Фаннинг ўқув дастури Ўзбекистон Миллий Университетида ишлаб чиқилди. Тузувчилар


Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари


Download 123 Kb.
bet2/6
Sana06.10.2023
Hajmi123 Kb.
#1693503
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
109 namunaviy algoritm

Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Алгоритмлар назарияси фанининг асосий мақсади талабаларда умумий ва кибернетик маънодаги алгоритм ҳақидаги тушунчаларни ажрата олиш, муайан масалани ечиш учун алгоритм мавжудлиги ҳақида тушунчаларни шакллантириш, масалани ечиш учун татбиқ этилиши мумкин бўлган алгоритмлар орасида энг самаралисини ажратиб олиш, яратилган ёки мавжуд алгоритмларни мураккаблик кўрсатгичларини баҳолаш каби бир қатор назарий ва амалий муаммолар бўйича билим ва кўникмаларни ҳосил қилишдан иборат.
Мазкур фаннинг вазифалари талабаларда қуйидагилар билимларни шакллантиришдан иборат:

    • формаллаштирилган масалани ечиш ва ечими ҳақидаги тушунчаларни шакллантириш;

    • амалий ва назарий масалаларни ечиш алгоритмлари ҳақидаги тушунчаларни шакллантириш;

    • алгоритмлар турлари ва умумлаштирилган алгоритмлар ҳақидаги тушунчаларни шакллантириш;

    • муайян масалаларнинг алгоритмларини ўрганиш;

    • алгоритмларни таҳлил қилиш асосида самаралиларини ажратишни ўрганиш.



Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
Алгоритмлар назарияси ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:

  • алгоритм ҳақида интуитив, кибернетик ва умумий тушунчалар доирасида алгоритмик ҳал этиш муаммосини англаши, андозавий масалаларга мос алгоритмларнинг метрик тафсилотлари мазмунини билиши керак;

  • муайян фан соҳасига доир масалаларга мос математик моделлар асосида энг самарали алгоритмларни ажратиш кўникмаларига эга бўлиши керак;

  • умумлашган алгоритм тушунчаси асосида амалий масалаларни ечиш, мавжуд ва янги яратилган алгоритмларнинг метрик тафсилотларини аниқлаш малакаларига эга бўлиши керак.



Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма - кетлиги
Маълумки, алгоритмлар назарияси фани асосий ихтисослик фанларидан бири бўлиб ҳисобланади. Дастурни амалга ошириш учун ўқув режасида режалаштирилган табиий-илмий фанлар, умумкасбий фанлар(Программалаш асослари, Математик анализ, Дискрет математика ва математик мантиқ ва ҳоказо)дан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилади.



Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling