Фаннинг дизайнерлик фаолиятидаги ўрни
Дизайн йўналиши кенг кўламли соҳа бўлганлиги сабаб бўлажак дизайнер фаолиятида “Лойиҳалашда бадиий ечим” фанидан лойиҳа мавзусини танлаш ва уни ечимини танлаб бажариш, кейин уни бадиийлигини юқори савияли обида ёки маҳсулот даражасига етказиш Республикамизда ривожланиш йўналишларидан бири ҳисобланади. Малакали мутахассис кадрлар тайёрлашда ижодкор дизайнерга етарли шарт – шароитлар яратишни тақазо этади. Айниқса, Жаҳон ва Республикамиздаги йирик етук дизайнерларнинг намунали лойиҳаларини ўрганиш ва ундан нусха кўчириш, ахборот ресурслари орқали бўлажак саноат, либос, амалий графика соҳасидаги дизайн-лойиҳалари ва янгиликларидан хабардор бўлиши, замонавий муҳандис-конструктор ижодини кўриб, ундан либос лойиҳалари услубларини ўрганиш, сир – асрорларини билиш тақозо этилади.
2. Фанни ўзлаштиришга қўйиладиган талаблар
“Лойиҳалашда бадиий ечим” фанини ўрганиш жараёнида магистрант:
композиция тамойилларини таҳлил қилиш ;
дизайн соҳасида турли буюмларни лойиҳалаш қонуниятлари;
лойиҳаланаётган буюмларга қўйиладиган турли талабларнинг шаклланиш принциплари ҳақида тасаввурга ва назарий билимларга эга бўлиши керак;
турли буюмларни функционал жиҳатдан қулай, техник – иқтисодий томондан пухта ва мақсадга мувофиқ ҳамда бадиий – эстетик жихатдан кўркам қилиб лойиҳалашнинг тамойиллари ва қонун – қоидаларидан фойдалана олиш;
ижод қилишнинг турли усулларини амалий топшириқни бажаришга қўллай олиш;
бадиий лойиҳалаш графикасини қўллаш; турли материалларнинг пластикаси ва тектоникасини тушуниш ва уларни қўллаш; текисликда турли структурали ва фактурали материалларни акс эттириш амалий кўникмаларини эгаллаши;
маълум мавзудаги ёки буюртма асосидаги ижодий (ёки тижорат) лойиҳани бажариш шартларини таҳлил қилиш, улар асосида лойиҳа бажариш;
лойиҳавий ишни ишлаб чиқаришнинг турига қараб тадбиқ этишни асослаш малакалари ва компетенцияларига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |