Фаннинг предмети ва


-расм. Бошқарув маркетинг концепцияси чизмаси3


Download 220.73 Kb.
bet2/7
Sana15.10.2023
Hajmi220.73 Kb.
#1703975
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-mavzu

1.1-расм. Бошқарув маркетинг концепцияси чизмаси3


Албатта, ҳар қандай ёндашувда товар харидорнинг эҳтиёжларини қондириши лозим ва ҳар қандай ёндашувда сотиш ҳаракатлари зарур бўлади. Шу сабабли маркетингда сотиш фаолияти ва реклама ҳам бор. Бироқ корхона ишлаб чиқариш циклининг бошланғич босқичларида – эҳтиёжларни ўрганиш, товарларни бу эҳтиёжларга мослаштириш ва ҳ.к. учун катта куч сарфлайди.
Анъанавий маркетинг назарияси корхоналарнинг бозордаги фаолиятига иккита қарама-қарши – маркетинг ва сотиш ёндашуви мавжудлигини кўрсатади. Биринчи ёндашувга кўра, корхона ўзининг ишлаб чиқариш-сотиш фаолиятини харидорларнинг эҳтиёжларини қондиришга, иккинчи ёндашувга мувофиқ эса – чиқарилаётган маҳсулотни сотишни кучайтириш бўйича ҳаракатларга йўналтиради. Бизнингча, бундай қарама-қаршилик асоссиз, чунки бу – корхона фаолиятининг иккита доимий жиҳатидир. Юқорида баён қилинган фикрларни ҳисобга олган ҳолда маркетинг концепциясини қуйидаги тарзда ифодалаш мумкин. Харидорлар бозорда уларнинг фикрига кўра, истеъмол қимматига эга бўлган, яъни харидор учун маълум бир наф келтира оладиган товарларни харид қилади. Товарнинг сотилиши учун корхона иккита жараённи амалга ошириши – харидор учун қимматга эга бўлган товар яратиши ҳамда харидорларни бу қимматга ишонтириши лозим. Харидорлар ўзи учун фирманинг таклифи қимматли эканлигини англаб етгач, харид рўй беради, корхона ўз товарларини сотади ва фойда олади. Харидор учун қимматни товар ва уни харид қилиш қулайликлари яратади. Товар қимматига ишонтириш нарх



3 Гайдаенко Т.А. Маркетинговое управление. Учебник. – М.: Эксмо, 2008. -52 с.

сиёсати ва маркетинг коммуникациялари воситалари ёрдамида амалга оширилади (1.2-расм).
Ҳар қандай корхона фаолиятида бу икки жараён мавжуд, лекин корхона иккала жараёнга сарфлайдиган ҳаракатлар, харажатлар ва қаратадиган эътибор турлича бўлиши мумкин. Маълум бир вазиятларда, маълум бир товар бозорларида корхоналар ёки товар қиммати яратишга, ёки товар қимматига ишонтиришга кўпроқ ҳаракат ёки иккаласига бир хил даражада ҳаракат сарфлаши мумкин. Учала ҳолатда ҳам корхона стратегиялари корхона рақобатбардошлиги ва товар сотуви нуқтаи назаридан муваффақиятли бўлиши мумкин.
Умумий қилиб айтганда, маркетинг ёндашуви ва сотиш ёндашувини бир- бирига қарама-қарши қўйиб бўлмайди. Бу товарларни сотишнинг иккита турлича ғоялари бўлиб, қарама-қарши эмас, балки аксинча, бир-бирини тўлдириб туради.




Download 220.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling