаги Андижон сув омбор гидроузели гидроэнергетика ва суғорилиши учун ишлатилади. Унинг жойлашуви схемаси 1.3 – расмда кўрсатилган. Сув омборининг тўла сув ҳажми (сиғими) динамик, ростловчи ёки бошқарувчи (фойдали) ва фойдасиз ҳажмларга эга. Фойдасиз ҳажми сув омборнинг минимал димланган сув сатҳидан паст жойлашган сувнинг ҳажмидир. Бу ҳажм сув омборидан фойдаланишда ишлатилмайди.
Қорадарёдаги Андижон сув омбор гидроузели жойлашуви схемаси: 1 – бетонлик тўғон, 2 – сув ташлагич, 3 – сув чиқарувчи иншоот, 4 – ГЕС (гидроэлектростанция) биноси.
Дарё гидроузелларидан фойдаланиш жараёнида уларга ҳаво атмосфераси, сув муҳити, тўлқинлар, шовуш ва муз, паст ёки юқори ҳарорат, атмосферадаги ёғинлар, шамол ва бўронлар, қуёш радиацияси, сейсмик кучлар ва ҳоказо омиллар таъсир этади. Ундан ташқари иншоотларини бир бирига ва уларнинг асосларига таъсири бор.
Download 175.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling