Фаннинг предмети ва


Корхона бошқаруви тизимида маркетинг бошқаруви


Download 220.73 Kb.
bet6/7
Sana15.10.2023
Hajmi220.73 Kb.
#1703975
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-mavzu

Корхона бошқаруви тизимида маркетинг бошқаруви


Маркетинг бошқаруви – корхона бошқарувининг таркибий қисми бўлиб ҳисобланади (1.4-расм). Корхона маркетинги фақат бошқарувнинг бошқа функциялари билан ўзаро боғлиқликда муваффақиятли бўлиши мумкин. Ўз навбатида, маркетинг хизматлари ва маркетинг кўп функционалли бошқарув жараёнида мувофиқлаштирувчи роль ўйнаши лозим. Маркетинг бўлинмаси фирма раҳбариятига харидорлар талаби ҳолати ҳақида ахборот тақдим этади, шу асосда ишлаб чиқариш дастури, харидлар режаси ва ассортимент шаклланади, товарлар ишлаб чиқиш ташкил қилинади. Бунда маркетинг бўлинмаси бозорга йўналтирилган товар, нарх, сотиш ва коммуникация сиёсатини ишлаб чиқади.

1.4-расм. Корхонани бошқариш тузилмаси6


Барча бўлимлар жамоавий ишлашини рағбатлантириш учун корхона ички ва ташқи маркетингга етарлича эътибор қаратиши лозим. Ташқи маркетинг ушбу корхонада ишламайдиган инсонларга – харидорлар, рақобатчилар, таъминотчилар ва бошқаларга йўналтирилади. Ички маркетингнинг вазифаси – корхона ходимларини танлаш, ўқитиш ва мижозларга хизмат кўрсатиш даражаси юқори бўлишини рағбатлантириш. Ички маркетинг ташқи маркетингдан олдин келиши керак. Ахир агар корхона ходимлари буни таъминлашга тайёр бўлмаса, мижозларга олий даражада хизмат кўрсатишни режалаштириш ва ваъда қилишдан маъно йўқ.
Корхонани маркетингга йўналтирилганлигини жорий қилиш унинг ташкилий тузилиши, ички ўзаро алоқалари, стимуллари ва лавозим йўриқномаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилади. Корхонанинг барча бўлим ва хизматлари харидорлар эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилади (1.1-жадвал).

1.1-жадвал Маркетингга йўналтирилган фирма бўлимларининг тавсифномаси7


Фирма бўлинмаси

Маркетингга йўналтирилганлик

Конструкторлик бўлими



Конструкторлар мижозлар билан учрашади, уларнинг
эҳтиёжларини тушуниб етади; рақобатчиларнинг маҳсулотларини баҳолайди; харидорларнинг жорий қилинган маҳсулотларга реакцияси билан қизиқади; бозор талабларига йўналтирилган ҳолда товарлар яратади ва мунтазам такомиллаштиради

Ишлаб чиқариш бўлими



Ходимлар улар маҳсулотдан қандай фойдаланишини билиш учун
харидор фирмаларнинг заводларига ташриф буюради; харидорларда асбоб-ускуналарни ишга туширишда қатнашади; чиқарилаётган маҳсулот сифатини доимий яхшилайди, ишлаб чиқариш жараёни ва
технологияларни такомиллаштириш усулларини излайди

Маркетинг бўлими



Маркетологлар сегментларда харидорлар талаби ва эҳтиёжларини
ўрганади; фирманинг бозор таклифини шакллантириш бўйича тавсиялар беради; компания имиджини ва харидорларнинг қониққанлик даражасини кузатади; янги товар ғояларини танлайди ва
баҳолайди




6 Ikramov M.A., Mahkamova M.A., Samatov G'.A. Menejment. O'quv qo'llanma. - T.: Iqtisodiyot, 2014. -54 b.
7 Шаповалов В.А. Управление маркетингом и маркетинговых анализ: Учебное пособие/ В.А.Шопавалов.
–Ростов н/Д: Феникс, 2008.-34 стр.

Download 220.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling