Фаннинг предмети ва


Download 220.73 Kb.
bet4/7
Sana15.10.2023
Hajmi220.73 Kb.
#1703975
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-mavzu

Маркетинг тамойиллари. Маркетинг тамойиллари бу – корхонанинг ишлаб чиқариш-сотиш фаолияти уларга асосланиши лозим бўлган таянч ғоялар, қоидалардир.

  1. Корхона ўз фаолияти учун танлаб олган соҳаларда харидорларни излаш ва ҳар томонлама ўрганиш. Корхона нафақат тайёр товарларга талабни, балки бошланғич муаммоларни, харидорларнинг эҳтиёжларини ҳам аниқлаши лозим. Бу эҳтиёжларни билган ҳолда, корхона чиқарилаётган товарларни янада мақсадли йўналтириши ва янги товарлар чиқариш учун имкониятлар топиши мумкин.

  2. Корхонани харидорлар эҳтиёжларига мослаштириш. Нафақат маркетинг бўлимининг иши, балки товарлар билан боғлиқ барча функциялар: лойиҳа тузиш, моддий-техника таъминоти, тайёр маҳсулотни омборга жойлаштириш, транспорт воситасида ташиш, харидорларни рағбатлантириш ҳам эҳтиёжларга йўналтирилган бўлиши лозим. Ахир харидорнинг корхона таклифидан қониқиши ушбу функцияларнинг барчасига боғлиқ.

  3. Харидорлар томонидан харид ёки маълум бир ҳаракатни чақириш учун уларга таъсир кўрсатиш. Корхона харидорларга уларнинг манфаатларини писанд қилмайдиган, мияга ўрнашиб қоладиган сотиш шартлари ҳисобига эмас, балки бирон-бир неъмат ёки фойдали шартлар тақдим этиш йўли билан таъсир кўрсатиш.

  4. Комплексли ёндашув. Корхона харидорларга оддийгина товар билан эмас, балки сотиш шартлари – нарх, хизмат кўрсатиш, реклама ва бошқаларни ҳам ўз ичига оладиган комплекс ёндашувни таклиф этиши лозим. Бунда санаб

ўтилган маркетинг элементларининг ҳар бири харидорлар манфаатлари нуқтаи назаридан ишлаб чиқилиши лозим.
Юқорида айтиб ўтилганидек, маркетинг концепцияси – корхонанинг бозор фаолиятидаги ягона ёндашув эмас. Сотув ёндашувини ҳам фаол фойдаланишда давом этмоқда ва уни эскирган ҳамда самарасиз сифатида баҳоламаслик керак. Бундан ташқари, корхона муваффақияти нафақат маркетингга, балки бошқа жиҳатларга: технологиялар, менежмент, молия, ходирларга ҳам боғлиқ.


    1. Корхонада маркетинг бошқаруви мақсадлари ва функциялари


Корхона барқарорлиги ва ривожланишининг устувор омилларидан бири унинг маркетинг фаолиятини самарали бошқариш ҳисобланади.


Маркетинг бошқаруви – корхонанинг белгиланган ижтимоий-иқтисодий мақсадларига эришиш учун корхонанинг ички имкониятларини ташқи муҳит имкониятлари ва чекловлари билан мувофиқлаштиришга йўналтирилган тадқиқотчилик, ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятини режалаштириш ва амалга ошириш жараёнидир.
Маркетинг бошқарувининг мақсадлари:

  • бозорда ва ташқи муҳитда корхона учун имкониятлар излаш;

  • бозорда ва ташқи муҳитда хавф-хатарлардан қочиш;

  • корхона ресурсларини бозорда мавжуд имкониятлар ва хавф- хатарларга оптимал тарзда мослаштириш;

  • товарлар ва бутун корхона рақобатбардошлигини қўллаб-қувватлаш;

  • корхона, унинг маркалари ва товарлари ижобий образини ва ишбилармонлик нуфузини шакллантириш;

  • корхона ресурсларини бозор шароитларига энг яхши мослаштириш ҳисобига корхонанинг фойда кўриб ишлашини таъминлаш;

  • корхона миссиясини амалга ошириш.

Ҳар қандай мураккаб фаолият каби, маркетинг бошқаруви ҳам алоҳида функциялардан иборат. Бошқарув тизимида маркетинг жараёнларини функционал тақсимлаш уни тўғри ташкил қилиш учун катта аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Бу тақсимот корхонанинг маркетинг хизмати мақсадлари, вазифалари ва ваколатларини белгилаб беради. Бунга эса бутун маркетинг бошқаруви самарадорлиги билан боғлиқ бўлади.
Маркетинг бошқаруви функциялари – маркетинг бошқаруви корхонанинг комплексли фаолияти сифатида улардан иборат бўлган бошқарув ишларининг алоҳида турларидир.
Шундай қилиб, маркетинг бошқаруви – кўп функционалли жараён бўлиб, корхона фаолиятининг барча томонларини қамраб олади.
Маркетинг асосий функцияларининг ўзаро боғлиқлиги 1.3-расмда акс эттирилган.




Download 220.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling