Фаннинг ташкилий томони


Масофадан тиббий хизмат кўрсатиш


Download 1.44 Mb.
bet6/6
Sana23.02.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1225637
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
01-маъруза МАТ

Масофадан тиббий хизмат кўрсатиш. Мазкур сервис беморларни масофадан тиббий текшириш, ташхис қўйиш ва маслаҳат беришни таъминлайди.
Видеомониторинг. Мазкур сервис хоналарнинг видеокузатувини амалга оширади, турли вазифаларни бажарувчи ҳудудларни қўриқлаш, турли хил ноанъанавий вазиятлар тўғрисида тезкор хабардор қилиш, одамлар тўпланадиган жойларда доимий мониторинг (реал вақт режимида) қилиш учун қўлланилади.
Радио ва телевизион дастурларни олиб кўрсатиш. Мазкур сервис радио ва телевизион каналларни рақамли телекоммуникацион тармоқ орқали олиб кўрсатишни амалга оширади.
Рақамли телевидение. Мазкур сервис унинг мижозлари талабига кўра юқори сифатли рақамли телевидение кўрсатувларини (бадиий фильмлар, мусиқали видеоклиплар, спорт трансляциялари) амалга оширади.

Мультимедияли трафикнинг параметрлари

  • Мультимедия трафиги параметрларини ўрганиш учун, одатда, ITU-T тавсияномалари билан аниқланган бир қатор тавсифлардан фойдаланилади:
  • -трафикнинг қийматлари (оний, максимал, чўққи (энг юқори), ўрта ва минимал), бит/с;
  • - трафикнинг бўлаклиги коэффициенти (пулсация);
  • - чўққи трафикнинг ўртача давомийлиги;
  • - алоқа сеансининг ўртача давомийлиги;
  • - трафик элементлари форматлари;
  • - пакетнинг максимал, ўртача, минимал ўлчамлари;
  • - талаблар трафигининг жадаллиги.

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

  • Нима учун мавжуд тармоқларни қайта қуриш зарурати туғилмоқда?
  • Мавжуд тармоқларнинг камчилиги нимада?
  • Замонавий тармоқларга қандай талаблар қўйилган?
  • Замонавий алоқа тармоқларида қандай ҳизматлар юзага келган? Қандай мақсадларда уларни қўллаш мумкин?
  • Мультимедиа деганда нимани тушунасиз? Нима учун мультимедига бўлган талаб ошиб бормоқда?
  • Мультимедиа технологияларининг афзалликлари ва хусусиятлари тўғрисида тушунча беринг
  • Мультимедианинг қандай синфларини биласиз, тушунча беринг.

АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

  • Б.С. Гольдштейн, Н.А. Соколов, Г.Г. Яновский. Сети связи: Учебник для ВУЗов. СПб.: БХВ – Петербург, 2010. 400 с.
  • В.В. Величко, Е.А. Субботин, В.П. Шувалов, А.Ф. Ярославцев. Телекоммуникационные системы и сети. Том 3. Мультисервисные сети. - Москва, Горячая линия – Телеком. 2005. 592 с.
  • Рекомендации Международного союза электросвязи – ITU-T – International Telecommunication Union – Telecommunication standardization sector –Сектор стандартизации телекоммуникаций Международного союза электросвязи МСЭ-Т - http://www.rfcmd.ru/sphider/docs/ITU-T/ITU-T_Rec_List A-Z_ANO_E.htm.

ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!


Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling