Фаннинг предмети ва


-расм. Корхонада маркетинг функциялари ва уларнинг ўзаро


Download 220.73 Kb.
bet5/7
Sana15.10.2023
Hajmi220.73 Kb.
#1703975
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-mavzu

1.3-расм. Корхонада маркетинг функциялари ва уларнинг ўзаро


боғлиқлиги5


Таҳлил функциялари. Улар қаторига маркетинг учун зарур ахборот олиш жараёнлари: илмий тадқиқотлар, бозор тадқиқотлари, корхонанинг ички ва ташқи муҳити таҳлили киради.
Товар-ишлаб чиқариш функциялари. Бу қаторга таҳлил функцияларидан олинган ахборот асосида фирманинг товар таклифини


5 Шаповалов В.А. Управление маркетингом и маркетинговых анализ: Учебное пособие/ В.А.Шопавалов.
–Ростов н/Д: Феникс, 2008-25 стр.
шакллантириш билан боғлиқ функциялар киради. Бу товар яратиш, ўраб- қадоқлаш, ассортимент шакллантириш бўйича корхонанинг конструкторлик ва ишлаб чиқариш хизматларига тавсиялар ишлаб чиқишдир.
Сотиш функциялари. Уларнинг асосий вазифаси товарнинг харидорлар учун очиқлигини таъминлаш ҳисобланади. Сотишни ташкил қилиш қуйидаги функцияларни қамраб олади: сотиш каналларини танлаш, улар билан ишлаш учун воситачиларни танлаш. Шунингдек, бу қаторга нархлар билан ишлаш ва нарх сиёсати юритиш ҳам киради. Ушбу соҳада маркетологларнинг вазифаси – нарх белгилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Харидорлар билан маркетинг коммуникациялари ўрнатиш ҳам муҳим сотиш функцияларидан бири ҳисобланади. Маркетологларнинг вазифаси – энг амалий натижа берадиган коммуникатив воситалар танлаш, реклама кампаниялари ишлаб чиқиш ва бошқалардир.
Ташкилий функциялар. Юқорида кўриб чиқилган функцияларни муваффақиятли амалга ошириш учун корхонада ёрдамчи маркетинг тизимлари, чунончи: маркетинг ахборот тизими, маркетингни режалаштириш, маркетинг назорати бўлиши зарур. Бунинг учун эса корхонада маркетингни ташкил қилиш зарур. Ушбу функциялар қисмида менежерлар маркетинг стратегияларини, уларни амалга ошириш усулларини ишлаб чиқади, маркетинг бюджетини режалаштиради, маркетинг дастурларини шакллантиради ва маркетинг назоратини амалга оширади.
Маркетингнинг комплексли характери шунда намоён бўладики, тизимда барча кўриб чиқилган функцияларни бажариш алоҳида жараёнларни алоҳида бажаришдан кўра самаралироқ бўлиб чиқади.
«Маркетинг бошқаруви функциялари» ва «Маркетинг бошқаруви органларининг функциялари» тушунчаларини ажрата олиш зарур. Буларнинг биринчиси ташкилий тузилиши ва кўламидан қатъий назар корхона маркетинг фаолиятининг объектив мазмунини акс эттиради. Маркетинг бошқарув органларининг функциялари корхона бўлинмалари ва хизматлари ўртасида
оқилона меҳнат тақсимоти талабларидан келиб чиқиб, маркетинг вазифалари ва
мавжуд шартларга қараб муайянроқ белгиланади. Шунга мувофиқ маркетинг бошқаруви алоҳида функциялари уларнинг меҳнат сиғимига қараб ажратилиши ва бирлаштирилиши, бажариш учун корхонанинг турли хизматларига берилиши мумкин.



    1. Download 220.73 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling