Фаннинг ташкилий томони


Download 1.44 Mb.
bet4/6
Sana23.02.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1225637
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
01-маъруза МАТ

Дунё телекоммуникация тармоғига ҳар йили 200 млрд. долларлик телекоммуникация қурилмалари ўрнатилади. Юқорида қайд этиб ўтилган барча маълумотларни самарали узатиш ва тақсимлаш учун ГАЖ тузилишида бутун дунё алоқа тармоғи (World wide communication network) яратилди ва ривожланмоқда. Бу тармоқ, ер юзидаги ўзаро боғланган барча миллий алоқа тармоқларининг мажмуасидан иборат. Уларнинг асосини, ахборотларни стандарт ёки нормал рақамли оқимлар кўринишида юқори сифат ва авариясиз узатишга мўлжалланган, замонавий транспорт тармоқлари ташкил этади.

Телекоммуникация сўзи масофадан туриб мулоқат қилиш воситаси деганини англатади (яъни ахборот алмашинувини) ва бундай мулоқотнинг турли усулларини амалга оширувчи технологиялар йиғиндисини кўзда тутади. Телефония ва телекоммуникациялар деган атамалар билан аталувчи тушунчаларни баъзида адаштиришади.

  • Телекоммуникация сўзи масофадан туриб мулоқат қилиш воситаси деганини англатади (яъни ахборот алмашинувини) ва бундай мулоқотнинг турли усулларини амалга оширувчи технологиялар йиғиндисини кўзда тутади. Телефония ва телекоммуникациялар деган атамалар билан аталувчи тушунчаларни баъзида адаштиришади.
  • Биринчи атама дастлаб реал вақт давомида нутқ ахборотини узатишга мўлжалланган электралоқа тизимларига мувофиқ равишда қўлланган. Иккинчиси эса дискрет ахборотни алмашинуви учун ишлатиладиган, шу жумладан, компьютер тизимлари ҳам ишлатилган, қолган барча электралоқа тизимларини (шу жумладан, телефон тизимларига асосланганлар ҳам ўз ичига олади) мувофиқ равишда ишлатилган.

Ўзбекистонда Ахборотлаштириш соҳасидаги асосий Қонунлар

  • Электрон ҳукумат тўғрисида (2015 й.)
  • Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида (2011 й.)
  • Электрон тўловлар тўғрисида (2005 й.)
  • Электрон тижорат тўғрисида (2004 й.)
  • Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида (2004 й.)
  • Ахборотлаштириш тўғрисида (2003 й.)
  • Электрон рақамли имзо тўғрисида (2003 й.)
  • Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида (2002 й.)
  • Телекоммуникациялар тўғрисида (1999 й.)
  • Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида (1994 й.)

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling