Мустақил ишлар мавзулари мазмуни ва уларга ажратилган соатлар
№
|
Мустақил ишлар учун мўлжалланган мавзулар
|
Соатлар
|
Мустақил иш ўтказиладиган семестр
|
1.
|
Материал гулининг раппорти турлича бўлган материаллардан кийим термасининг лойиҳасини тайёрлаш.
|
21
|
1-семестр
|
2.
|
Мураккаб шаклли мотивлардан монокомпозициялар қуриш.
|
21
|
2-семестр
|
3.
|
Мактаб, коллеж, махсус мактаб-лицей ўқувчилари учун форма-комплектларининг дизайн-лойиҳасини ишлаб чиқиш.
|
21
|
3-семестр
|
|
|
63
|
|
6.Фанни ўқитиш жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар
Фан бўйича машғулотлар амалий шаклда ўтилади. Кўргазмали ва амалий педагогик технологиялардан фойдаланилади. Модулли таълим технологиядан фойдаланиш. (кичик гурухларда ишлаш) Ҳар бир талаба билан якка тартибда дарс машғулотларини олиб боради. Талабани бадиий ижодга ўргатиш жараёни нафақат аудиториялардаги устоз-педагог билан олиб бориладиган якка тартибдаги машғулотлар, балки, ўқиш жараёнида мустақил ишлаш маҳсули сифатида намоён бўлади. Талаба дарс жараёнида педагог раҳбарлигида олган билимларини мустақил ишлаш жараёнида янада мустаҳкамлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |