Фаннинг предмети ва


-расм. Маркетинг концепцияси4


Download 220.73 Kb.
bet3/7
Sana15.10.2023
Hajmi220.73 Kb.
#1703975
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-mavzu

1.2-расм. Маркетинг концепцияси4


Харидорларнинг эҳтиёжлари билан ишлаш учун имкониятлар ҳамма товар бозорларида ҳам бир хил эмас. Мураккаб товарлар, масалан, саноат асбоб-ускуналари алоҳида хусусиятга эга. Бу ерда ишлаб чиқарувчида эҳтиёжларни ўрганиш ҳамда савдо сервиси ва ўз маҳсулотини мос келувчи яхшилаш, яъни истеъмол қиммати яратиш бўйича имкониятлар кўп. Оддий, камдан-кам ўзгарадиган, харид ва истеъмол анъаналари барқарор бўлган товар, масалан, кофе умуман бошқа хусусиятга эга. Бу ерда эҳтиёжларни ўрганиш зарурати ва ниманидир ҳақиқатда ўзгартириш имконияти камроқ. Шу сабабли сотувчилар бундай товарлар бозорларида сотувни қўллаб-қувватлаш ва ошириш учун кўпроқ сотиш шартларидан фойдаланади ва бунинг уддасидан ҳам чиқади.
Маркетингнинг классик вакили Питер Друкернинг фикрига кўра:
«Маркетинг мақсади – сотиш бўйича шартларни кераксиз қилиб қўйиш. Унинг мақсади – мижозни шу қадар яхши билиб олиш ва ўрганишки, товар ёки хизмат мижозга аниқ тўғри келсин ва ўзини-ўзи сота олсин». Ушбу фикрни фақат образли, харидорлар эҳтиёжларини ўрганиш фойдасини таъкидлаб кўрсатадиган сифатида кўриб чиқиш мумкин, лекин уни тўғридан-тўғри маънода қўллаб бўлмайди. Ҳеч қандай корхона харидорлар эҳтиёжларини ўрганиш билан шуғулланиб, сотиш шартларидан воз кечмайди. Бозор тадқиқотлари ўтказиш сотиш шартлари заруратидан халос этмайди. Ҳозирда корхоналар бозорни ўрганиш билан кўпроқ ҳамда сотиш ва иш ўрганиш билан камроқ шуғулланмоқда деб ҳам бўлмайди. Маркетинг ёндашуви сотиш шартларини истисно қилмайди, балки уларнинг самарадорлигини оширади. Ҳаттоки корхона эҳтиёжни аниқ топадиган ва «ўзини-ўзи сотадиган» товар яратадиган бўлса ҳам, табиийки, корхона ходимлари агар ўз сотиш шартларини қўллайдиган бўлса, сотиш яхшироқ кетиши мумкинлигини тушунади.
Аниқланган эҳтиёжга ва харидорлар тўлов лаёқатига мос келадиган товарни аниқ яратиш товар сотувини кафолатламайди. Ахир бозор муҳитида харидорга турли омиллар, рақобатчилар, харид ҳолатлари ва бошқалар таъсир



4 Котлер Ф., Келлер К.Л. Маркетинг. Менежмент. 14-с издание. -СПБ.: 2015. 147 с.

кўрсатади. Шу сабабли сотиш шартлари барибир ушбу омилларни бартараф қилиш, харидорларни ўзига «тортиб олиш» учун зарур.
Бозорни тадқиқ этувчи корхоналар товарни силжитишга эътиборни камайтирмайди. Лекин агар бозорни ўрганиш ва ишлаб чиқаришни режалаштириш бўйича дастлабки ишлар тўғри ўтказилган бўлса, бунда сотиш фаолияти катта натижаларга олиб келади.

Download 220.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling