- Бошқарув курсининг мазмунини иқтисодиётни бошқаришнинг, бошқариш тизимлари ва уни тузишнинг ташкилий шакллари, хўжалик механизми ва бошқарув услублари, бошқарув техника ва технологиясининг назарий ва методологик асосларини ўрганиш ташкил этади. Менежмент - бошқарув фаолиятининг умумий конуниятлари ва тамойиллари, бошқарув тизимига таъсир усулларини шакллантиради, бошқарув аппаратининг аниқ вазиятлардаги харакатлари ва ўзини тутиш холларини умумлаштиради. Иқтисодиётни бошқаришнинг назарий ва амалий томонларини ўрганади. Бошқарув назарияси бошқарув фаолиятининг қирраларини бутун бир мажмуа кўринишида, назарий тахлил ва мантиқий услуб асосида бошқаришнинг асосий қонуниятлари ва усулларини ажратиб ўрганади.
- Бошқарувнинг амалий томонлари қуйидаги аниқ вазифаларни хал этишга: иқтисодиётни бозор муносабатларига ўтишига, фойда олишга, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, аҳоли ижтимоий химоясини кучайтиришга, кишилар маънавий даражаларини ўстириш ва бошқаларга қаратилгандир.
- Курс предмети, вазифаси ва мазмуни
- Атамаларни танлаш: А – устундаги ҳар бир атамага Б – устундаги таърифни танланг. Натижани биргалашиб муҳокама қилинг:
| | | - а) диалектик аниқ, тарихий, тизимли жойлашиш, тизимли таҳлил ва бошқалар.
| | - б) ижтимоий ва табиий фанлар
| | - в) бошқарув қонунларини, асосларини ва муносабатларини ўрганиш.
| | - г) фаолиятнинг махсус тури, инсоний билимлар соҳаси, бошқарув вазифаси.
| | - д) маълум инсонлар қатлама, бошқарув ишларини амалга оширувчи ижтимоий қатлам.
| | - е) алоҳида бозор муносабатлари ҳамда ишлаб чиқариш ва истеъмолчини чорловчи ахборотлар оқими мажмуи.
| | - ж) бозор иқтисодиётини бошқариш учун керак бўлган бирор мақсадга йўналтирилган ҳаракатларнинг асос ва назарияларини қайта ишлаш ва шакллантириш.
| - 8. Бошқарувнинг асосий вазифаси
| - з) истеъмолчи талабларига жавоб берувчи ижтимоий йўналтирилган иқтисодни яратиш.
| | - и) товар ҳаридорларининг мажмуи
| - 10. Бошқарув ва бошқа фанлар
| - к) зарурат ёки эҳтиёжни қондира оладиган барча нарсалар
| - Вариантларни танлаш: берилган саволга жавоб вариантларини танланг, шерикларингиз билан муҳокама қилинг ва танланган жавобингизни асосланг.
- бошқарув моҳияти қуйидагилардан иборат:
- а) қўйилган мақсадга эришиш,
- б) бу бошқарув ҳақидаги фан,
- в) бу вазифа, фаолият туридир,
- г) бу инсон билимлари соҳаси.
- 2. Менежер билан тадбиркор ўртасида қандай фарқ бор?
- а) менежер – бу тадбиркор,
- б) менежер – бу бошқарув фаолиятини амалга оширувчи инсон,
- в) менежер – янги иш ташкилотчиси,
- г) менежер – таваккал қила оладиган инсон.
- 3. бошқарув предмети фан сифатида:
- а) бошқарув муносабатлари ва услублари, жиҳатлари ва қонунларини ўрганади,
- б) одамларда ўзини – ўзи камолотга етказишга интилишини тарбиялайди,
- в) одамларни бошқаришни ўргатади,
- г) бирор мақсадга йўналтирилган назария ва тамойтлларни ифодалайди.
- 4. бошқарув мазмунини ифодаловчи энг муҳим бўлимни аниқланг:
- а) бошқарув тизими ва ташкилий функцияларни ўрганади,
- б) коммуникация ва ахборот муаммоларини ўрганади,
- в) бошқарув тамойилларини ишлаб чиқади,
- г) бошқарув қарорини қабул қилиш услубиятини ишлаб чиқади.
- 5. Менежер қандай янги билимларни эгаллаши керак?
- а) математик моделлаштириш
- б) маркетингни, таваккалчилик қонунлари, бошқарув, хўжалик ҳуқуқлари, руҳшунослик.
- в) иқтисодиёт назарияси, статистика,
- г) меҳнат социологиясини.
Do'stlaringiz bilan baham: |